Кундалик хабарлар - 24 March 2014

  • 13:42“Қора бозор”да АҚШ доллари турғун қолмоқда

    Тошкент “қора бозор”ларида асосий саррофлик воситаси бўлган АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати қарийб уч ҳафтадан буён ўзгаришсиз қолмоқда. Масалан, бугун АҚШ долларининг 100 талик купюрасини 290 минг сўмга сотиш ва 293 минг сўмга харид қилиш мумкин. Валютафурушлар бозорнинг нотинчлиги, баҳор муносабати билан янгитдан иштаҳага кирган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари пайдар-пай рейдлар ўтказаётганини таъкидлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, Марказий Банкнинг расмий курси бўйича: $1 = 2257.30 сўм, ё...

  • 11:45Ражаб Эрдўғоннинг 2 млн кишилик митингдаги янги нишонлари - Facebook ва Youtube. Туркия буюк ўзгаришлар остонасидами? Ўзбекларга нима?

    Кеча Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон раислик қиладиган Адолат ва Тараққиёт Партияси Истанбулда янги очилган буюк Янгиқапи майдонида 2 миллион кишининг йиғилгани иддао қилинаётган сайлов олди митинги ўтказди. Ростдан ҳам муҳташам митинг эди бу. Балки, дунё сиёсат тарихининг энг катта митинги эди бу. Балки, 21 асрда маъноси қолмаган митинг эди бу. Табиий, митингда асосий нутқ сўзлаган одам Ражаб Эрдўғоннинг ўзи бўлди. Агар Туркия матбуоти ёлғон ёзмаётган ва Туркия Бош вазирининг гапларини тўғри ё...

  • 07:10Илҳом Алиев ҳам Гаагада, фақат яккамохов Ислом Карим Тошкентдаги инида

    Озорбайжонларнинг Trend агантлигининг 3 қаторлик хабарига кўра, бу мамлакатнинг Президенти Илҳом Алиев бугун иш бошлайдиган Ядровий хавфсизлик бўйича учинчи саммитда иштирок этиш учун кеча кечқурун Голландиянинг пойтахти Гаагага келибди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қозоғистон Президентит Нурсултон Назарбой ҳам саммит қатнашчилари рўйхатида бор. Янги хабарлардан бири шундан иборатки, Украинанинг Бош вазири Арсений Яценюк Халқаро Валюта Фонди билан Украинага молиявий ёрдам бериш масаласи бўй...

  • 00:54Бизга $1,2 млн бераётган Японияга офарин деймизми ёки шведларнинг TeliaSonera ширкатига ёпишамизми?

    Бир қатор қўғирчоқ ахборот воситалари ўзини “Туркистон-пресс” деб танитадиган гўёки нодавлат ахборот агентлигига асосланиб, “Япония мактаб ва касалхоналарни жиҳозлаш учун $1,2 млн ажратди” номли хабар тарқатдилар. Даҳшат, 1,2 млн доллар-а!! Японларга офарин дейишимиз, омади бор халқ эканлигимизга хурсанд бўлишимиз керакмасми? Керак, нафақат хурсанд бўлишимиз, дўппимизни осмонга отиб хурсанд бўлишимиз керак. Аммо, қозондан фарқи бўлмаган ва бошимизни сиқиб, миямизни ҳам ишлатмай қўйган дўппими...

23 March 2014
  • 20:28Туркия Бош вазирига билвосита огоҳлантириш сигналлари берилмоқда

    Гап Туркия Бош вазири Ражаб Эдрўғон ҳамда унинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) чуқур кризисда эканлиги ҳақида берилаётган сигналлар ҳақида кетмоқда. Ҳар икки сўзининг бирида Оллоҳни эслаб, ўзи ва сафдошларини сал кам Оллоҳнинг ердаги энг тоза одамлари қилиб кўрсатишга уринаётган Эрдўғоннинг ўз ҳукумати коррупция ва порахўрлик ботқоғида эканлиги очиқча кўринганидан кейин, у ёки истеъфога кетиши ёки мавжуд ифлосликларни тозалашга ваъда бериб, тозалашни бошлаши ҳам керак эди. У эса, ҳукумат ода...

  • 17:25Қримтатарлар мустақиллик масаласини кун тартибига олиб киришмоқчими?

    Қримтатар халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ва Қримда юзага келган вазият бўйича нималар қилиш кераклиги 6-чи чақириқ Қримтатар Халқ Мажлисининг яқинда бўладиган 2-чи сессиясида муҳокама қилинади, дейилади бу ташкилотнинг расмий сайтидаги хабарда. Айни замонда, Мажлис қримтатарлар миллий-озодлик ҳаракати бошлаш ниятида эканлиги ҳақида тарқатилган гап-сўзларни инкор этади, кимлардир буни гапираётган бўлса, бу уларнинг шахсий фикри эканлигини урғулайди. Аммо, ўз-ўзидан маълумки, дей...

  • 10:31Масхарабозлигимизни дунё билсин: Лондонда Наврўз байрамининг презентацияси бўлибди

    Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” Ахборот Агантлиги фақат рус тилида тарқатган хабарга кўра, Лондондаги Institute of Directors клубида Наврўз байрамининг тақдимоти бўлибди. Бу тадбир Nowruz Commission номли Халқаро Ҳайрия Ташкилоти тарафидан Марказий Осиё давлатларининг Лондондаги элчихоналари билан биргаликда уюштирилибди. 2010 йили АҚШда афтидан эронлилар тарафидан тузилган Nowruz Commission ташкилотининг мақсади -Наврўзни байрам қилиш анъаналарини сақлаб қолиш ва унинг гуманистик қадриятл...

  • 09:50Отдан тушса ҳам эгардан тушмаётган Бидзина Иванишвили собиқ Президент Саакашвилини қамаш орзуси билан яшамоқда

    Ҳозир амалда ҳеч қандай расмий амали бўлмаса ҳам, Гуржистонни ўз югурдикларининг қўли билан қўғирчоқ театрдек бошқараётган миллиардер Бидзина Иванишвили собиқ Президент, Гуржистонни дунёга демократик давлат сифатида танитган, 2008 йили Россия билан бошланган урушда Ғарбни ўз тарафига тортиш қобилиятига эга бўлган Михаил Саакашвилини (расмда) ҳали ҳам қаматиш орзуси билан яшаётганга ўхшайди. Ҳамма масалалар бўйича руспарастлик сиёсати олиб бораётган, аммо Украинадаги кризис масаласида Ғарб ва Укр...

  • 08:05Дипломат Владимир Хандогий: Крым не был «подарком» Киеву от Хрущева

    Крым как «подарок» Киеву в 1954 году является мифом, который насаждала российская пропагандистская машина в ходе подготовки к оккупации этой части украинской территории войсками Путина. В действительности, Украина 60 лет назад по просьбе Кремля спасла Крым, экономика которого была уничтожена войной, а коренное население - депортировано Сталиным. Об этом заявил Посол Украины в Великобритании Владимир Хандогий в комментарии, обнародованном в газете Times. «В конце 1953 года в К...

22 March 2014
  • 19:26Ўзбекистоннинг Эркин Савдо Зонаси билан алоқалари қадамма-қадам расмийлашмоқда

    Россия парламентининг қуйи палатаси - Давлат Думаси - МДҲ нинг Эркин Савдо Зонасига (ЭСЗ) кирувчи мамлакатлар ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган протоколни ратификация қилиш қонуни қабул қилгани, Ўзбекистон хабар воситалари тарафидан билдирилди. Энди протоколни Сенат ҳам тасдиқлаши, Путин имзолаши керак. Бу протоколга кўра, Ўзбекистон ЭСЗга кирмаса ҳам, мамлакатимиз билан ЭСЗга кирувчилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ҳуқуқий механизмлари белгиланади. Масалан, божхоналарда бож олиш қоидалари б...