16 May 2016
17:49 - Ўзбекистон ҳукумати жиноят содир этишга рухсат бермоқчига ўхшайди
Ўтган кунги хабарларимизда мамлакатда туридан қатъий назар учувчсиз қурилмалар, яъни дронларни олиб киришни таъқиқлаш ҳақида қонун кучга киргани, мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилгани хусусида ёзгандик. Яъни, амалдаги Жиноят Кодексига кўра учувчисиз қурилма олиб келган шахс ҳатто 10 йилгача қамалиши мумкинлигини баён этгандик.

Аммо бугун вақтли матбуотда пайдо бўлган хабарга кўра, лозим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси дронларни мамлакатга олиб киришга рухсат бериши мумкин экан.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига мувофиқ, 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида”ги 322-қарорига аниқлик киритилибди. Яъни, Вазирлар Маҳкамаси қурилмаларни олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат бериши мумкин экан. Ҳолбуки, қонунга кўра бу таъқиқланган. Қонун Вазирлар Маҳкамасининг қароридан кучлидир. Шундай экан, ҳукумат жиноят қилишга рухсат бермоқчими?