Кундалик хабарлар - 16 May 2016
- 07:45Қизиқ, шунақа нарса ҳам пайдо бўлибди: Истанбулда Дунё Инсонпарварлик Саммити бўлади, аммо у ҳеч нарсани ҳал қилолмайди
Бу Саммитининг сайтида айтилишича, 23-24 май кунлари Истанбулда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарафидан Дунё Инсонпарварлик Саммитининг биринчиси ўтказилади. Унга 125 давлат вакиллари келиши кутилмоқда. Улардан 50 нафари давлат президентлари ёки бош вазирлари бўлади. Саммит матбуот котибининг айтишича, 2-чи жаҳон урушидан кейин биринчи марта дунёда яна мудҳиш гуманитар катастрофа (инсоний фалокат) содир бўлмоқда. 125 миллион одам инсонпарварлик ёрдамига муҳтож, аммо уларнинг 85 миллионига ёрд...
13:41Қримтатарларининг хонандаси Жамалага - Офарин, Сталин режими ва унинг ворисларига – Лаънат
Кеча Швециянинг пойтахти Стокголмда ўтказилган эстрада қўшиқларининг “Евровидение-2016” финалида украиналик хонанда, асли қримтатари бўлган Жамала (ўзбекчасига Жамола деса ҳам бўлади) ўз миллатининг 1944 йили Сталин режими тарафидан Қримдан депортация қилиниши, яъни ҳайдалишига бағишланган “1944” қўшиғи билан ғалаба қозонди. Ўз миллатининг дардини унутмаган, унинг дардлари билан яшаётган хонандага “Офарин” деймиз, мутлақо кўпчилиги миллат сифатин йўқотган, м...
07:05Туркия феълан урушда экан, Президент Эрдўғон қизининг никоҳини минглаб киши иштирокидаги муҳташам маросимда ўқитди
Ҳа, ҳар куни Туркия ҳарбийлари ва ҳуқуқ тартибот органларининнг ходимларидан 5-10 киши курд террористлари тарафидан ўлдирилмоқда. Мамлакат феълан уруш ичида. Ҳалок бўлганларни тупроққа бериш маросимларидан берилаётган хабарлар ҳар қандай одамнинг юрагини ёқади. Ўлдирилган фарзандининг ўринига урушга кетишга тайёр эканлигини билдираётган ота-оналар ёки ўлдирилган эрининг ўрнига урушга кетаман деб фарёд қилаётган аёллар борлигини кўриб, турк миллатига қуллиқ қилиш керак деб ўйлаб қолиш ҳеч гапмас....
21:43Қизиқ: Москванинг энг катта Хованское қабристонида ўзбек-тожиклар гуруҳи кавказликлар билан калтаклашди, 2 киши ўлган. Ўзбеклар одам бўлишга бошладими?
Ўрис ахборот воситалари соатлардан бери бугун Москва Ҳалқа Йўлининг ташқарисида бўлса ҳам расман Москва шаҳар ҳудудига кирадиган энг катта Хованское қабристонида тахминан 200 кишини ташкил қилувчи икки гуруҳ ўртасида ҳатто қурол ҳам ишлатилган калтаклашиш бўлганини хабар қилмоқдалар. Сўнги хабарларда аниқлаштирилишича, қабристоннинг доимий ишчилари бўлмаса ҳам, қабристон ҳудудини тозалашга жалб қилинган ўзбек-тожиклар гуруҳи билан доғистонлик ва чеченистонликлар гуруҳи ўртасида иш талашиб катта...
15:25Тожикча демократия: 22 майда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдум бўлади
Аслида бу хабар сарлавҳасини анъанамизга кўра “Тожикча масхарабозлик” деб бошламоқчи эдик. Аммо, Тожикистонда, худди Ўзбекистонимизда каби, “демократия” ва “масхарабозлик” тушунчалари ҳозир сал кам синоним эканлигини ҳисобга олиб, бу сафар “демократия” сўзини танладик. Хуллас, 22 майда Тожикистон Конститциясига киритилиши мўлжалланаётган бир қатор ўзгартиришлар халқ тарафидан тасдиқланиши ёки рад этилиши керак. Биринчидан, савол туғилади. Агар То...
12:21“Ҳизбуллоҳ” лидерларидан бири Сурияда ўлдирилди: Сурияда ҳамма нарса аралаш-қуралашми? Йўқ, ҳамма нарса аниқ – ҳозирча Россия ғолиб, аммо кейин нима бўлади?
Маълумки, шу йил 11 мартда Араб Давлатлари Лигаси Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ташкилотини террорстик деб эълон қилган эди. Бу қарорга фақат Ироқ қарши чиққани тушунарли. Чунки, “Ҳизбуллоҳ” шиаларники, Ироқда эса ҳозир ҳокимият шиалар қўлида. Аралаш-қуралаш хабарларга кўра, шу “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий қўмондонларидан бири бири, 55 ёшли Мустафо Эмин Бадреддин Ливан-Сурия чегарасида ёки Сурия пойтахти Дамасқда гўёки Исроил ҳарбий учоқларининг ҳужуми натижасида ўлдирилди...
21:19АҚШ элчихонаси ҳам 13 май қурбонлари хотирасини ёд олди
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2005 йилнинг айнан шу куни Андижонда рўй берган воқеаларни хотирлаб, “фожиа пайтида ва унинг оқибатида азият чекканларга чин юракдан ҳамдардлик” билдирди. “Қўшма Штатлар тинчлик ва барқарорликнинг энг тўғри воситаси сифатида ўзаро тотувлик, барча фуқаролар ҳуқуқларига нисбатан масъулият ва ҳурмат билдирилишини мунтазам равишда рағбатлантиради”, дейилади қисқа баёнотда. Шунингдек, мазкур сана муносабати билан АҚШдаги Ҳьюман Райтс Уотч, Халқаро Амнистия т...
- 20:44Яхши хабар: Тошкентда Ўзбек Тили ва Адабиёти Университети ташкил этилади
Президент Ислом Каримнинг бугунги фармонига биноан Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек Тили ва Адабиёти Университети ташкил этилади. Университетни ташкил этиш билан боғлиқ қарор ўзбек тили ва адабиётини, унинг тарихий илдизларини ва глобаллашув шароитларидаги ривожланиш истиқболларини чуқур тадқиқ этиш, ўзбек тили ва адабиётини таълим-тарбия тизимининг барча босқичларида ўқитиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш сифатини ўстириш эҳтиёжлари билан боғлиқдир. Янги университет М...
20:26Бугун Андижондаги қонли воқеаларнинг 11 йиллиги, у воқеалар тўла ўрганилиши, "Бирлик"дан ўрнак олиниши керак
Минг афсуски, мамлакатимизнинг мустақиллик йилларидаги энг қонли, яъни 2005 йил 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеалар ҳали ҳам тўла ўрганилгани йўқ. Бунинг йўлидаги асосий тўсиқ – мавжуд режимдир. Аммо, бир нарса аниқ. Ўша кунги воқеаларга энг тўла ва тўғри баҳо берган ташкилот - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясидир. Бу партиянинг 15 май куни эълон қилинган баёноти тарихда қолиши аниқ. Айнан “Бирлик”, бошқалардан фарқли ўлароқ, бу воқеалар қуролланган акром...
20:05Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш 10 йилгача қамоққа асос бўлади
Ягона интерактив давлат хизматлари порталига "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Мазкур ҳужжатда мамлакат ҳаво ҳудудидан ноқонуний фойдаланиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган. Янги ҳужжатга кўра, ҳаво ҳудудидан, жумладан, учувчисиз парвоз қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш 100 дан 200 гача минимал маош миқдорида жарима кўринишидаги маъмурий жавобгарлик...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Мухитдинов Дилмурод
Добавить сведенияЧитать дальше...