18 October 2016
23:03 - Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайди
Бугун мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайди ва қор ёғди. Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Сардарё ва Тошкент вилоятларида ва Фарғона водийсининг айрим туманларида ҳаво ҳарорати тунда -2 даражагача тушдии.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокими Усмонов эртага, 19 октябрдани шифохоналарга, 20 октябрдан эса аҳолига марказлашган иссиқлик тизими узатишни ваъда қилди. Вилоятларда эса аҳвол бирмунча мураккаб. Аҳоли табиий газ ва электр энергиясидан мунтазам узиб қўйилган.