Кундалик хабарлар - 03 March 2014
19:04Ўзбекистон ўз ерларини қўшниларга беришни давом эттирмоқдами?
СССР замонидаги жумҳуриятлар орасидаги чегараларни давлат чегараси деб бўлмасди. Уларга унитар давлатлар ичида бўладиган маъмурий чегаралар сифатида қараб келинганини ҳамма билади. Бундан ҳам муҳими, расмий қабул қилинган чегаралар билан амладаги чегаралар фарқли эди. СССР парчаланиб, феълан Россиянинг мустамлакаси бўлган жумҳуриятлар мустақил бўлгандан кейин, расмий чегаралар билан амалдаги чегараларни бир хил қилишдек мураккаб иш бошланганини ҳам ҳамма билади. Ўзбекистон Ташқи ишлар ваз...
17:51Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Украинадан келаётган хабарларга ишонишдан аввал, уларни текшириш лозим
Кечагина Украинадаги воқеаларга бағишланган хабаримизда “У ердан келаётган хабарларнинг мутлақо кўпчлигини исботлайдиган фактлар йўқ, уларни инкор этиб ҳам бўлмайди” деган ибора ишлатиб, у ердан келаётган хабарларга эҳтиётлик билан ёндошиш лозимлигига имо қилган эди. Ҳозир буни очиқча ёзмоқдамиз. Ҳа, айниқса руслар бераётган хабарларга эҳтиётлик билан ёндошиш лозим. Чунки, нафақат россиялик журналистлар, балки, журналистларга маълумот бераётган сиёсатчилар ҳам Украинадаги воқеалар таъсирида э...
07:42Ўзбекдан чиққан миллат хоини Шерали Жўра катта ГЭСларга қарши ашула айтармиш
Тожиклар тарафидан бошқариладиган darakchi.uz, 12uz.com ва 12news.uz сайтлари бири олиб бири қўйиб, ўзбекдан чиққан хоин хонанда Шерали Жўра катта ГЭСларнинг хавфи ва зарари ҳақида ашула айтмоқчи эканлигини хабар қилдилар. Гап Тожикистондаги Рогун ва Қирғизистондаги Қамбарата ГЭСлари ҳақида эканлиги ҳам айтилади. Бу ГЭСларнинг ўзбеклар учун қабул қилиб бўлмайдиган жойи – бизга келадиган сувнинг назорат ва бошқаруви қирғиз ва тожикларнинг қўлида бўлиб қолиши. Бу ГЭСлар хавфли иншоатлар эк...
01:1421 асрда одамнинг қўлини кесиш каби жазолар ишлатаётган мусулмонларнинг обрўси фақат тушади
Дубайдаги телеканаллардан бирининг Jenan Moussa исмли мухбири Twitter орқали тарқатган фоторасмлар нафақат одамни даҳшатга туширади, балки, Ислом динининг обрўсига зарар етказади. Ўша расмлардан бирини кўриб турисиз. Германия матбуотида ҳам эълон қилинган хабарга кўра, ўғрилик билан қўлга тушиб, ўз айбини бўйнига олган Сурияли Зекария исмли йигит Ироқ Шом Ислом Давлати ташкилотининг жангарилари тарафидан, гўёки Ислом одатларига кўра, қўлини кесиш билан жазоланмоқда. Jenan Moussa эълон қилган бо...
21:17Мисрнинг янги ҳукумати қасамёд қилиш билан иш бошлади
Бугун Иброҳим Маҳлаб раҳбарлигидаги Мисрнинг янги ҳукумати қасамёд қилиш маросимидан кейин расман иш бошлади. Иброҳим Маҳлаб аввалги исломчи президент, ҳозир қамоқда бўлган Муҳаммад Мурсий тарафидан тузилган ҳукуматда ҳам Бош вазир бўлган эди. Аввалги ҳукуматдаги мудофаа вазири Абдулфаттоҳ Ал-Сиси ҳам лавозимида қолди. У президент сайловларида иштирок этиши кутилмоқда, номзодлиги эълон қилини билан вазирлик лавозимидан истеъфога кетиши керак бўлади. Янги ҳукумат олдида мамлакатнинг Ҳусни Мубор...
20:05Украинада аҳвол ўша-ўша: Россиянинг таҳдидлари ва Ғарбнинг Россияга босими ортмоқда, украинлар урушга тайёрланмоқда
У ердан келаётган хабарларнинг мутлақо кўпчлигини исботлайдиган фактлар йўқ, уларни инкор этиб ҳам бўлмайди. Қримнинг муҳим ерлари аста-секин Россия армияси тарафидан босиб олинмоқда. Аммо, босиб олаётганларнинг формасида улар рус армиясининг ҳарбийлари эканлигини кўрстувчи белгилар йўқ. Тамомийла маҳаллий русларнинг қўлига ўтган Қрим ҳукуматидагилар бу одамлар маҳаллий ўз-ўзини ҳимоя қилиш отрядлари аъзолари эканлигини гапиришмоқда. Қримда жойлашган Украина армиясининг қисмлари бундан буён Ки...
15:17Уйғурлар Хитойнинг Кунмин шаҳарига ҳужум қилдилар, 29 киши ҳалок бўлди
Синхуа агантлигининг рус тилида ҳам тарқатилган ўта қисқа хабарида айтилишича, 1 март куни кечқурун Шинжон-Уйғур автоном ўлкасининг сепаратистлари Кунмин шаҳаридаги вокзалда террористик акт уюштирдилар. Бугун эрталаб соат 6 гача аниқланган муълумотларга кўра, ўлганларнинг сони 29 га, маҳаллий касалхоналарга олиб келинган ярадорларнинг сони 130 га чиқди. Теракт жойида 4 ҳужумчи ўлдирилди, бир нафари ушланди. Ғарб агентликларининг хабарида Кунмин Хитойнинг жанубий-ғарбидаги шаҳар эканлиги айтила...
- 10:09Жуда қизиқ: Туркия Ташқи ишлар вазири Украина Бош вазири билан учрашди
Воқеанинг қизиқлиги шундаки, Туркия Сурия масаласида Ғарб билан бирга бўлиб, Россиянинг қаршисида турган бўлса ҳам, бу мамлакатнинг Бош вазири Ражаб Эрдўғон Россияга ва шахсан Владимир Путинга яқинлик кўрсатишга ҳаракат қиларди. Украина масаласида ҳам шундай бўлаётгани қизиқ. Россия Украинанинг янги ҳукуматини сал кам фашистлар деб баҳолаб, уни йиқитиш учун ярим очиқ, ярим яширин шаклда уруш олиб борар экан, Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Давутўғли кеча Киевга келиб, Бош вазир вазифасини баж...
01:45Афғонистонлик қочқинлар Европада 17 асрда қурилган муҳташам черковда яшамоқда
Расмга яхшилаб қаранг, насронийлар черковининг марказида расм чизиб ўтирган афғонистонлик қочқинларнинг болаларидан ташқари, атрофдаги чодирчаларни кўрасиз. Ҳа, бу болалар ўз ота-оналари билан шу чодирчаларда бир неча ойдан бери яшайдилар. Черков Брюсселда, қочоқлар эса, бир неча ойлардан бери Бельгия ҳукуматидан мамлакатда қолиш учун рухсат ололмаяптилар. Уларни депортация қилишлари ҳам мумкин. Европанинг марказидаги давлатда оғир аҳволда бўлган афғонистонлик қочқинларни уруш кетаётган мамлак...
21:12Ўзбекнинг иши, дарди, мағрурланадиган ягона нарсаси – ош
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлги, бошқа иш қуриб қолгандек, билдиришича, Москва ҳокимлиги билан бу ердаги Ўзбекистон элчихонаси биргаликда “ўзбек овқати куни” деб аталган тадбир ўтказибди. Тадбир қачон ва қаерда ўтказилгани ҳам айтилмайди. Тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистон элчихонасида кимлардир меҳмон қилинган. Меҳмонларга ўзбекларнинг овқатлари, овқат маданияти ҳақида маълумот беришганмиш, овқат маданияти бой маданиятимизнинг ажралмас парчасими...