25 November 2015
18:38 - Тошкентда биров билиб, биров билмай қолган ер силкиншининг маркази Ўшда бўлган
Тошкент сейсмология марказининг хабарига кўра, Андижон вилоятида кеча соат 21.45 да ер қимирлади. Зилзила магнитудаси 2 баллни ташкил қилган. Биров билиб, биров билмай қолган ер силкинишининг эпицмаркази Ўш вилоятида бўлган. Зилзиланинг аҳамияти шундаки, дейди мухбиримиз, ер силкиниши сўнгги 1,5 ҳафтада бешинчи марта кузатилди. Ўшда ер силкинишининг кучи 4,7 баллни ташкил қилибди.

Сейсмология маркази маълумотларига кўра, мамлакатимизда шу йилнинг 17, 20,21 ва 22 ноябрида ҳам ер силкинишлари кузатилганди. Марказ расмийлари Ўзбекистонда ўта кучли ер силкинишлари эҳтимоли йўқлигини айтишмоқда.