15 January 2016
19:42 - Яна бир сенсация: Осмони тинч пойтахтимизнинг кўчаларидан бирида бензовоз ағдарилиб кетибди
Бугун эрталаб пойтахтнинг Чилонзор-Оқтепа майдони ҳудудида бензовоз ағдарилиб кетди ва бир неча тонна бензин асфальтга тўкилди. Оқтепа майдони ҳудудида бензин ташувчи цистернали автомобиль ҳайдовчиси техник қоидага амал қилмаган ва автомобиль рулини кескин бўрган. Натижада ўз мувозанатини йўқотган автоулов ағдарилиб, атрофга ўзига хос зарар етказган.

Тошкент Йўл патрул хизмати ҳодиса туфайли йўлдаги ҳаракатни 1,5 соатгача тўхтатиб қўйди. Ўт ўчирувчилар бензин тўкилган жойларни ювиб чиқишди. Бахтли тасодифга кўра ҳеч ким қурбон бўлмади ва ҳатто жароҳат ҳам олмади.

Аммо, Ислом Карим қаерда? У Ўзбекистон иқтисоди дунёда ҳаммадан тез ривожланаётгани ҳақидаги ёлғонни ҳар қадамда гапиради, аммо нимага “бензовоз ағдарилгани - душманлар тарқатга ёлғон хабар” деб раддия бермайди?