19 October 2016
03:09 - Шавкат Мирзиё Ислом Тараққиёт Банки президентини қабул қилди

Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарига кўра, муваққат президент Шавкат Мирзиё кеча Ислом Тараққиёт Банки (ITБ) президенти Бандар Ҳажарни қабул қилди. Шавкат Мирзиё мусулмон оламининг энг нуфузли молия муассасаларидан бири раҳбари бўлган бу шахсга ислом умматининг бирдамлиги (!) ва барча аъзо мамлакатлар ривожига муносиб ҳисса қўшаверишига ишонч билдирибди.

Ислом Тараққиёт Банки томонидан шу кунгача Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, коммунал хўжалик, йўл инфратузилмаларини ривожлантириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш каби соҳаларга оид 26 лойиҳа ижроси учун 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилган.