15 January 2016
19:11 - Тошкентда илмий-тадқиқот институти биносига ўт кетди, осмони тинч Ўзбекистон учун бу сенсация эмасми?
Бугун тушдан сўнг пойтахтнинг «Бунёдкор» шоҳкўчаси ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасига яқин жойдаги Тошкент сув таъминоти, канализация, гидротехник иншоотлар ва муҳандислик гидрогеологияси илмий-тадқиқот институти биносида кучли ёнғин келиб чиқди. Ёнғин бино ичкарисидаги ижара хонада мебел цехи жойлашган ва ёнғин шу цехдан чиқибди. Институт бино устини қоплаган қуюқ қора тутун шаҳарнинг бошқа қисмларига ҳам бемалол кўринди.

Ҳудудга ўт ўчирувчилар етиб келишиб, ёнғин бартараф этилди. Ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси суриштирувлар бошлади.

У ербу ерга ўт кетиши дунёнинг ҳар бир бурчаги, ҳар давлатида бўлиб турадиган воқеа. Негерияда ҳам шундай АҚШда ҳам. Аммо, Ислом Карим яратган мукаммал Ўзбекистонда, яъни ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олса ҳам, ҳамма осмонимиз тинчлигидан маст бўлиб юрган жойда ўт кетиши сенсация бўлса керак.