25 September 2015
16:20 - Имомали Раҳмон ҳам Нью-Йоркга жўнабди, Ислом Карим яна инидан чиқмайдиганга ўхшайди
Тожикистон ахборот воситалари мамлакат президентининг матбуот хизматига асосаланиб хабар қилишларича, бугун эрталаб Имомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 70-чи сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркга жўнаб кетди. Жуда кўп мамлакатларнинг раҳбарли у ерга кетаётганлари ёки етиб бориб бўлганлари бошқа хабарлардан маълум.

Имомали Раҳмон Бош Ассамблея доирасида ўтказиладиган БМТнинг Барқарор Ривожланиш Саммитида ҳам иштирок этишини қўйиб туринг, 27 сентябрда Таиланд Бош вазири билан у Саммитга раисдошлик қилар экан. Бу Саммитда сув муаммолари, муаммоларни ечиш йўлида ҳамкорлик каби мавзулар ҳам муҳокама қилиниши хабарларда айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг қўғирчоқ хабар воситалари ҳеч бир таҳлилсиз Ўзбекистон номидан бу Саммитда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этишини билдирдилар. Демак, Ислом Каримяна инидан чиқмай ўтираверади.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 27-29 сентябрь кунлари Нью-Йоркда бўлишини аввал хабар қилган эдик.