Кундалик хабарлар - 24 February 2014
23:49Украинадан сўнг хабарлар
Хабарларнинг асосийси – Украинанинг собиқ Президенти Виктор Янукович қаерда эканлиги ҳақида. Аммо, буни ҳеч ким билмайди. У ҳозир Севастоплда русларнинг ҳарбий базасида, Россияга кетиш учун тайёрланмоқда деган хабарлар энг ишончли кўринмоқда, холос Кеча қамоқдан чиққан собиқ Бош вазир, зарғалдоқчиларнинг собиқ маликаси Юлия Тимошенко Германия канцлери Ангела Маркел билан телефонда гаплашибди ва ундан бу мамлакатдаги “Шарите” касалхонасида даволаниш таклифини олибди. Юлия Тимошенко Европа Халқ...
23:03Ислом Карим “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” дебди, бунга йўл қўймаймиз
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Наврўз байрамини нишонлашга қаратилган қарор имзоланганини ЎзА бир оз аввал эълон қилди. Қарорда “Халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини марказда ва жойларда ҳар томонлама пухта тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш мамлакатимизда эзгу анъанага айланиб қолгани” айтилиб, уни юксак савияда ва муносиб тарзда нишонлаш мақсадида бир даста буйруқлар берилибди. Масалан: “Ташк...
22:37Қримтатарлар учун буюк имкониятлар вақти келди, хоинларни жазолаш масаласида ўзбеклар қримтатарлардан ҳам ўргансинлар
Қримтатаралар Мажлисининг расмий сайтида хабар берилишича, 22 февраль куни нафақат қримтатарларининг, балки, бутун турк халқнинг буюк лидерларидан Мустафо Жамилўғлининг (расмда чапда) ташаббуси билан Олий Раданинг янги раиси Александр Турчинов (расмда – ўртада) яқинда аккредетациядан ўтган Туркия элчиси Ёнет Жон Тезел (расмда ўнгда) билан учрашибди. Учрашувда Мустафо Жамилўғлининг ҳам иштирок этгани воқеанинг муҳим тарафларидан биридир. Элчи ўз ҳукумати номидан Украинага ёрдам беришга тайёр э...
- 20:34Қашқадарё вилоятида Касби тумани ҳокими жавобгарликка тортилди
Кечикиб олинган, аммо аниқ бўлган хабарга кўра, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Касби тумани кенгашининг 18 ёки 19 февралда навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилибди. Қашқадарё вилояти прокуратурасининг тақдимномасига кўра лавозимидан четлатилган туман ҳокими Фурқат Шариповнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга оид моддалар билан жавобгарликка тортилгани айтилмоқда. Ҳозирда туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари Зафар Турсунов вақимнча ҳоким этиб тайинланди. Соб...
20:24Қизиқ: Тошкентдаги кўпчилик идоралардан Ислом Каримнинг портрети йиғиштириб олинмоқда. Нимага?
Тошкент шаҳар Адлия Бошқармаси тизимидаги нотариал идоралар ва ФҲДЁ бўлимларидан президент Ислом Каримнинг бир неча йил аввал “Ўзбекистон белгиси” ва “Ўзбекистон” нашриётларида босмадан чиққан портретлари йиғиштириб олинмоқда. Биладиганларга кўра, яқин улар янгиси билан алмаштирилар эмиш. Янгиси деганда президентни эмас, балки портретни тушунмоқ керак, дейди истеҳзо билан мухбиримиз. Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги каби масхарабозларнинг Ислом Карим суратини ретуш ва дизайн билан чоп эти...
19:04Одамлар яқинда120 йилгача яшай бошлайдилар, аммо ҳозирча бунинг ўзбекларга алоқаси йўқ
Русларнинг Утро.ру сайти Россия Фанлар Академиясининг академиги, Давлат Думасининг фан ва янги технолигиялар комитетининг раиси Валерий Черешневга асосланиб билдиришича, яқин йўлларда одамларнинг ўртача умри 90 йилгача, 2050 йилга келиб эса 120 йилгача чиқади. Табиий, бу Япония, АҚШ, Канада каби ривожланган давлатларда бўлади. Россия бундай даражага чиқиши ҳақида гап кетмаяпти. Чунки бу мамлакат ўртача умр бўйича, жаҳонда 68-чи ўринда. Россияда ўртача умр 69,8 йил. Масалан, Японияда 82,15 йил б...
18:34Бугунги ўзбеклар Киевдаги воқеалардан руҳланиб майдонга чиқадими?
АҚШнинг моддий ёрдами билан кучли сайт қуриб олган ва қарагоҳи Бишкекда жойлашган CA-News агентлиги айниқса Ўзбекистон бўйича аҳмоқона хабарлар тарқатиш билан шуғулланишини аввалдан айтиб келардик. Қолаверса, бу агентликнинг Ўзбекистон бўйича мухбири аҳмоқлигини ҳам айтганмиз. Мана шу агентлик бошқа ўзига ўхшаган бошқа бир агентликка асосланиб, Украинадаги воқеаларнинг Тошкентга сачарашидан хавотирга тушган Ислом Карим режими шаҳарнинг сал кам ҳар бурчагига милиция нарядлари қўйганмиш. Гап бунд...
17:15Ўзбекча томоша: прокурор ўзбекларни калтаклади, бошқа ўзбеклар кулишди
23 февраль куни Андижон вилояти Марҳамат тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Зокиржон Исмоилов туман деҳқон бозорида тадбиркорларни калтаклади. Нақд пул тушуми камайиши, тумандаги эмиссия даражаси билан боғлиқ муаммо юзага келгани учун дўконларга аввал инкассаторларни юборган прокурор керакли натижага эриша олмади. Сўнгра бу ерга шахсан ўзи келиб, асабларини жиловлай олмай тадбиркорларни уриб-тепиб ташлади. Воқеа шоҳидларига кўра, бундай аянчли томоша гувоҳи бўлган марҳаматликлар ачиниш ўрнига...
10:33Замонавий Украина давлат сифатида иккинчи марта синовга кирди (тузатилган)
2005 йили буюк ва ёрқин ғалаба билан ҳокимиятга келган мухолифатдаги зағалдоқчилар биринчи синовдан ўтолмаган эдилар. Тез орада ички низолар бошланган, ашаддий русларга қарши бўлган Бош вазир Юлия Тимошнко тезроқ президень бўлиб олиш ниятида, Россиянинг ҳукумдори Владимир Путиннинг қучоғига ҳам кириб кетишга тайёр эканлигини кўрсатган. Натижада, ҳокимиятга Виктор Янукович келди, Юлия Тимошенко ва унинг Ички ишлар вазири Луценкони қамоққа отди. Мухолифат катта сиёсатга тайёр эмаслигини кўрсатди. ...
08:33Ўзбекистон мардикорлар эмас, спортчилар мамлакати, бахтли инсонлар мамлакати
Мамлакатимиз иқтисоди Ислом Карим раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсат туфайли қасддан чўктирилмоқда. Аввал хабар берганимздек, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 2005 йили Қозоғистондан 5, 5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар орқадамиз. Бизда ўртача ойлик 90 доллардан ҳам кам бўлса, қозоқларда 683 доллар. Ўзбек профессорлари катта шаҳарлардаги қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам ойлик олишади. Юрт ташқарисида ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмаган ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...
Самат Мурод
Добавить сведенияЧитать дальше...