Кундалик хабарлар - 26 November 2015

25 November 2015
  • 22:28Барак Обама: АҚШ учун аниқ ва ишонса бўладиган хавф йўқ

    Ҳозиргина АҚШ Президенти Барак Обама Оқ Уйда аккредатция қилинган журналистлар олида бир неча дақиқалик баёнот берди. Баёнотни бир оғиз сўз билан шундай ифодалаш мумкин - АҚШ учун аниқ ва ишонса бўладиган хавф йўқ. Барак Обама ИШИДни йўқ қилиши учун ҳарра нарса қилинаётганини ҳам гапирди ва ўз мамлакатига ҳеч қандай хавф йўқлигини урғулади. Маълумки, эртага АҚШда Thanksgiving Day (Ташакукур билдириш куни) байрам қилинади. Президентнинг мақсади - ўз халқини эртага байрамни ҳеч нарсадан хавфсир...

  • 20:50Россия уриб туширилган ҳарбий учоғи учун Туркиядан ўч олиш йўлларини қидирмоқда

    Сурияда Башар Асад режимига қарши урушаётган туркманларни бомбардимон қилаётган Россия ҳарбий учоқларидан бир Туркия ҳарбийлари тарафидан уриб туширилиши русларни ғазабга солгани шубҳасиз. Аммо, Украина ва Сурия масаласида Ғарб билан конфрантацияга кириб, иқтисоди оғир аҳволга тушган Россия туркларга адекват жавоб беришдан қўрқмоқда. Шундай бўлса ҳам, Россия турли йўллар билан Туркиядан ўч олиш ниятида эканлиги кўриниб турибди. Масалан, Россия ўз фуқароларини Туркияга турист сифатида боришин...

  • 20:18Яна бир даста миршаббоши янгиланди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг ёзишича, вазирлик тизимидаги бир нечта зобитлар жойларда янги лавозимларга тайинланди. Хусусан, подполковник Шуҳриддин Асилхўжаев Тошкент вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Хўжаев Сирдарё вилояти ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, полковник Ғафуржон Давлатов Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, майор Дилшоджон Усмонов Сирдарё вилояти Янгиер ш...

  • 19:47ЕИ сиёсий мулоқотларда Ўзбекистонни сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди

    23 ноябрдаги хабарларимизда мамлакатимизга Европа Иттифоқининг ташқи сиёсий фаолияти хизмати (European External Action Service, EEAS) делегацияси ташриф буюргани ва делегация вакиллари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят билан учрашганини хабар қилгандик. Мазкур делегация вакиллари бугун Ўзбекистон ҳукумати билан сиёсий мулоқотлар ўтказишга бошлади ва илк учрашувда барча сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришга чақирди. Шунингдек, европалик дипломатлар гуруҳи мулоқо...

  • 19:13Яхши хабар: Навоий Эркин Индустриал Зонасида янги қўшма корхона бунёд қилинади, аммо қачон?

    Жанубий Кореянинг машҳур Dali Trade Corp ширкати директори Санг Кю Ли Навоий Эркин Индустриал Зонасида Ўзбекистон билан полиуретан ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилиши ҳақида хабар қилди. “Биз полиуретан ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз. Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўп яшайдиган Ўзбекистонга қизиқишимиз баланд... Истиқболда Навоий эркин индустриал ва иқтисодий зонасида қўшма ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришни режалаштирмоқдамиз” деган Ли жаноб...

  • 18:38Тошкентда биров билиб, биров билмай қолган ер силкиншининг маркази Ўшда бўлган

    Тошкент сейсмология марказининг хабарига кўра, Андижон вилоятида кеча соат 21.45 да ер қимирлади. Зилзила магнитудаси 2 баллни ташкил қилган. Биров билиб, биров билмай қолган ер силкинишининг эпицмаркази Ўш вилоятида бўлган. Зилзиланинг аҳамияти шундаки, дейди мухбиримиз, ер силкиниши сўнгги 1,5 ҳафтада бешинчи марта кузатилди. Ўшда ер силкинишининг кучи 4,7 баллни ташкил қилибди. Сейсмология маркази маълумотларига кўра, мамлакатимизда шу йилнинг 17, 20,21 ва 22 ноябрида ҳам ер силкинишлари к...

  • 14:00Ўзбеклар учун қизиқ хабар: Нурсултон Назарбой муҳожирлар ҳақидаги қонунларга ўзгартириш киритди

    Қозоқ ахброт воситалари хабар қилишича, кеча Нурсултон Назарбой муҳожирлар ва аҳоли бандлиги ҳақидаги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритувчи қонунни имзолади. Ўзгартиришларнинг мақсади - юксак малакали чет эллик мутахассисларни Қозоғистонга жаб қилиш ҳамда меҳнат муҳожирлари ва аҳолининг бандлиги бўйича давлат сиёсатини такомиллаштириш экан. Остонада бугун шу маслаларга бағишланган давра суҳбати бўлмоқда (расмда). Унинг расмий номи - "Меҳнат муҳожирлари соҳасида давлат, ноҳукумат ва халқаро ...