08 October 2015
17:13 - Қозоқча махарабозлик: Нурсултон Назарбойнинг ташаббуси билан қандайдир Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги нишонланмоқда

Бугун Нурсултон Назарбой Тараз шаҳрига келиб, “Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги” деб номланган монументнинг очилишида қатнашди.

Ҳар бир миллат ўз тарихининг диққатга сазовор кунларини байрам қилади, уларга бағишлаб ҳайкаллар ўрнатади, ёшларни тарихга ҳурмат руҳида тарбиялайди.

Ўзбекларнинг тарихида Исмоил Самоний, Амир Темур, Бобур каби буюк хонликлар яратган шахслар борлигини бутун дунё юз йиллардан бери билади. Русларнинг Иван Грознийсидан тортиб Улуғ Петргача бўлган хонлари ҳақида шундай дея оламиз.

Аммо, шу пайтгача тарихда қандайдир “Қозоқ хонлиги” бўлгани, ҳатто унинг яратилган йили ёки куни маълумлигини, дуёнёни қўйиб туринг, қозоқларнинг ўзи ҳам билмасди.

Ҳеч қаерда очиқчса ёзилмаса ҳам, гапирилмаса ҳам, кўриниб турибдики, Нурсултон Назарбой Қозоғистоннинг иқтисодини кескин ривожлантиролганидан руҳланиб ва тарихни ҳам ўйлаб топиш қобилияти борлигига ишониб қолиб, ўйлаб топилган тарихни борга айлантирмоқчи. Мана бугун бу йўналишда биринчи муҳим қадам қўйилди. Ҳеч қачон бўлмаган “Қозоқ хонлигининг” 550 йиллигига бағишланган монумент нимагадир Тараз шаҳрида ўрнатилибди.

19 асрнинг охиригача кўчманчи бўлган қозоқлар аввалги Авлиё Ота, ҳозирги Тараз шаҳрида яшаганлари ҳақида биронта маълумот ёки ҳужжат йўқ. Руслар 1895 йилда аҳолини рўйхатга олганларида, Авлиё Ота, Чимкент ва Туркистон шаҳарлари аҳолисининг 95 фоиздан кўпроғи ўзбеклар эди.

Қизиқ, шундай экан, “Қозоқ хонлиги”нинг пойтахти қайси чодир бўлган?

Бугунги Қозоғистон Ленин замонида Қирғизистон номи остида, ҳозирги Қирғизистон эса Қорақирғизистон номи остида тузилган эди. Буни исботловчи ҳужжатлар бор. Мана энди “Қозоқ хонлиги” ҳам ўйлаб топилибди.

Нурсултон Назарбойнинг бу йўналишдаги ишларининг стратегик келажаги йўқ. Ахир бир кун қозоқларнинг ўзи бу воқеалар устидан кулишлари табиийдир.