20 February 2016
11:18 - Хавотирли хабар: Буюкбритания ЕИ ичида яна бир махсус мақомга эга бўлди, ЕИдан чиқиш бўйича референдум июнь ойида бўлиши мумкин
Европа Кенгашининг раиси Доналд Туск (уни феълан ЕИ раҳбари ёки президенти деса бўлади) ва Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон ЕИнинг 18-19 февраль кунлари Брюсселда ўтказилган саммитида Буюбританияга махсус мақом берилганини ўз твиттерларида эълон қилдилар. Дэвид Кэмерон Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши бўйича референдум шу йил июнь ойига тайинланиши мумкинлигини ҳам билдирди.

Reuters агентлигининг хабарида айтилишича, махсус мақомга кўра, Буюкбританияда муҳожирлар яна 4-7 йил ижтимоий имтиёзлар ололмайдилар. Бундан ташқари Буюкбританиянинг хавфсизлиги фақат ўз ҳукуматининг назорати остида бўлади, бу мамлакатнинг қуролли кучлари ЕИ армиясига кирмайди.

Буюкбритания евро зонасига кирмагани ва киришни истамаётганини ҳам ҳисобга олсак, дейди мухбиримиз, бу давлат ЕИга интеграция бўлиш эмас, ундан узоқлашиш йўлидан кетаётганини кўрамиз. Июнь ойидаги референдумда Буюбритания ЕИдан чиқиш учун овоз берса, ЕИ учун катта зарба бўлади.

Аммо, Буюкбританияни айблашдан аввал унинг ичидаги мураккаб жараёнларни тушуниш керак. Ҳамма гап шундаки, бу мамлакатнинг 4 та бўлимидан (Англия, Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия) иккитасида (Шонтландия ва Шимолий Уэлс) Буюкбританиядан чиқиш кайфиятлари кучли. Аҳоли таркибида муҳожирларнинг сони кескин ортиб бормоқда, давлат дунёвий/секуляр бўлса ҳам, турли диний оқимлар кўп. Буюбритания ҳукумати шуларни ҳам ҳисобга олиб, Европа Иттифоқи масаласида эҳтиёткорлик қилаётган бўлиши мумкин.