17 March 2016
16:28 - Бухоро вилояти ҳокимига назоратчи ўринбосар тайинланди
Сўнгги бир йилда Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори сифатида ишлаб келган Меҳриддин Абдуллаев Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У вилоятда маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсатини бошқаради. Ўғирлик ва коррупциянинг тимсолига айланган йўлсозлик тизими вакили энди ҳоким билан қўш ҳокимият яратиб, коррупция масаласида эстафетага киришади.

Меҳриддин Абдуллаев 2015 йилгача Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Ундан аввал эса Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари бўлган.