Кундалик хабарлар - 26 March 2021
- 15:26Давлат Тилини Ривожлантириш Департаменти ўзбек-лотин ёзувига ўзгартириш киритиш ҳақидаги лойиҳага муносабат билдирди: - “Бу ҳеч бир туркий давлат амалиётида йўқ”
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тилини Ривожлантириш Департаменти “Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юзасидан ўз расмий муносабатини билдирибди. Департамент муносабатида қонун лойиҳаси, аввало, ўзбек тилининг замонавий технологиялар билан интеграциялашуви учун қулайлик яратиш нуқтайи назаридан шаклий ўзгаришларни назарда тутиши қайд этиб ўтилган. Шунингдек, ўзгартиришга ас...
- 20:30Яна масхарабозлик: 2020 йилда Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг харажатлари 100 миллиард сўмдан ортиқ бўлганмиш. “Ҳаракат” нима дейди?
Бугун, 25 март куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар сиёсий партияларнинг 2020 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини ҳам тинглабдилар. Мана ўша мажлисда тилга олинган рақамлар. Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси. Партия раиси Акмал Ҳайитовнинг ҳисоботида айтилишича, 2021 йил 1 январь ҳолатига партиянинг ҳисобрақамларидаги қолдиқ маблағлар 1 миллиард 930 миллион 734 минг сўмни ташкил қилмоқда. 2020...
- 10:11Дунёда муқобили бўлмаган ягона ресурс. Марказий Осиёдаги сув тақчиллиги муаммоси. “Ҳаракат”нинг фикри қандай!
Марказий Осиёда сувнинг 80 фоизидан ортиғи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ишлатилади. Тоза сув билан боғлиқ мураккаб ҳолат минтақада озиқ-овқат танқислигига олиб келиши мумкин. Марказий Осиё сув хавфсизлиги энергия, озиқ-овқат ва атроф-муҳит билан узвий боғлиқ бўлган дунёдаги кам сонли минтақалардан биридир. Дарёларнинг улкан тармоғи бутун минтақани кесиб ўтувчи иккита асосий сув ҳавзалари - Амударё ва Сирдарёга қуйилади. Советлар даврида юқори сув оқимига бой мамлакатлар баҳор...
- 03:36Туркияда давлатни бошқараётган Адолат ва Тикланиш Партиясининг 7-чи қурултойи ўтказилди, натижалар ўша-ўша!
Кеча Анқарада Туркиядаги бошқарувчи партия – Адолат ва Тикланиш Партиясининг 7-чи қурултойи ўзининг 1 кунлик ишини тамомлади. Партия раиси этиб, аввалги раис Ражаб Эрдўған сайланди. Унинг икки ўринбосари бўлади – Бинали Йилдирим ва Нумон Қуртулмиш. Партиянинг 75 кишилик Маракзий Кенгашида 19 аёл борлиги айтилмоқда. Асосан расмлардан иборат хабарларда биронта янгилик йўқ.
- 02:392021 йилда Ўзбекистонда Давлат Бюджети тақчиллиги 37,5 триллион сўм бўлиши прогноз қилинмоқда
Жорий йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 178,7 триллион сўмни, харажатлари эса 216,2 триллион сўмни ташкил этиши белгиланган. Молия Вазирлиги эълон қилган “Фуқаролар учун бюджет” нашрида 2021 йилда иқтисодиёт босқичма-босқич тикланиши, консолидациялашган бюджет тақчиллиги 37,5 триллион сўмни ёки ЯИМга нисбатан 5,4 фоизни ташкил этиши келтирилган. Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб халқаро стандартлар асосида ташқи қарз ҳисобига давлат дастурларини амалга ошириш харажатлар...
- 22:142021 йилда Давлат Бюджети даромадларининг қарийб ярми 20 та йирик солиқ тўловчи ҳиссасига тўғри келармиш. “Ҳаракат” нима дейди?
2021 йилда Ўзбекистонда Давлат Бюджетига тушадиган солиқларнинг қарийб 46,2 фоизи 20 та йирик солиқ тўловчи компания ҳиссасига тўғри келиши прогноз қилинмоқдамиш, бу нарса Молия Вазирлигининг “Фуқаролар учун бюджет” нашрида акс этганмиш. 2021 йилда бюджет тушумларининг қарийб 20 фоизи “Навоий Кон-Металлургия Комбинати” ДК тўлайдиган солиқлар ҳиссасига тўғри келармиш. Шунингдек: - “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (6,4 фоиз), - “Ўзбекнефтгаз” АЖ (5,1 фоиз), - “Ўзтрансгаз” (3,3 ф...
- 19:26Адлия Вазири ўринбосари Худоёр Мели “Бюрократияга яна бир жиддий зарба” деган сўзлар президентнинг бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича фармони ҳақидадир, дебди
Адлия Вазири ўринбосари Худоёр Мелиев президентнинг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони туфайли аҳолига яратиладиган енгилликлар ҳақида фикр юритибди. Бюрократияга қарши курашишда энг катта ғов бюрократлар ва бюрократик тартиб-таомилларнинг ўзидир дебди Худоёр Мелиев ва гапларини қуйидагича давом эттирибди. Ҳуқуқ ижодкорлиги ўз мазм...
- 15:29Шармандалик ва масхарабозлик: Ўзбекистонда яна коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилиши бошланди. “Ҳаракат”: Коронавирусга қарши уруш эълон қилиш керакмасми?
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги 10 февралдан буён илк бора коронавирусдан ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Шунингдек, касалхоналарда даволанаётганлар сони январ ойидан бери илк бор мингдан ошди. Ўзбекистонда 23 март куни коронавирусга чалинган беморлардан бири вафот этгани ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 623тага етгани эълон қилинди. ССВ матбуот хизмати хабар беришича, 23 март куни Ўзбекистонда яна 119 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган ва шу вақтгача касалликка чалинг...
- 16:34Соғлиқни Cақлаш Вазирлигини янги бинога кўчирилгани ҳақида ва “Ҳаракат” Агентлигининг табриги
Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги янги бинога кўчди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими эълон қилди. Ўтган 2020 йилнинг 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Айнан ўша ерда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида билдирилган фикрларга асосан, бу вазирликка янги бино беришга қарор қилинган эди. Мана ниҳоят ўша орзу амалга ошибди. Наврўз айёми кунларида вазирлик марказий аппарати янг...
- 01:32Бутун дунёда Наврўз байрами нишонланар экан, Ўзбекистонда нима бўлади?
Ҳа, бу савол жуда ҳам муҳим?! Аслида, шу кунларда нима бўлишини диққат билан кузатиб боришимиз жуда ҳам керак. Бу кунларда Наврўз байрами келмоқда. Уни нишонлаш учун катта тайёргарчиликлар керак. Хўш, Ўзбекистонда нима бўлмоқда? Ўзбекистонда ва бутун Туркистонда байрамларнинг байрами – катта мустақил тадбирларга тайёргарчиликлар кўрилмоқда. Биз ҳам унга қўшилишимиз керак. Келинг, бу тадбирларга қўшилайлик! Наврўзни ҳам биргаликда қутлайлик! Наврўз МУБОРАК, азиз мусулмонлар! Шундай ба...