Кундалик хабарлар - 28 March 2014
- 17:45Украина Қозоғистонга норозилик нотаси берди, Ўзбекистонга ҳам берган бўлса керак
Норозилик нотаси берилгани ҳақида махсус хабар бўлгани йўқ. Аммо, қозоқларнинг Казинформ агентлиги ўз мамлакати Ташқи ишлар вазирлиги вакили Э.Усеновнинг украинлрнинг нотасига ҳайрон қолгани ҳақидаги сўзларини келтиради. Вазирлик вакили Қозоғистон ҳар доим Украинадаги муаммоларни тинч йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлганини, Қозоғистон Президенти бу позициясини Гаага бўлиб ўтган Ядровий саммитдаги нутқида ҳам такрорлаганини урғулар экан, Украина ташқи ишлари вазирлигининг нотаси эмоцияга асосл...
15:16Интернетдаги ҳужумлар туфайли Туркия Бош вазирининг томоғи бўғилди, ўзбекларнинг эса Интернет билан ҳам иши йўқ
Туркияда 30 март куни бўладиган маҳаллий сайловларга тайёрланиш кампанияси доирасида ҳар куни 2-3 вилоятдаги митингларда қатнашаётган Бош вазир, айни замонда, исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининг лидери Ражаб Эрдўғоннинг томоғида бир неча кундан бери муаммолар борлиги сабабли, микрофонларга унинг овозини тузутувчи жиҳозлар қўйилгани ҳақида олди-қочди хабарлар бор эди. Кўринишидан, у хабарларда жон бўлган. Бугун Бош вазир яхши гапиролмай қолгани туфайли митингларда қатнашолмаслиги эъл...
08:38Эрон, Афғанистон ва Тожикистон президентлари Қобулда учрашди, сўнгра Покистон президенти ҳам уларга қўшилди
“Наврўз” байрами тантанларида қатнашиш учун Қобулга келган Эрон ва Тожикистон президентлари Ҳасан Руҳони ва Имомали Раҳмон Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан кеча учлик йиғилиши ўтказдилар, дейилади Эроннинг Mehr News агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларда. Улар Эрон, Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, форс тилини ишлатиш соҳасини кенгайтириш муҳимлигини ҳам таъкидлашибди. Бир оз кечроқ Қобулга Покистон Президенти Мамнун Ҳусайн ҳам келган ва пре...
07:44БМТнинг Бош Ассамблеяси Қримдаги референдумни тан олмади, Ўзбекистон қандай овоз берди?
Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси Қримда Россияга қўшилиш масаласида ўтказилган референдумнининг қонуний кучи йўқлиги ҳақида қарор қабул қилди. Украинанинг ҳудудий бутунлигини ҳурмат қилишга, ҳамма давлатлар, халқаро ташкилотлар ва махсус муассасаларни Қрим ва Севастополнинг мақомини тан олмасликка чақирган қарорда, жумладан, шундай сўзлар бор: “2014 йил 16 мартда Қрим Автоном Жумҳурияти ва Севастополда ўтказилган референдумнинг қонуний кучи йўқ, демак, у Қрим билан Се...
23:06Туркиянинг талвасалари давом этмоқда: Twitter очилди, Youtube бекитилди. Эрдўғонга зарбани ким тайёрламоқда?
Бу мамлакатнинг Ташқи Ишлар вазирлигида вазир Аҳмет Довутўғли раҳбарлигида Суриядаги урушга оид масалалар муҳокама қилинаётган юқори даражали мажлисдаги гаплар Интернетнинг Youtube тармоғида бугун тарқатилди. Ғазабга тушган Туркия ҳукумати дарҳол бу мамлакатдан Youtube тармоғига кириб бўлмайдиган тўсиқлар қўйди. Туркия расмийлари давлатнинг сирини ташқарига олиб чиққанларни хоинлик ва жосусликда айбламоқдалар. Бош вазир Ражаб Эрдўғон эса, бу ишни пасткашлик деб баҳолади. Туркия оммавий ахборот ...
22:27Ўзбекистон мафкурачиларига Ғарб маданиятини танқид қилиш таъқиқланди
Кеча Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Маънавият тарғиботи маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ва қатор ташкилотлар етакчилари учун махсус мажлис ўтказилиб, маънавият тарғиботи масаласида Ғарб маданиятини танқид қилиш тенденцияси қораланди. Хусусан, оммавий ахборот воситаларида Ғарбнинг эркинлик ва турли халқлар менталитетига оид жиҳатларини танқид остига олавермаслик, ғарбона қарашларни “оммавий маданият” дея юртдошлари...
- 21:51Меҳмонхонадаги “қулоқ”чилик қонунлаштирилмоқда
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги меҳмонхоналар, меҳмонхона типидаги пансионатлар, муавққат турар жойлар маъмурларига хориж фуқароларини рўйхатга олишнинг янги тартиб-қоидалари хусусида топшириқ берди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар қилган. Хабарда Ўзбекистонг Ички ишлар вазирлиги махсус семинар ўтказиб, хориж фуқароларини меҳмонхоналарда қабул қилишга доир тартибга амал қилмаганларнинг жавобгарликка тортилишини айтган. Масалан, меҳмонхона ходимлари ҳар бир хориж фуқа...
- 21:19“MDS-Service” клиникаси ёпилиши мумкин
Шу йилнинг 12 мартидан буён фаолият кўрсатмаётган кўп тармоқли “MDS-Service” клиникаси ёпилиши мумкин. Бу ҳақда мухбирларимиз Тошкент шаҳар прокуратураси қошидаги Департаментнинг номини очиқлашни истамаган ходимига асосланиб хабар бермоқда. Маълум бўлишича, клиника маъмурлари ҳозирги кунда ноқонуний даромадларни легаллаштириш, солиқлардан бўйин товлаш ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишда айбланиб, сўроқ қилинмоқда. Маълумотларга кўра, мазкур кўп тармоқли “MDS-Service” клиникаси ичида Гаян...
- 17:42Санкт-Петербургда йилига юзлаб юртдошларимиз жонига қасд қилмоқда, “Озодлик” радиосига нима?
Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳар полиция бошқармаси маълумотига кўра, шу шаҳарнинг ўзида 24-26 март кунлари 4 нафар ҳамюртимиз ўз жонига қасд қилди. Полицияга кўра, 25 мартга ўтар кечаси Санкт-Петербургнинг Седов кўчасида жойлашган бизнес-марказ ҳовлиси, 24 март куни шаҳарнинг Малий проспектидаги маъмурий бинолардан бирида ўзбек мардикорнининг синтетик арқонга осилган мурдаси топилган. - Охирги уч кун ичида тўрт киши ўзини ўлдирди: 24 март, 25 март ва кеча, 26 март куни икки киши. Би...
- 16:15Ўзбекча масхарабозлик: Собиқ Ўзкомпартия Марказий Кенгашида устувор вазифалар муҳокама қилинибди
Ўзбекистоннинг бош масхарабоз-хабарчиси ЎзА мустақилликдан кейин отини Ўзбекистон Халқ демократик партияси деб ўзгартириб олган собиқ Ўзкомпартияниннг Марказий Кенгаши кенгайтирилган йиғилиш ўтказиб, “партиянинг устувор вазифаларини белгилашда бунёдкорлик йўлидаги янгиланишларни давом эттириш, иқтисодиётни модернизациялаш, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати изчил ўсишини таъминлаш, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллаши каби қатор масалалар” муҳокама қилибди. Партия раи...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...