Кундалик хабарлар - 19 March 2014

  • 22:10АЁЛЛАР ҚАМОҚХОНАСИДАН НИДОЛАР ( “Эзгулик” жамиятининг пресс-релиз №10, 18.03.2014)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББга қарашли 7-сонли муассасадан хат келди. Аёлларнинг жиноий жазони ўташ муассасасидан келган хатни эътиборингизга ҳавола этарканмиз, эътиқодига кўра озодликдан маҳрум қилинган аёллар фарёди, уларнинг бугунги ўй-кечинмалари акс этган мактуб Сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. Муайян даражада тенденциоз руҳдаги мазкур мактуб плюрализм ва ошкоралик принципидан к...

  • 21:46Ўзбекистон Президенти қайси ваколатини ҳукуматга бермоқчи?

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қуйи палатасининг депутатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда бир овоздан қабул қилибди. Қонунга кўра, Президентиннг бир қанча ваколатлари Бош вазирга ўтади. Бу ҳақда хабар қилган бир қатор оммавий ахборот воситалари ушбу ўзгаришлар ижроия органларининг парламент олдидаги масъулиятини ошириш, уларнинг фаолияти устидан парламент назорат...

  • 21:11Тошкентда Наврўз бай рами тантаналарининг марказлашган тадбири ўтди

    Бугун пойтахтдаги Миллий боғда Наврўз умумхалқ байрамиининг марказлашган тадбирлари муддатидан икки кун аввал ўтказилди. Анъанавий тадбирда анъанавий нутқ сўзлаган Президент Ислом Карим турли минтақалардаги нотинч вазият хусусида тўхталиб, умумий руҳдаги гапларида тинчликнинг қадрига етиш, мамлакат ҳукуматининг бу борадаги саъй-ҳаракатларига тўхталди. Тадбир санъат усталарининг сценарий асосидаги саҳна кўринишлари билан давом этиб, хонандалар Ўзбекистонда амалга оширилаётган оламшумул бунёдкорли...

  • 20:41Қозоқларнинг Россия Қримни босиб олишига расмий муносабати қандай? Ислом Карим қани?

    Кеча Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз сайтида бу ҳақда бор-йўғи 5-6 қаторлик баёнот эълон қилди. Бошқаларнинг қўйиб туринг, қозоқ ахборот воситалари ҳам бу баёнот ҳақида хабар бермадилар. Чунки, баёнот хўжа кўрсинга чиқарилган ҳужжатдан бошқа нарса эмас. Баёнотда 3 тагина нарса бор: - Қозоғистон БМТнинг Уставига мос келадиган халқаро ҳуқуқнинг фундаментал принципларига ҳар доим риоя қилади. (Бундай сўзларини ҳозир аҳмоқ ҳам айтади - Ҳаракат) Қозоғистонда Қримда ўтказилган референдумн...

  • 01:12“Ҳаракат” хатқутисидан: “ БУ НЕ ХУДКУШ РАЗОЛАТ…”

    Бу не худкушлик разолат, дард тиқилди тамоққа, Тергов берар Алишер, Улуғбеклар қамоқда?! Бобиржонга сим боғлаб улабдилар тармоқга – Муҳаммад укамизнинг тирноғи йўқ бармоқда… Бу не худкуш мусибат, тинглаб титрар қулоғим, Қози эрмиш Қоработир., адолатни кўринглар?! Агар, бир – бир санасам етмагайдур бармоғим – Фарҳоднинг бозорида нон сотадир Ширинлар… Мажнун шўрлик мардикор, Лайли эса бедарак, Элдан чиққан зўрларим таламоқда элимни, Зуҳросини тополмай., Тоҳирнинг жони ҳалак – Бул ...

18 March 2014
  • 23:33Pheme детектрини Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида ҳам қўлласа бўладими?

    Ўзбекистонда энг йирик тиражда чоп қилинувчи “Даракчи” газетаси Британияда янги Pheme деб номланувчи ёлғонни аниқловчи детектор кашф қилингани, бу компьютер дастури интернетда чоп этилган хабарнинг ёлғон ёки рост эканини аниқлаши ҳақида ёзибди. Нашрга кўра, бу янги детектор 140 та ҳарфнинг ўзидаёқ хабарнинг рост-ёлғонлигини аниқлайди. “Хулосага келишдан аввал дастур сониялар ичида хабар муаллифини аниқлайди ва унинг бошқа постларига нисбатан баҳо беради ” дейилади хабард...

  • 21:12TeliaSonera ширкати Ислом Каримнинг оиласига берган пораси ҳақидаги ишга АҚШ ҳам аралашмоқчими? Мухолифатчи?

    “Озодлик” радиосининг хабарига кўра, Швецияга қарашли TeliaSonera ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти борасидаги терговларга АҚШ Адлия Департаменти ҳам қўшилмоқчи. Бу ҳақда кеча, яъни 17 март куни маъмурияти, Швецияда ширкат ишини тергов қилаётган Швеция Бош прокуратурасининг коррупцияга қарши кураш бошқармаси раҳбари Гуннар Стеттлер маълум қилган. Терговчининг айтишича, АҚШ томони ўша ширкатдан Ўзбекистонда амалга оширган олди-бердига доир ҳужжат ва маълумотларни тақдим қилишни сў...

  • 20:12Ёпиқ эшиклар ортида: Тошкентда ростданам Афғонистон масаласи муҳокама қилинмоқдами ёки Украина?!

    Маҳаллий матбуотда чоп қилинган айрим хабарларда айтилишича, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ёпиқ эшиклари ортида “Афғонистонда ўзгарувчан вазият юзага келгани муносабати билан Ўзбекистон ва Россиянинг минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки” номли муҳокамалар ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Миллий хавфсизлик кенгаши ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Россия томонидан эса рутбаси очиқланмаган бир қанча...

  • 19:09Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, Ўзбекистон раҳбарияти нима қилмоқда?

    Қозоқларнинг ҳозиргина тарқатган хабарига кўра, бугун давлат раҳбари Нурсултон Назарбой раислигида ўтказилган Хавфсизлик Кенгашининг мажлисида Украинадаги вазият муҳокама қилинган. Ўта қисқа хабарда Қозоғистон Президенти Украинада бўлаётган воқеалар таъсири остида жаҳоннинг сиёсати ва иқтисодида юзага келаётган фактор ва тенденциялар амалий ишларда ҳисобга олиниши кераклигини уруғулагани айтилади, холос. Тахмин қилиш қийин эмаски, мажлисда конкрет қилинадиган қадамлар ҳам муҳокама қилинган. ...

  • 18:29Усманов продал акции Facebook и Apple и инвестировал полученные средства в Китай

    Российский миллиардер Алишер Усманов продал акции компании Apple Inc и Facebook Inc, вместо которых приобрел пакеты акций китайских технологических компаний, таких как Alibaba Group. Об этом сообщает Bloomberg со ссылкой на одного из советников бизнесмена Ивана Стрешинского. «На китайские компании приходится 70–80% от портфеля наших иностранных интернет-инвестиций», — пояснил Стрешинский. Большая их часть приходится на фирмы Alibaba, JD.com и ряд других крупных компаний с большим потенциалом....