Кундалик хабарлар - 22 March 2014

  • 16:47Ғарб Россияга қарши санкцияларни орттирмоқда, Россия Муcтафа Жамилўғлини Қримга киритмаяпти

    АҚШ ва Европа Иттифоқи Қримни босиб олган Россияга қарши санкцияларни орттирмоқдалар. Ғарб ва Россия ўртасидаги алоқалар минимал даражага туширилгандан ташқари Россия G8 ташкилотидан феълан чиқариб бўлинди. Бир қатор Россия амалдорлари ва Путинга якин бўлган ўғри-бизнесменларга АҚШ ва ЕИ мамлакатларига кириш тақиқланди, уларнинг бу мамлакатлардаги активлари музлатилди ва ҳакозалар. Бунга жавобан баъзи АҚШ расмийларига Россияга кириш таъқиқланиши кулгидан бошқа нарсага арзимайди. Қримни босиб ол...

  • 11:08Гаагада Ядровий хавфсизлик бўйича саммит: Нурсултон ўша ерда, Ислом Карим инида

    24-25 март кунлари Гаагада Ядровий хавфсизлик бўйича учинчи саммит бўлади. 2010 йили биринчи саммит Вашингтонда, иккинчиси 2012 йилда Сеулда бўлган эди. Саммитда АҚШ ва Россия президентлари ҳам қатнашади, айнан шу сабабли, Украинадаги воқеалардан кейин Гаагадаги саммитнинг муҳимлилик даражаси ўта юксак бўлиши кутилмоқда. Алоҳида айтиш керакки, ўтган саммитларда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ҳам қатнашган эди, у бу сафар ҳам саммит қатнашчилари рўйхатида. Ўзбекистон Президенти Ислом...

  • 08:17Ўтган ҳафта бироз тушган Dow Jones индеси бу ҳафта юксалишда бўлди

    Ўтган ҳафтани оз бўлса ҳам асосан тушиш билан ўтказган Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси, ўтган ҳафтанинг охирида 16 минг 66 да тўхтаганди. Охирги иш куни кеча бўлган жорийдаги ҳафтада эса, Dow Jones индекси асосан ўсди ва кеча 16303 да тўхтади. Демак, хулоса қилиш мумкинки, Россиянинг Қримни босиб олиши билан бошланаётган совуқ уруш ҳам, 2008 йили бошланган молиявий-иқтисодий кризисдан чиқаётган АҚШнинг иқтисодига салбий таъсир кўрсатолмади. Dow Jones индекси 200...

21 March 2014
  • 22:10Жиззахда чақалоқ савдоси билан шуғулланган 15 нафар шифокор суд курсисида

    Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг одам савдоси, пора орлиш, мансаб сохтакорлиги, талон-тарож қилиш сингари жиноятларда айбланган 15 нафар жиззахлик шифокор устидан жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида маҳкама жараёнлри бошланди. Жараёнларни яқиндан кузатаётган ҳамкоримиз Мунтазирга кўра, Жиззах шаҳар Акушерлик комплексининг бош врачи Дилдор Рашидова 1 минг 250 долларга фуқарллардан бирига чақалоқ сотган. Комплекс ходимиса З.Икрамова эса 540-сонли «Туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома» яса...

  • 21:38Украина ЕИга аъзо бўлиш йўлида муҳим қадам қилди, бу мамлакатдаги воқеалар ўзбекларни чуқурроқ ўйлашга чақириши керак

    Бугун Европа Иттифоқи раиси Херман ван Ромпей ва Европа ҳукумати вазифазини бажарувчи Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозу бир тарафдан ва Украина Бош вазири вазифасини бажарувчи Арсений Яценеюк (расмда) иккинчи тарафдан Украина билан ЕИнинг сиёсий ассоциацияси ҳақидаги шартномани имзоладилар. Шартноманинг иқтисодга оид бўлими Украинада президентлик сайловларидан кейин имзоланадиган бўлди. Украинадаги ҳамма тўпалонлар ўша пайтдаги Президент Виктор Янукович Россиянинг босими остида ЕИ билан ...

  • 20:46“Халқ Банки”нинг туман бўлими раҳбари валютафурушликда айбланмоқда

    Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Халқ банки”нинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими бошқарувчиси Шуҳрат Рустамов мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш ва хориж валютасини қонунга хилоф равишда ацрибошлашда айбланмоқда. Ҳозирда Тошкентдаги 64-1-сонли тергов изолятори (Тоштурма)да сақланаётган банк бошқарувчиси “қора бозор”даги валютафурушларга банкка тегишли шахобчаларнинг қачон ва қанча миқдорда валюта сотувга чиқариши, уларни қндай ўзлаштириш бўйича ма...

  • 20:12Иссиқ сув, совуқ сув ва электрнинг нархи ошиши айтилганди, навбат табиий газга!

    Шу йилнинг 1 апрелидан аҳоли учун табиий газ нархи ошади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган янги ставкаларга кўра, жорийдаги нархлар 8,9 фоизга оширилади. Масалан, 1 апрелдан эътиборан 1 кубометр табиий газ нархи 165,24 сўмни ташкил қилади. Бундан аввал 151,74 сўм эди. Шунингдек, ҳар кубометр табиий газ нархи ҳисоблагич бўлмаган ҳолда 262,42 сўмдан 285,765 сўмгача ошади. Эслатиб ўтамиз, аввалги хабарларимизда 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда совуқ сув, иссиқ сув ва ...

  • 19:32АҚШ элчиси халқимизга “Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деди, “Ҳаракат” бунга қарши

    АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жорж Крол бугунги Наврўз тантаналари билан халқимизни қутлади. Хусусан унда: “...Мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб, Ўзбекистон Наврўз байрамининг оммавий нишонланишини қайта тиклади. Ўша пайтдан эътиборан, анъанавий шарқий янги йил Ўзбекистон бўйлаб оила ва жамоаларни баҳор келганини нишонлаш мақсадида қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш, дарахт ва гуллар экиш ҳамда сумалак пишириш каби тадбирлар орқали ўзаро бир-бирига яқинлаштириб келди...

  • 16:30НН Ислом Каримдан ўрганиб тинчлик ва барқарорликни байроқ қилмоқчига ўхшайди, амалда АПнинг башоратлари амалга ошади

    Бугун Остонадаги “Қозоқ Эли” монументи олдида Наврўз байрами муносабати билан ўтказилаётган тантаналарда иштирок этиб, шу ерда нутқ сўзлаган Қозоғистон Президенти Наврўздан ташқари яна иккита мавзуга урғу берди. Биринчиси, шубҳасиз, Украинадаги воқеалар таъсири остида, халқлар дўстлиги, ҳеч ким миллати, тили ва дини туфайли камситилмаслиги кераклиги ҳақида гапирилиши бўлди. Иккинчиси, тахмин қилиш мумкинки, Ислом Каримга тақлид қилиб, Қозоғистоннинг асосий бойлиги тинчлик ва барқар...

  • 09:31Президент сайловлари арафасида Афғонистонда Толибон фаоллашди, Қобулда 8 киши ўлдирилди

    Кеча Қобул марказида жойлашган беш юлдузли Serena меҳмонхонасига ҳужум қилган террористлар 8 кишини ўлдирдилар, дейилади жаҳон ахборот воситалари тарқатган хабарларда. Уларнинг 4 нафари чет эллик экан. Афғонистон кучлари террористларнинг ҳаммасини йўқ қилиб, меҳмонхонанини улардан тозалашибди. Бу ҳужум учун маъсулиятни бўйнига олган Толибон 5 апрелда бўладиган президентлик сайловлари арафасида фаоллашгани айтилмоқда. Афғонистондаги сайлов қанчалик муҳим бўлмасин, Украинадаги воқеаларнинг с...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону