14 April 2016
21:25 - Ўзбекистонда сел келиш хавфи мавжуд
Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, шу йилнинг 16-20 апрель кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб кучли ёғингарчилик кузатилади ва тоғолди ҳудудларида эса сел келиш хавфи мавжуд. Аҳолига мобиль компаниялари орқали тарқатилган хабарда эҳтиёт чоралари кўриш сўралади.

Шунингдек, Ўзбекистон об-ҳавони кузатиш маркази фуқароларни шу кунларда Тошкент вилоятининг 2,5 минг метрдан юқори бўлган тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфидан ҳам огоҳлантирган. Шундоғам бу йилги баҳорнинг ғайри оддий келиши ва ёғингарчилик миқдорининг ҳаддан ташқари кўплиги фуқароларга ташвиш келтирмоқда.