18 March 2021
21:47 - Баъзи монопол товарларнинг хариди, жорийдаги йилнинг турли вақтларидан бошлаб, фақат биржа орқали амалга оширилади

2021 йилнинг 15 июнидан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган айрим турдаги товарлар фақат биржа савдолари орқали сотилади.

Бунинг сабаби - Ўзбекистон Президентининг “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” номли хабари имзоланганидир. Белгиланишича, 2021 йил 15 июндан бошлаб қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинади:

Монополист корхоналар ва устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган:

- поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин - барча харидорларга;

- истеъмол этил спирти - ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга;

- техник этил спирти - барча харидорларга;

- кумуш - заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотилади.

2022 йил 1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

- цемент - ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;

- пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) - ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи биржа савдолари орқали сотилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасига ички бозорда нархларнинг сунъий равишда ошиб кетиши ва бозордаги бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун, зарур ҳолларда:

- биржа савдоларининг бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини (лимитини) белгилаш ҳамда талаб ва таклифдан келиб чиқиб, ушбу ҳажмларга ўзгартириш киритиш;

- юқори ликвидли, шу жумладан мавсумийлик талабидан келиб чиққан ҳолда талаб ошадиган товарларни фақат товар-хомашё биржалари орқали сотиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш ваколати берилади.

Ҳужжатда 2022 йил 1 январдан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар томонидан пахтадан олинган чигитни тайёр маҳсулотни қайтариш шарти асосида ёғ-мой ташкилотларига бериш фақат бир пахта-тўқимачилик кластери доирасидаги ташкилотлар ўртасида амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади. Бунда, электрон логистика савдо портали орқали ташиш хизматлари:

- харидорларнинг ўз автотранспортида амалга оширилган тақдирда рўйхатга қўйиш;

- харидорларга аффилланган ташиш хизматини кўрсатувчи корхоналар томонидан эса тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар томонидан пахтадан олинган чигитни тайёр маҳсулотни қайтариш шарти асосида ёғ-мой ташкилотларига бериш фақат бир пахта-тўқимачилик кластери доирасидаги ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади.