Кундалик хабарлар - 04 March 2014

  • 20:16Ислом Карим инидан чиқмас экан, Украина воқеаларига муносабат “Жаҳон” агентлигидан келди, ҳокимиятни “Бирлик”ка топшириш вақти ҳам келмадими?

    Бугун тушдан кейин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” Ахборот Агентлиги номидан Украинада уч ойдан бери давом этаётган воқеаларга нисбатан муросасозликка чақириш руҳидаги баёнот эълон қилинди. Баёнот гарчи ахборот агентлиги номидан билдирилган бўлса ҳам унинг Ўзбекистон ҳукумати позицияси эканини тушуниш қийин эмас. Қисқагина баёнотда: “Украинада рўй бераётган воқеалар вазиятнинг жиддий мураккаблашувига ҳамда ўзаро қарама-қаршиликка олиб келгани баробарида улар тангл...

  • 19:38Украина билан боғлиқ мавзуда катта ўзгаришлар бор, “Ҳаракат”нинг таъсири ҳам

    Ўзгаришларнинг энг каттаси, шу пайтгача Қримни Россияга қўшиб олишни очиқча гапирмаса ҳам, бутун ҳаракатлари шу йўналишда бўлгани кўриниб турган Россия Президенти Владимир Путин Ғарбнинг жиддий огоҳлантиришари, АҚШ бир ҳафта ичида Россияга қарши санкциялар киритиш ниятида эканлиги, бугун АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Киевга келаётгани, яна тахмин қилиш мумкинки, “Ҳаракат” Агентлигининг Қримни босиб олса, охир-оқибат Россия Федерацияси парчаланиши ҳақидаги башоратлари таъсирида у орқага чекинишга м...

  • 19:23Қозоқларнинг миллий давлат агентлиги Казинформ энди Халқаро Ахборот Агентлиги деб аталади

    Бундай айлантириш бўлганини кўрсатувчи хабар ҳам кўринмади, аммо агентликни расмий сайтининг русча саҳифасида Kazinform логоси олдида “Международное Информационное Агентство” сўзлари пайдо бўлди. 1920 йилда тузилган бу агентлик 1927 йилда КазТАГ, 1997 йилда КазААГ, 2002 йилда “Қозоқ Ахборот Агентлиги Казинформ” номларини олган эди. Мана энди “Казинформ Халқаро Ахборот Агентлиги”га айлантирилибди. Тан олиш керакки, Қозоғистон Марказий Осиёнинг лидерига айлангани каби, бу агентлик ҳам Марказ...

  • 18:16Самарқандлик ёшлар жиноятга қарши эмиш, қанақа жиноятга?

    Ўзбекистондек давлатнинг хабарчилик нималигини ҳам билмайдиган ЎзА Ахборот Агентлиги бугун “Ёшлар – жиноятчилик ва терроризмга қарши” деб номланган, аммо, масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаган хабар тарқатибди. Унда айтилишича, Самарқандда “Биз жиноятчилик ва терроризмга қаршимиз!” шиори остида анъанавий каратэ билан шуғулланувчи 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган қарийб олтмиш нафар ўғил-қиз иштирокида спорт мусобақалари бўлиб ўтган. Табиий, агентликнинг масхарабоз журналисти Алишер Исроилов мусобақа қач...

  • 10:25Навоий судида “Асакабанк” ходими устидан ҳукм ўқилди

    “Асака” акциядорлик тижорат банкининг Жиззах филиали ички аудит хизмати бош мутахассиси лавозимида бўлган Акмал Жўраев жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят иши матеиралларига кўра, у 2012 йилда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар “Асакабанк” филиалида аҳоли омонатларини инвентаризация қилиш юзасидан қиска муддатли текширув ўтказиб, сохта далолатнома тузган экан. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-кисми (Пора олиш) 209-моддаси 2-ки...

03 March 2014
  • 22:06Ўзбекистонда автоуловлар нархи яна ошади

    Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб GM Uzbekistan автозаводида йиғилаётган автомобиллар нархи ички бозорда 7 фоиздан 12 фоизгача қимматлайди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” компаниясининг ташқи афаолият департаменти бошлиғи Темур Юнусов хабар қилди. Унинг таъкидича, ички бозорда автомобилларнинг сотуви ҳажми 2011 йилда 2,6 миллиард АҚШ долларини, 2012 йилда эса 3 миллиард АҚШ долларини, ва ниҳоят, ўтган йилда 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Бу йил бу кўрсаткич 3,7 миллиардга етиши керак. Ўтган й...

  • 21:42Сенсация: НН кутилмаганда ВВПга қарши чиқди

    Қозоғистон ташқи ишлар вазирли тарафидан бугун тарқатилган баёнотни шундай баҳолаш мумкин: Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Россия Президенти Владимир Путиннинг Украина масаласидаги тажовузкорлигини ёқламайди. Баёнотда айтилишича, Қозоғистон Украинада бўлаётган воқеалардан ташвишда. Жараёнларнинг чуқурлашиши кутилмаган минтақавий ва глобал натижаларга олиб келиши мумкин. Қозоғистон бу ишга алоқаси бўлган ҳамма тарафларни куч ишлатишдан воз кечиб, максимал сиёсий ҳаракатлар қилишга чақир...

  • 21:42АҚШга авиачипталар нархи арзонлашди

    “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати Тошкент - Нью-Йорк – Тошкент авиарейси учун чипталар нархини арзонлаштирди. Шу йилнинг 28 февралдан 15 майга қадар амал қилинадиган бу акция даврида эконом класс чиптаси нархи тариф турига қараб 130 - 250 еврогча туширилади. Бунинг устига Ўзбекистон фуқаролари чипта пулини хориж валютасида эмас, Марказий Банкнинг расмий курси бўйича сўмда харид қилиши мумкин. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АҚШга чипта нархларининг арзонлаштирилиши факти юзасидан изоҳ бермаган.

  • 21:06“Ҳаракат” хатқутисидан: «Метро» ортидаги ўйинлар

    Дунё давлатларининг ер ости транспорти билан пойтахтимиз метросини таққослайдиган бўлсак, бизники ҳар томонлама экологик тоза ва озодалиги билан ажралиб туради. Мустаҳкам ва сифатли қурилган мазкур иншоот пойтахт аҳолисининг кундалик ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бунинг боиси, уларнинг аксарият қисми айнан ушбу транспорт тури хизматидан фойдаланишни маъқул кўради. Ер ости транспортига бўлган талабнинг юқорилигини эса унинг йўловчиларни деярли бир зумда манзилига етказиши, поездларнинг аниқ ва ишонч...

  • 20:32Совуқ уруш бошланар-бошланмас, Россия фондлар бозори ўпирилиб тушди

    Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones шу йил январь ойининг охирги 15 кунида (!) тахминан 6-7 фоизга тушганини “ўпирилиш” деб баҳолаган эдик. Бугун Россия фондлар биржаси бир кунда (!) 12 фоизга тушди. Буни қандай сўзлар билан баҳолаш керак? Россиянинг ишлари “дабдала” дейиш керак. Рус хабар агентликларининг айтишича, Украинадаги кризиснинг таъсири билан Россия фондлар бозорининг ММВБ индекси бугун бир кунда 10,79%, РТС индекси 12,01% га тушди. Руслар иш ҳамма ерда ёмон ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону