20 March 2021
17:27 - Ўзбекистон Марказий Банки олтин-валюта захиралари камайгани, яъни 1,1 млрд долларга камайгани ҳақида хабар тарқатди. "Ҳаракат" Агентлиги нима дейди?

Ўзбекистон Марказий Банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотларни очиқлабди.

2021 йилнинг 1 март ҳолати бўйича, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1,1 млрд долларга камайиб, 33,2 млрд долларни ташкил қилмоқда экан.

Жойи келгани учун айтиш керакки, 2021 йил 1 январ ҳолати бўйича республиканинг расмий захира активлари 34,9 млрд долларни, 1 феврал ҳолати бўйича эса 34,3 млрд долларни ташкил этганди.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро Валюта Жамғармаси стандартлари асосида юритилади. Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Ўтган бир ой давомида захирадаги монетар олтин ҳажми 0,2 миллион троя унциясига (6,2 тонна) ошганлигига қарамай, жаҳон бозорида олтин нархлари арзонлашиши сабабли олтин захираларининг нархи 0,5 миллион долларга пасайди.

Маълумот учун, 1 унция 31,1 граммга тўғри келади.

Бундан ташқари, хорижий валюта активлари ҳам ўтган давр мобайнида 0,5 миллион долларга камайган. Бу бўйича Марказий Банк маълумот бермаган.

Республика халқаро захираларида 2021 йилнинг 1 март ҳолати бўйича олтин 19,73 млрд долларни, хориж валюта активлари эса 13,14 млрд долларни ташкил этмоқда.

Кўриб турибсизки, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ўзбекистонда олтин заҳираларимиз кескин камайган, яъни 1 ойда бир неча миллиард долларга пастга тушганмиз. Бу аҳволдан тезроқ чиқиш ҳақида ўйлаш керак.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, сиз нима дейсиз! Воқеаларни кузатиб боринг ва ўз фикрларингизни бизга билдиринг!!!