13 April 2016
21:25 - Ўзбек хавфсизлик идораси раҳбари қозоқ ва ўрис ҳамкасби билан учрашди

Бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари мажлиси доирасида Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котиби Нурлан Ермекбаев ва Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушевлар билан учрашган.

Расмий хабарларда айтилишича, хавфсизлик кенгаши мулозимлари ўзаро яккама-якка учрашувларда икки томонлама ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари муҳокама қилишган. Ҳар ҳолда, матбуотга етиб келгани ана шу узуқ-юлуқ, мавҳум типдаги маълумотлардир, дейди мухбиримиз.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Маҳмудов бу лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи эди.