Кундалик хабарлар - 26 February 2014

25 February 2014
  • 23:27Яхши хабар: Ўзбекистонда йирик Иссиқлик электр станцияси қурилади

    Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Наманган вилоятида лойиҳа қиймати қарийб бир миллиард АҚШ доллари бўлган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилади. Қурилиш учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги кредит бермоқчи. Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг қурилиш лойиҳасига Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси орқали “Ўзбекэнерго” ширкати бошчилик қилади. Электр иншоотининг биринчи навбати 2016 йилда, иккинчиси эса 2017 йилда фойдаланишга топширилади ва у йилига 7 миллиард кВ...

  • 22:53 “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги “Ўзекнаво” гастрол концерт бирлашмаси Бош директори Азамат Ҳайдаров лавозимидан четлатилди. Ўзбеекситон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан жойини бўшатган бу одам 2012 йилда ҳам бир марта лавозимидан бўшаган ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортилган, аммо яна ўзини тиклаб олганди. Мутахассислиги қурувчи-архитектор бўлган бу одам юқорининг кўрсатмаларини сўзсиз бажарди, пахта кампанияси ва бошқа ғоявий ташвиқотларда фаол иштирок этди, хонандала...

  • 22:34Шоир Абдулла Орипов Туркияда қолиб кетди(ми?)

    2013 йилнинг куз ойларида Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Орипов Туркияда жарроҳлик столига ётқизилган ва сўнгра Тошкентга қайтиб келганди. Ўзбекистон Ёзувчилари Уюшмаси ходимларига кўра, Турк дунёсининг улуғ шоирини юраги қардошларимиз тарафидан бепул операция қилган, операция учун қилинган 25 000 АҚШ долларини мезбонларнинг ўзлари қоплашган. Аммо янги йил атрофида шоирмизнинг юраги яна безовта қилиб, байрамдан олдин у киши Туркияга учди, ўшандан кейин қайтмади. Ўзбекистон Ёзувчилари Уюшм...

  • 22:07Ўзбекистон учун шармандачилик: Давлатимизнинг Ялпи Ички Маҳсулоти Олматанинг Минтақавий Ички Маҳсулоти билан тенг

    Бугун Олмота ҳокими Аҳматжон Есимов аҳоли олдида ҳисобот билан чиқар экан, 2013 йилда шаҳарнинг Минтақавий Ички Маҳсулоти (МИМ) 7,5% ортиб, абсолют ҳажми 6,4 трлн. тенгега чиққанини айтибди ва бу Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулотига тенг, Тожикистоннинг Ялпи Ички Маҳсулотидан 5 баравар кўплигини алоҳида урғулабди. Киши бошига МИМ ҳажми бўйича (27 минг доллар) Чехия, Польша, Венгрия ва бошқа бир қатор Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан олдиндамиз деган шаҳар ҳокими, одамларнинг ўртача о...

  • 21:46Эрдўғонга иккинчи зарба: Унинг ўз ўғлига уйидаги нақд пулларни йўқ қилиш таълимоти берилган телефондаги гаплари эълон қилинди

    Ўтган йили 17 декабрда Ражаб Эрдўғоннинг баъзи вазиларининг ўғилларини уйларида, Марказий Банк раисининг уйида ва яна бир қатор расмийларнинг уйида тинтув ўтказган полиция миллионлаб нақд доллар ва евроларни турли картон қутиларда топган эди. Ўшандан бери буни ўзига, оиласига, ҳукуматига ва ҳатто Туркияга қарши тузоқ ва провокация деб кўксига ураётган Туркия Бош вазири 17 декабрдаги операцияни ўтказган полиция ходимларини ишдан олдирди, аммо ҳалигача текширувлар бошланмади, бу пуллар қаердан кел...

  • 21:11600 минг кишига Россияга кириш тақиқланди, табиий, уларнинг кўпчилиги ўзбеклар

    Рус хабар агентликлари Россия Миграцион Хизматининг (РМХ) раҳбари Константин Ромодановскийга асосланиб тарқатган хабарларда айтилишича, РМХ 600 минг муҳожирга Россияга киришни тақиқланган. Константин Ромодановский бу ҳақда Президент Владимир Путинга ҳисобот берар экан, бу муҳожирларнинг кўпчилиги МДҲ мамлакатларидан эканлигини урғулаб, қуйидаги рақамларни ҳам келтирган. Ўтган йили Россига 17,7 млн одам келди, уларнинг 12,4 миллиони меҳнат муҳожирлари. Меҳнат муҳожирларининг 40% қонуний, 60%...

  • 20:37Ўзбекистон ўз автомобилларини Қозоғистон бозорига олиб кириш учун тирқиш қидирмоқда

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қозоғистон 1 январдан “Божхона Бирлиги” дорасида яшашга бошлагач, Ўзбекистондан сотиб олинадиган автомобиллар кўпчилигидан воз кечишга мажбур бўлганини эълон қилган эди. Эслатиб ўтиш керакки, ўша хабарда қозоқлар биздан Daewoo Nexia ва Daewoo Matiz автомобилларини 5 январдан сотиб олишни тўхтатишгани айтиланди.. Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо взирлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, шу минстирликнинг вазир ўринбос...

  • 20:02Россияда мухолифат лидерларидан Борис Немцов 10 кунга маъмурий қамоқ жазоси олди, Путин талвасада

    Кеча Москвадаги туманлардан бирининг суди 2012 йил 6 майда Владимир Путинга қарши уюштирлган намойиш қатнашиларидан 8 кишини ЖиноятКодексининг турли моддалари бўйича айбдор деб топиб, уларни 2-4 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳукмга қарши бўлганлар кеча Москва марказидаги Манеж майдонида норозилик намойиши ўтказдилар. Полияция унинг иштирокчиларидан 420 кишини ушлаб кетди. Бугун уларни маъмурий суд қилишга бошладилар. Шундай судларининг бирида Россиядаги асосий демократик мухолиф ташкилоти ...

  • 08:10Тошкентдан Сингапурга Ўзбекистон учоқлари учишга бошлайди

    30 март куни ёзги мавсумга ўтишини эълон қилган “Ўзбекистон хаво йўллари” компанияси 3 апрелдан ҳар чоршанба куни Тошкент-Сингапур йўналишида ўз учоқлари Куала-Лампур орқали учишга бошлашини эълон қилди. Жанубий-шарқий Осиёда жайлашган бу митти орол давлати жаҳоннинг молиявий марказлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон бундай марказ билан тўғридан-тўғри ҳаво орқали боғланиш ҳаракатига тушгани жуда тўғри. Аммо, молиявий-иқтисодий тизими ўлаётган давлатимизниннг бундай марказга боғланишга муҳтожл...