16 January 2016
10:26 - Яна исломий террор, бу сафар Буркина-Фасо давлатининг пойтахти Уагадугуда

Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Африканинг шимолий-ғарбида жойлашган ва унча-мунча одам отини ҳам билмайдиган Буркина-Фасо давлатининг пойтахти Уагадугу шаҳрининг бизнес марказида исломчи террористлар мехмонхона, казина ва кафега ҳужум қилиб тахминан 20 кишини ўлдирдилар ва Splendid меҳмонхонасидаюзга яқин одамни гаровга олдилар. Меҳмонхонанинг бир қисмини ёқиб юбордилар. Бу ерга аввал маҳаллий полиция етиб келди, кейин французларнинг махсус отрядляри олиб келинди.

Ҳужум учун маъсулиятни Ал-Қоида ўз бўйнига олди. Гаровга олинганларнинг кўпчилиги озод қилинди. Террористларнинг сони ва қонли воқеалар битиб-битмагани ҳақида ишонса бўладиган хабар ҳам йўқ.

Нима бўлганда ҳам, қандайдир террористик гуруҳ давлатнинг хавфсизлик кучларига узоқ вақт қаршилик кўрсатолмайди, қочган қочиб қолади, қолганлари шу ернинг ўзида йўқ қилинади. Лекин тан олиш керакки, ислом терроризми бугунги дунёнинг ажралмас сифатлариларидан бирига айланиб бўлди. Ислом терроризмининг илдизлари Ислом диниининг ўзида экан, Ислом динида чуқур ислоҳотлар ўтказилиб, у дунёвийлик/секуляризм принципи қабул қилинмагунча, ислом терроризми битмайди.

Буркина-Фасо давлатининг аҳолиси 16 милиондан қўпроқ, унинг 60 фоизи мусулмонлар, 23 фоизи – насронийлар, қолганлар маҳаллий динлардан.