25 November 2015
19:13 - Яхши хабар: Навоий Эркин Индустриал Зонасида янги қўшма корхона бунёд қилинади, аммо қачон?
Жанубий Кореянинг машҳур Dali Trade Corp ширкати директори Санг Кю Ли Навоий Эркин Индустриал Зонасида Ўзбекистон билан полиуретан ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилиши ҳақида хабар қилди. “Биз полиуретан ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз. Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўп яшайдиган Ўзбекистонга қизиқишимиз баланд... Истиқболда Навоий эркин индустриал ва иқтисодий зонасида қўшма ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришни режалаштирмоқдамиз” деган Ли жаноблари “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирига.

Шуни таъкидлаш керакки, полиуретан ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш кўламининг ошиши Ўзбекистон иқтисодиёти ва саноати учун муҳим йўналишлардан биридир. Аммо кореялик бизнесмен қўшма корхонанинг бунёд қилиниши вақти ва бу лойиҳанинг қиймати ҳақида гапирмабди.