Кундалик хабарлар - 30 May 2014
17:49Мисрда янги президент – собиқ Бош қўмондон Абдул-Фаттоҳ Саид Ас-Сиси
Ҳусни Муборак режими тўнтарилгандан кейин, аниқроғи, 2012 йил 30 июнда ўтказилган сайловларда ғолиб чиқиб, президентлик курсисига ўтирган исломчм Муҳаммад Нурсининг сиёсий ҳаёти ҳам узоқ давом этмади. Уни ҳарбийлар 2013 йил 3 июлда тахтдан туширгандилар. Конституцион Суди раиси Адли Мансурни вақтинча президент қилган ҳам улар бўлди. Ниҳоят 26-27 май кунлари Мисрда янги президент сайловлари ўтказилди. Унда икки номзод иштирок этди - собиқ Мудофаа вазири ва Мистр қуролли кучлари бош қўмондони А...
- 16:29Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ҳақида фикрлар ва Абдураҳим Пўлатнинг таклифлари
Кеча Остонада Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) тузиш ҳақида Шартнома имзолаганлари, табиий, дунёнинг эътиборидан четда қололмасди ва қолмади ҳам. Масалан, АҚШнинг энг мушҳур газеталаридан иккитасида шундай дейилади. USA Today: Евросиё Иқтисодий Иттифоқи Россия Президенти Владимир Путиннинг собиқ СССР республикаларини битта миллатга бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда, жипслашган конфедерацияга бирлашт...
- 05:52МДҲда уруш кетмоқда, бош вазирлар эса, бугун Минскда ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилишмоқчи
Аслида МДҲга кирувчи давлатларнинг бош вазирлари навбатдаги учрашувларини 2014 йилда МДҲга раислик қилаётган Украинанинг пойтахти Киевда ўтказишлари керак эди. Аммо, 22 февралда Украинада ҳокимият ўзгаргандан кейин, Киев МДҲда раисликдан воз кечди, раисликни Белорусия ўз бўйнига олди. Энди Украина МДҲнинг ўзидан ҳам чиқмоқчи, бироқ, бунинг учун камида 1 йил вақт керак. Русларнинг Новости агентлигига кўра, бугун Минскда бош вазирлар МДҲда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва инновацион ҳамкорлик мас...
- 22:32Хуршид Даврон футболга қизиқмас эмиш, миллат ва давлатимиз тақдири билан қизиқадими?
Тожикларнинг Ўзбекистонда асосан рус тилида фаолият олиб борадиган 12news.uz сайтида мамлакат ва миллатнинг ҳақиқий муаммолари, унинг тақдири билан боғлиқ масалалар тилга олинмайди. Унинг саҳифалари асосан спорт ва турли мавзудаги олди-қочди гаплар билан тўлатилади. Шу кунларда бу ерда Ўзбекистон халқ шоири деб танитилган Хуршид Даврондан у нима учун охирги 35 йил давомида футболга бормай келаётганлигини сўрашибди ва бу бечора шоирнинг бирон ерда эълон қилишга арзимайдиган гапларини чиқаришибди...
21:48“Аэрофлот” Ўзбекистондан Россияга уч йўналиш бўйича парвозларни тўхтатмоқчи
Россиянинг “Аэрофлот” авиаширкати Сочи, Ростов Дон ва Минводи шаҳарларидан Тошкентга самолёт қатновини тўхтатишини маълум қилди. Росавиация давлат агентлигининг маълум қилишича, ширкатнинг Москва-Тошкент ва Санкт Петербург-Тошкент йўналишлари бўйича учадиган самолётлар сақланиб қолади. Бундан ташқари Россиянинг “ЮтЭйр” авиаширкати ҳам Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгород шаҳарларидан Фарғона водийси вилоятларига амалга оширадиган рейсларни тўхтатишини маълум қилган. Бунга сўнгги икки о...
- 21:24Тошкентда тушдан кейин кўтарилган қуюн автоуловларга жиддий зазар етказди
Бугун тушдан сўнг кузатилган қисқа муддатли кучли шамол ва қуюн асосан кўча четидаги автоуловлар, уй томлари ва муассасаларга жиддий талофат етказди. Дарахтларнинг мўрт шохлари синиб, автоуловларни техник шикастлади. Ҳозирча ана шундан турли даражада 100 га яқин автомобиль ва 10 дан ортиқ муассасаларнинг томлари зарар кўргани айтилмоқда. Кутилмаган қисқа муддатли шамол булутларни ҳайдаб келди, Тошкентда ёмғир ёғишга бошланди.
- 20:40Себзорда фожиали ҳол: 9 ойлик чақалиқ кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан тушиб кетди
Икки кун аввал тонгда, Тошкентнинг Себзор мавзесидаги кўп қаватли уйлардан бирида, 5-чи қаватдан тўққиз ойлик бола тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, 5 қаватли уйининг балконида ҳаво иссиқлиги туфайли ухлаган оила аъзолари деразаларни очиқ қолдиришган. Балкон ичидаги ўзбекча супа ердан салкам ойна баравар қилиб қурилгани боис тонгда уйқудан уйғонган бола емаклаб бориб, дереазадан пастга тушиб кетган. Икки кун ичида бу гап бутун шаҳарга тарқаб кетди. Кишининг этини жунжиктирувчи воқеа ...
18:37Евросиё Иқтисодий Иттифоқи тузиш ҳақида Шартнома имзоланди
Бугун Остонада Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) тузиш ҳақида Шартнома имзоладилар. Уччала президент бу ҳужжатнинг имзоланиши евросиё майдонида интеграцион жараёнларнинг сифати билан юқори даражада бошланишининг белгиси эканлигини айтишибди. Нурсултон Назабой тузилаётган ЕОИИ Европа билан ўсиб бораётган Осиё ўртасида ишончли кўприк бўлишини, ЕОИИга кирувчи мамлакатларда дунёнинг текширилган...
17:25Украинада президент сайловларидаги ҳамма овозлар саналди, лекин узул-кесил натижалар йўқ, уруш эса давом этмоқда
Марказий Сайлов Комиссияси 25 майда бўлган президент сайловларининг ҳамма электрон протоколларини ҳисобга олди. Ҳали ҳам узул-кесил бўлмаган натижаларга кўра, Петр Порошенкога 54,7%, Юлия Тимошенкого 12,81% овоз берилган. Мамлакат жанубида эса, уруш каби антитеррор операцияси давом этмоқда. Украина расмийлари террорист, Ғарб давлатлари исёнчи деб айтаётган руспарастларнинг қўли бугун баланд келгандек кўринади. Донецк вилоятининг Славянск яқинида улар Украина Миллий гвардиясининг бир вертолетин...
07:42Бугун Остонада буюк ҳужжат имзоланаиши кутилмоқда
Қозоқларнинг расмий хабар агантлиги Казинформ “Бир неча соатдан кейин Остонада Евросиё Иқтисодий Бирлиги тузиш ҳақида тарихий Шартнома имзоланади” деб хабар берди. Бугун Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко анча вақтдан бери гапириб келинаётган режаларини амалга ошириб, Евросиё Иқтисодий Бирлиги тузиш Шартномасини Қозоғистон пойтахтида имзолайдилар. Бу ҳужжатни имзолаш маросимида Арманистон ва Қирғизистон президентлари ҳам ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведенияЧитать дальше...