Кундалик хабарлар - 21 March 2014

  • 08:42Эрдўғонни нима жин урди: Туркияда Twitter бекитилди

    Туркияда 30 март куни бўладиган маҳаллий сайловлар яқинлашар экан, шундоқ ҳам қайнаб турган мамлакат портлаш нуқтасига келмоқда. Маълумки, ўтган йилнинг 17 декабрь куни шу пайтгача Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги Адолат ва Тараққиёт Партиясини қўллаб-қувватлар келган, ҳатто кўпчилик аъзолар ҳозирги ҳокимиятда, хусусан, ҳуқуқ-тартибот органларида ишлаётган Фатхулла Гулен Ҳаракатининг одамлари катта опрация ўтказдилар ва Эрдўғон ҳукуматининг юксак лавозимдаги амалдорлари коррупция ва парахўрлик ботқо...

  • 07:50Виктор Юшченко ва Абдураҳим Пўлат ҳамфикр: Путин украинларнинг бирлашишидан, Каримов ўзбекларнинг уйғонишидан қўрқади

    Украина ахборот воситалари бу мамлакатнинг учинчи президенти Виктор Юшченко “Громадському ТБ” телеканалига берган интервьюсига асосланиб билдиришларича, у Владимир Путин учта нарсадан қўрқишини айтибди: авваламбор, ўз халқининг Украинадаги воқеаларга реакциясидан, иккинчиси, дунё ҳамжамиятининг реакциясидан ва учинчиси, украин халқи ўзининг асосий сиёсий муаммоси – миллий бирлик ва ички интеграциянинг кучсизлигидан қутилишидан. Биз доим парчаланганмиз, Путин бундан фойдаланмоқда ва парчаланишнин...

20 March 2014
  • 23:32Масхарабозлик: Тошкентда “Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” номли семинар бўлибди

    ЎзАнинг мухбири Дилшод Каримовнинг бугун хабар қилишича, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг сиёсий ва конституциявий ривожланишига оид қонунчилик ташаббусларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилибди. Унда депутатлар, партия фаоллар...

  • 22:30АЁЛЛАР ҚАМОҚХОНАСИДАН НИДОЛАР (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №10, 18.03.2014)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББга қарашли 7-сонли муассасадан хат келди. Аёлларнинг жиноий жазони ўташ муассасасидан келган хатни эътиборингизга ҳавола этарканмиз, эътиқодига кўра озодликдан маҳрум қилинган аёллар фарёди, уларнинг бугунги ўй-кечинмалари акс этган мактуб Сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. Муайян даражада тенденциоз руҳдаги мазкур мактуб плюрализм ва ошкоралик принципидан келиб чиқибги...

  • 15:24Украина Россиянинг агрессиясига қарши нималар қилмоқчи? Қримтатарлар учунчи?

    Бу саволларга ҳозир тўла жавоб бериб бўлмайди. Чунки, нималар қилиниши кераклигини белгилаш учун, бўлиб ўтган воқеаларнинг моҳиятини тушуниш, уларни тўғри баҳолаш кераклигидан ташқари, нима қилиш имкониятлари борлигини аниқлаш, жаҳон бу масалада қанчалик Украина ёки Россия таарфдори бўлаётганини билиш лозим. Аммо, баъзи қадамлар қилиш ҳозирданоқ бошланди. Масалан, Украина МДҲ аъзоси бўлиш учун керак бўлган ҳамма процедураларни ўз вақтида бажармаган бўлса ҳам, феълан унинг аъзоси эди. Ҳозир ун...

  • 06:45Гуржистон, Туркия ва Озорбайжон президентлари Тбилисида учрашишмоқчи, кун тартибида Украина масаласи бўладими?

    Уч мамлакат президентининг учрашуви хусусида келишилгани ҳақида Гуржистон ташқи ишлар вазири Майя Панджикидзега асосланиб, Озорбайжон ахборот воситалари хабар тарқатдилар. Хабарда айтилишича, бу мамлакатнинг аввал иқтисод билан шуғулланувчи вазирлари, шу йил 19 февралда эса, ташқи ишлар вазирлари Озорбайжоннинг Ганжа шаҳрида учрашишган. Президентларнинг учрашуви қачон бўлиши ҳали айтилмади. Аммо, Украинадаги воқеалардан кейин кун тартибидаги асосий масала ёки асосий масалалардан биттаси - ...

  • 06:24Украинадаги кризис туфайли Гуржистоннинг янги раҳбарияти ҳам Россиядан юз ўгирди

    Маълумки, бу мамлакатда 2012 йилнинг охирида ўтказилган парламент сайловларида “Гуржилар Орзуси” партияси ғалаба қозонганди. Бу партиянинг лидери - ўтган асрнинг 90-чи йилларидан бери Россияда бизнес билан шуғулланиб жаҳоннинг 153-чи бойига айланган ва 2011 йили жорийдаги Президент Михаил Саакашвилини ағдариш ниятини очиқча гапириб Гуржистонга қайтиб келган Бидзина Иванишвили (расмда) эди. Унинг бойлиги Гуржистоннинг йиллик бюджетидан ҳам катта бўлгани сабабли, у Саакашвилининг мухолифатини ва г...

19 March 2014
  • 23:23Президент А.Атамбаев подписал указ об отставке правительства

    Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев 19 марта принял руководителя Аппарата президента КР Данияра Нарымбаева, который передал главе государства официальное письмо лидера коалиции парламентского большинства «Ырыс алды ынтымак» Феликса Кулова об утрате ею статуса парламентского большинства. Об этом сообщили в пресс-службе президента. Коалиция парламентского большинства «Ырыс алды ынтымак» прекратила свою деятельность в связи с выходом из нее фракции «Ата Мекен». Президент Алмазбек Атамбаев...

  • 22:56Ўзбек ўзидан кўпаймоқда, тўнтарилган қозонни эслатувчи дўппи миллий рамзига айланмоқда

    Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати ўзбекистонликлар сони қарийб 30,5 миллион кишига етгани ҳақида хабар тарқатди. Шу йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 30488,6 минг кишига кўпайган. Бу эса аҳолининг ўсиши кўрсаткичи бир йилда 1,7 фоизга кўтарилганини англатади. Аҳоли ўсиши асосан шаҳарликлар ҳиссасига тўғри келаётгани, яъни шаҳар аҳолиси 15552,8 минг кишига етгани эътиборга моликдир. Бу эса умумий аҳолининг 51 фоизини ташкил этади. Мустақилликнинг дастлабки йи...

  • 22:33АҚШ ҳукумати Қрим мустақиллигини тан олмади, АҚШ миллий география жамияти эса бу мустақилликни харитада акс эттирмоқчи

    АҚШ миллий география жамияти мутахассислари (National Geographic) хариталарида Қримни Россия таркибида кўрсатишни режалаштиришди. Бу ҳақда хабар қилган Bloomberg агентлигига кўра, жамиятнинг асосий географи Хуан Вальдес Қрим ва Севастополнинг федерация таркибига киритилиши тўғрисидаги шартнома Қрим Россиянинг қисмига айланиши эканини таъкидлаган. “Нима бўлган тақдирда ҳам хариталар реал воқеликни кўрсатишини таъминлаш учун мен дунёда нима бўлаётганини кузатиб туришим керак”,- деган В...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону