19 October 2016
07:55 - Бухорода “Исломий давлат” тарафдори 8 йилга қамалди
Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги хабаригакўра, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди томонидан Бобур Ҳафизов экстремистик ғоялар, "Ислом давлати" террорчилик ташкилотига даъват қилганлиги учун саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

"Тергов маълумотларига кўра, Ҳафизов ижтимоий тармоқларда жиҳодга ундовчи диний-экстремистик кўринишдаги материалларни жойлаштириш орқали ИДга даъват қилиш билан шуғулланиб келган. Суд ҳукми билан у саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинди", - деди агентликка суҳбатдош. Прокуратуранинг маълумотига қараганда, Ҳафизов гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлиги учун тўққиз йил қамоқда ўтириб 2015 йил декабрида Нижний Новгороддан Ўзбекистонга қайтади. "Ҳафизов жазони ўташ жойида Сурияга жангари ёллаш билан алоқадор бўлган диний-экстремистик оқим аъзолари таъсирига тушади ва юртига қайтганидан кейин даъватчилик фаолиятини давом эттиради", - дейди агентлик.