17 October 2016
23:06 - Қизиқ: Ўзбекистон ва Афғонистон бир-бирига жиноятчиларни тутиб-топшириш ҳақидаги келишувни имзолабди, бошқа иш йўқми?
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Афғонистон Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди. Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланган.

Шунингдек, учрашув доирасида вазирлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида жиноятчиларни ушлаб бериш тўғрисида битим имзоланган.

Қизиқ, қўшнимиз Афғонистон билан бошқа муаммолар йўқми? Тиқилиб ётибди, аммо, Абдулазиз Комил кабиларнинг бунга ақли ҳам етмайди.