25 November 2015
20:50 - Россия уриб туширилган ҳарбий учоғи учун Туркиядан ўч олиш йўлларини қидирмоқда
Сурияда Башар Асад режимига қарши урушаётган туркманларни бомбардимон қилаётган Россия ҳарбий учоқларидан бир Туркия ҳарбийлари тарафидан уриб туширилиши русларни ғазабга солгани шубҳасиз. Аммо, Украина ва Сурия масаласида Ғарб билан конфрантацияга кириб, иқтисоди оғир аҳволга тушган Россия туркларга адекват жавоб беришдан қўрқмоқда.

Шундай бўлса ҳам, Россия турли йўллар билан Туркиядан ўч олиш ниятида эканлиги кўриниб турибди. Масалан, Россия ўз фуқароларини Туркияга турист сифатида боришини тўхтатиш йўлига тушди. Бу - Туркия учун анчагина кучли иқтисодий зарба бўлади. Россия тарафидан босиб олинган Қримнинг раҳбари Сергей Аксенов Туркия билан Қора денгиз орқали алоқларни тўхтатилганини билдирди.

"Адолатли Россия" Партиясининг лидери Сергей Миронов эса, Туркия 1915 йили арманларга қарши геноцид қилганини рад этувчиларга нисбатан чора кўриш механизмлари яратувчи қонун лойиҳасини Давлат Думасига киритибди.

Ҳозир маълум бўлишича, уриб туширилган рус учоғонинг штурмани тирик қолган экан. У ҳозир Суриядаги қайсибир каслхонада ва ҳаёти таҳлика остида эмас. У Россия учоғи Туркия чегарасини бузмаганини гапириш билан овора. Ваҳолангки, турклар рус учоғи чегарани бузганини иддао қилмаяптилар, учоқ Туркияга хавф соладиган даражада чегарага яқинлашганини айтмоқдалар. Ғарб эса, бу масалада Туркия тарафида турибди.