08 October 2015
09:57 - Қирғизистон Президенти парламент сайловлари ҳақида Путинга ҳисобот бериш учун Сочига келди
Табиий, Алмазбек Атамбаев Сочига бугун эмас, кеча бориб олган. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди, чунки, кеча Путиннинг туғилган куни бўлиби, Путин уни Сочида нишонламоқда, унинг малайи Алмазбек Атамбаев ўша ерда бўлиши кераклиги ўз-ўзидан маълум.

Аммо, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Владимир Путин ва Алмазбек Атамбаев Сочида Россия-Қирғизистон муносабатларига доир аҳволдан ташқари, Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини ҳам муҳокама қилишар эмиш.

Дмитрий Песковнинг дипломатик тилда айтган гапларини оддий одамлар тилига таржима қилсак, гап Атамбаев ўз хўжайинига сайловлар ҳақида ҳисобот бериши ҳақида кетаётганини тушунамиз.

Собиқ КГБчи Владимр Путинни бу сайловлар хусусида биттагина масала қизиқтиради. Ўзбекларни подага айлантириш, уларни сиёсий жараёнларга яқинлаштирмалик хусусида Лубянкадан берилган топшириқ қандай бажарилмоқда? Алмазбек Атамбаев ҳам бу хусусда Ислом Карим каби изчиллик билан иш олиб бормоқдами?

Ҳеч шубҳа йўқки, Алмазбек Атамбаев Ислом Каримдан қолишмаслигини ҳар доим кўрсатиб келмоқда. Қаранг, Қирғизистон парламентида 120 депутат бор. Мамлакат аҳолисининг 15 фоизи, яъни 1 миллиони ўзбеклардир, демак, сайловлар ҳақиқий демократик бўлса эди, парламентга камида 15-20 нафар ўзбек миллатига мансуб бўлган депутат сайланиши керак эди. Амалда 5 та ҳам сайланмаган бўлса керак..

Бу ҳақда ҳисобот олган Владимир Путин Алмазбек Атамбаевни қучоқлаб ўпган бўлса ажаб эмас.