Кундалик хабарлар - 19 October 2016
- 07:55Бухорода “Исломий давлат” тарафдори 8 йилга қамалди
Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги хабаригакўра, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди томонидан Бобур Ҳафизов экстремистик ғоялар, "Ислом давлати" террорчилик ташкилотига даъват қилганлиги учун саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган. "Тергов маълумотларига кўра, Ҳафизов ижтимоий тармоқларда жиҳодга ундовчи диний-экстремистик кўринишдаги материалларни жойлаштириш орқали ИДга даъват қилиш билан шуғулланиб келган. Суд ҳукми билан у саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинди", - деди агентликка су...
03:43Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Ташқи ишлар вазирлар кенгаши Тошкентда навбатдаги сессиясини ўтказмоқда
Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 2016 йил 18 октябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бошланди, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги. Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Ислом ҳамкорлик ташкилотининг энг муҳим тузилмаларидан бири бўлиб, унинг сессияси ҳар йили аъзо мамлакатлардан бирида ўтказилади. 2015 йилда Ал-Кувайт шаҳрида бўлган 42-сессияда навбатдаги сессияни Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Тошкентдаги се...
03:09Шавкат Мирзиё Ислом Тараққиёт Банки президентини қабул қилди
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарига кўра, муваққат президент Шавкат Мирзиё кеча Ислом Тараққиёт Банки (ITБ) президенти Бандар Ҳажарни қабул қилди. Шавкат Мирзиё мусулмон оламининг энг нуфузли молия муассасаларидан бири раҳбари бўлган бу шахсга ислом умматининг бирдамлиги (!) ва барча аъзо мамлакатлар ривожига муносиб ҳисса қўшаверишига ишонч билдирибди. Ислом Тараққиёт Банки томонидан шу кунгача Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, ...
- 23:03Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайди
Бугун мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайди ва қор ёғди. Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Сардарё ва Тошкент вилоятларида ва Фарғона водийсининг айрим туманларида ҳаво ҳарорати тунда -2 даражагача тушдии. Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокими Усмонов эртага, 19 октябрдани шифохоналарга, 20 октябрдан эса аҳолига марказлашган иссиқлик тизими узатишни ваъда қилди. Вилоятларда эса аҳвол бирмунча мураккаб. Аҳоли табиий газ ва электр энергиясидан мунтазам ...
20:08Школа Моторолы (В Донецке убит один из самых известных «героев ополчения», известный своим позывным Моторола)
В Донецке убит один из самых известных «героев ополчения» ДНР 33-летний Арсений Павлов, известный своим позывным Моторола. И хотя лидер ДНР Александр Захарченко назвал его гибель «объявлением войны» самопровозглашенной Донецкой республике, судя по официальной реакции, ни Киеву, ни Москве новый виток обострения ситуации на востоке Украины сегодня не выгоден. Это уже пятая менее чем за два года насильственная смерть широко известных в кругах поклонников «народных рес...
19:08Нурсултон Назарбой ҳали ҳам йўқ, қизи Дарига эса НАТО вакилини қабул қилди
Қозоғистон Президенти шамоллаб қолгани ҳақида хабар тарқатилганига роппа-роса бир ҳафта бўлди. Аммо, ундан ҳали ҳам бошқа хабар йўқ. Қозоқларнинг расмий Казинформ агентлиги хабар беришича, Сенатнинг Халқаро алоқалар, Мудофаа ва Хавфсизлик Комитетининг раиси Дарига Назарбой бугун НАТО Бош Котибининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича вакили Жеймс Аппатурай билан учрашди. Хабар умумий гаплардан иборат, аммо, унинг муҳим жиҳати – учрашувда Қозоғистон номидан Нурусултон Назарбойнинг қизи иштирок этаё...
16:27Туркияда қама-қама давом этмоқда: Фатхулла Гуленнинг укаси ҳам ҳибсга олинди, Ислом дини фундаментал ислоҳотларга муҳтож
Расмига қарганда Фатхулла Гулендан ёшроқ кўринаётган, демак, унинг укаси бўлган Қутбиддин Гулен 3 октябрда Измир вилоятида қариндошининг уйида бекиниб ётганда ушланган экан. Ўшандан бери уни тергов изоляторида тутиб, тергов ишлари олиб боришган. Дастлабги тергов натижалари асосида прокурор уни ҳибсга олишни талаб қилгани ва бугун суд бу талабни бажаргани оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди. Энди тергов давом этади, ахир бир кун иш судга чиқарилади. Тахмин қилиш қийин эмаски, ука бечора уз...
10:29Ироқ ИШИДга қарши ҳужум бошлади ва биринчи зарбани ўзи олди – 70 ҳарбий ҳалок бўлди. Исломни ислоҳот қилмасдан, ислом терроризмини тўхтатиб бўлмайди!
Ироқ Бош вазири кечагина ИШИДнинг бу мамлакатдаги пойтахти Мосул шаҳрини озод қилиш учун ҳужум бошланганини эълон қилган эди. Ҳужумда Ироқнинг асосан шиалардан иборат бўлган расмий қуролли кучларидан 30 минг, Ироқ ичида расман давлат қуриб бўлган курдларнинг қуролли куларидан 4 минг аскар иштирок этаётгани хабарларда айтилмоқда. Ҳужум бошланди, аммо, сўнги хабарларга кўра, биринчи зарбани ИШИДдан айнан Ироқ армияси олди. Туркларнинг “Миллиёт” газетаси хабар беришича, кеча кечқурунга яқин бом...
- 08:05Янги режим ҳам 23 йилдан бери қамоқда ўтирган Самандар Қўқоновни озод қилмоқчи эмасга ўхшайди
Шу йилнинг 6 октябрь куни СССР замонидаги Ўзбекистон парламенти - Ўзбекистон Олий Советининг собиқ депутати¸ Чиноз нефтни қайта ишлаш корхонасининг собиқ бошлиғи Самандар Қўқоновнинг кўп йиллардан бери узайтирилиб келинаётган қамоқ муддати битиши ва маҳкум озодликка чиқарилиши керак эди. 72 яшар бу одам қамалганига 23,5 йил бўлди, ўшанда у ҳали 50 га ҳам тўлмаганди. Ҳозир маълум бўлишича, Самандар Қўқоновнинг жазо муддати қамоқхонанинг ички тартибини бузди, деган айблов билан яна узайтири...
23:06Қизиқ: Ўзбекистон ва Афғонистон бир-бирига жиноятчиларни тутиб-топшириш ҳақидаги келишувни имзолабди, бошқа иш йўқми?
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Афғонистон Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди. Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланган. Шунингдек, учрашув доирасида вазирлар Ўзбекистон...