Кундалик хабарлар - 27 February 2014

  • 23:08Қрим парламенти референдум ва янги Бош вазир тайинлади

    Аввалги хабарларимздан бирида Қрим Радаси кворум бўлмагани учун мажлис бошлай олмаётганини билдиргандик. Маҳаллий вақт билан кечга яқин кворум тўпланган ва 25 май куни Қрим автономиясининг ваколатларини кенгайтиршш масаласи бўйича референдум ўтказишга қарор қилинган. Маълумки, 25 май куни Украинада президент сайловлари ҳам бўлади. Референдумда Қрим мустақиллиги бўйича савол ҳам қўйилиши мумкин. Парламент “Руслар Бирлиги” номли партиянинг лидери Сергей Аксеновни Бош вазир этиб тайинл...

  • 22:11Гуржистон суди Cаакашвилининг собиқ Бош вазирини яна 4,5 йилга қамади

    Бугун Тбилиси шаҳар суди Михаил Саакашвили замонида аввал Ички ишлар вазири, кейин қисқа вақт Бош вазир ҳам бўлган Вано Мерабишвилини 6 йилга қамаш ҳукми чиқарди, амнистия муносабати билан бу муддатни 4,5 йилга туширди. Уни 2011 йил 26 май куни собиқ парламент раисаси Нино Бурджанадзе ва тарафдорларининг митингини зўравонлик билан тарқатиб юборишда айбдор деб топишибди. Ваҳолангки, Вано Мерабишвили ички ишлар вазири бўлган замонда ўтказган ислоҳотлари, полицияда пора олишни тугатишга эришгани...

  • 21:18Юсуф Жумa : Украина!

    Юрт oёғи бeдoр миллaт Укрaинa, Укрaинa! Oёқдa бўлгин тo aбaд Укрaинa, Укрaинa! Қaрaм бўлмa Крeмлгa Қaрaмлик ўлимдир элгa. Ет oзoдликкa, мaнзилгa Укрaинa, Укрaинa! Мeнинг элим кўру кaрдир Ўрис, oлaм мингaн xaрдир. Юртим тaлoн бўлгaн зaрдир Укрaинa, Укрaинa! Бизникилaр нaфсгa қaрaм Сoтилaр бир сўрғичгa ҳaм Xoини кўп юрт жaҳaннaм Укрaинa, Укрaинa! Oёқдaн қoлди Туркистoн Сoтқингa тўлди Туркистoн Вoдaриғ ўлди Туркистoн Укрaинa, Укрaинa! Ғaнимни ғaмгa чўктиргин Oш...

  • 20:29Қизиқ: Ўзбeкистoн миллий тeлeрaдиoкoмпaниясидa Европа Иттифоқининг элчиси билан учрашув бўлибди

    Бу ҳақда хабар тарқатган Uzreport.uz учрашув давомида Ўзбекистонда “Европа кунлари” номли тадбирнинг навбатдагисига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинганини айтади. Қизиғи шундаки, хабарда элчининг исми тилга ҳам олинмайди. Бизнинг хабарлардан маълумки, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк. У бир неча ой аввал ўз офисида “Бирлик” Партияси раҳбарияти аъзоларини қабул қилгани, яқинда эса, Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг йиллик ҳисоботини айнан элчилик офисида, бир қ...

  • 17:43Украинада янги Бош вазир ва ҳукумат тайинланди, энди алғов-далғовлар Қиримда бўлаяпти

    Бугун Украинанинг парламенти Олий Рада Арсений Яценюкни Бош вазир этиб тайинлади. У бир маҳаллар ўша пайтдаги Президент Виктор Юшченконинг энг яқин одамларидан бири эди. Юшченко билан Бош вазир Юлия Тимошенко ўртасида жанжал чиққанда, айнан Юшченконинг ташаббуси билан Арсений Яценюк Олий Радага раис этиб сайланди. Кейин Юшченко ва Тимошенко қисқа вақтга ярашишди, Юшченко бошқа гуруҳлар билан келишиш мақсадида, паламент раислигига бошқа одамни келдирди, Яценюк спикерликдан кетказилди. У бундан да...

  • 08:38Telegraph: напряженность в отношениях между Россией и Западом достигла пика 2008 года

    Напряженность на Крымском полуострове усилилась после того, как Владимир Путин поручил проверить состояние боеготовности российской армии, а чиновники НАТО предупредили, что поддержат неприкосновенность границ Украины, пишет The Telegraph. Угроза применения военной силы усилила напряженность в отношениях между Россией и Западом до уровня, какого не было со времен вооруженного конфликта 2008 года в Южной Осетии, отмечает издание. Госсекретарь США Джон Керри быстро отреагировал на внезапную ...

  • 08:19Туркия Украина йўлидан кетишни истамайди, Ўзбекистончи? Ўзбекистоннинг қонли келажак йўлини ўзгартириб бўладими?

    Туркиядаги учта буюк партиядан бири бўлган Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг (МХП) раиси Давлат Боғчали “Туркия - Тунис, Миср, Ливия ва Украина каби бўлишини истамаймиз” дебди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди. Аслида Давлат Боғчали 30 мартда бўладиган маҳаллий сайловлар олдидан ўз мамлакатининг ҳозирги ғариб деса бўладиган аҳволини тўғри баҳолаш ниятида эканлиги ўз-ўзидан маълум. Баҳолаш пайтида Тунис, Миср, Ливия ва Украина давлатларининг номи тилга олиниши ҳам тасодиф эмас. Айн...

26 February 2014
  • 22:18Қримда Украинанинг тақдири ҳал этилиши мумкин

    Қримтатарлари Миллий Мажлисининг расмий сайти очилмаяпти. Украина ва Россияда тарқатилаётган хабарларига кўра, бугун қиримтатарлари маҳаллий парламент - Қрим Радаси олида митинг ўтказиб, Украинанинг бутунлигига таҳдид соладиган қарорлар чиқармасликни талаб қилишди. Айни замонда, Украинанинг янги ҳукуматини тан олмаслик тарафдорли ҳам, улар руслардан иборат, митинг қилиб, Киевда ўрнатилган ҳокимяитни тан олмаслик, Украинадан чиқиб Россияга қўшилиш каби талаблар қўйдилар. Қримтатарлари била...

  • 20:25Тошкентга АҚШ Давлат Департаментидан нуфузли меҳмон келди

    26 феврал куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Ричард Ҳоугланд келди ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди. Вазирлик хабарномасига кўра¸ учрашувда икки давлат ўртасидаги долзарб масалалар¸ савдо-иқтисодий¸ сиëсий¸ маданий-гуманитар борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинган. Меҳмоннинг ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик жамиятининг бошқа вакиллари ва мухол...

  • 19:09Россиядан пул жўнатаётганлар орасида яна ўзбеклар пешқадам

    Жаҳон Банки эълон қилган ҳисоботга кўра, Россиядан ўз юртига энг кўп пул юбораётган 10 мамлакат фуқаролари орасида яна ўзбеклар биринчи. Россиядан йилига чиқиб кетаётган пул маблағларининг 24,6 фоизи, яъни 6,2 миллиард доллари ўзбеклар ҳиссасига тўғри келади. Банкнинг мазкур ҳисоботидаги рақамлар фақатгина пул ўтказмалари ва декларация қилинган маблағларни ўз ичига олиши, ўзбеклар нолегал йўллар билан ҳам ўз уйларига пул жўнатишини ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг чўкиб бораётган иқтисодиёти ўзбек ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону