Кундалик хабарлар - 20 February 2016

19 February 2016
  • 23:08ИШИДга қарши уруш Ливияга етиб келди

    Муаммар Каддафийдан қутилгандан бери ички урушлар ичида қолган Ливияда ИШИДга боғлиқ қуролли кучлар анчадан бери бор эди. Кечагина АҚШ ахборот воситалари Президент Обаманинг Ливиядаги ИШИД позицияларига ҳужум қилиш ниятлари йўқлиги ҳақидаги сўзларини келтирган эдилар. Ҳозир маълум бўлишича, кечанинг ўзиёқ АҚШ ҳарбий учоқлари Ливидаги ИШИД позицияларни бомбардимон қилибдилар. Бугун Reuters агентлиги Пентаган вакили Питер Кукнинг қуйидаги сўзларини келтирди: “Биз ИШИДга сигнал бердик, бу ташкил...

  • 22:40Қизиқ: Гуржистон, Туркия ва Озорбайжон ташқи ишлар вазирлари Тбилиси декларациясини имзоладилар

    Бу уч давлатнинг ташқи ишлар вазирлари Тбилисида анъанавий 5-чи учрашувни ўтказиб, биринчи навбатда, Анқарада 35 киши ҳалок бўлган терактни қоралабдилар ва ҳар қандай минтақавий конфликтларни тинч йўллар билан ҳал этишга чақирибдилар. Табиий, Қорабоғ, Абхазия ва Жанубий Осетия конфликтлари алоҳида тилга олинган, уларни ҳал этишда давлатларнинг мустақиллиги ва ҳудудий бутунлиги принципига асосланиш кераклиги урғуланган. Декларацияда булардан ташқари Каспий денгизи бўйидаги энергоресурсларн...

  • 21:42Саудия “Ҳизбуллоҳ” туфайли Ливанга ваъда қилинган $4 миллиардлик ёрдамни бермайдиган бўлди

    Саудия Арабистонидаги SPA агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу мамлакат Ливанга аввалдан ваъда қилинган 4 миллард долларлик ёрдамни бермайдиган бўлибди. Сабаб сифатида Ливандаги Ҳизбуллоҳ ташкилотига оид ҳарбий кучлар Сурияда Башар Асаад қўшинлари билан бирга мухолифчиларга қарши урушаётгани кўрсатилган. Айнан шу уруш натижасида 300 мингдан ортиқ одам ўлдирилгани ва миллионларча одам ўзи яшайдиган ерлардан қочишга мажбур бўлгани ҳам урғуланган. Маълумки, Ливандаги сиёсий к...

  • 20:17Ўрислар Ўзбекистоннинг Украинадан келаётган 12 та юк машинасини ўтказмади

    Украинадан юртимизга келаётган, мамлакатимизга тегишли 12 та юк машинасини Россия ўтказмади. Машиналар Россиянинг Саратов вилояти ҳудудида тўхтатиб қолинган. Машиналар ичида саноат маҳсулотлари бор эди. Ўзбекистонга тегишли юклар бундан аввал ҳам ўрислар томонидан тўхтатилиб, асоссиз равишда ортга қайтарилган. Масалан, ўтган йилнинг декабрида Россия Ўзбекистоннинг 29 тонна сабзавотини ортга қайтарганди. Шунингдек, июнь ойида Россельхознадзор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга тегишли жам...

  • 19:55Жиззахда ИШИДчиликда гумонланган 4 шахсга ҳукм ўқилди

    Бугун жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди ИШИДчиликда айбланган 4 нафар шахсни 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолади. Улар орасида армани насроний Арамаис Авакян ҳам бор. Исломий жиҳодчиликда айбланган, намозхонлик тугул ислом динида ҳам бўлмаган армани йигитга 7 йиллик қамоқ жазоси берилди. Судланувчилар Ўзбекистон жиноий қонучилигининг қўпорувчилик, ўғирлик, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик ...