Кундалик хабарлар - 04 June 2014

  • 22:41Ўзбекистонликлар бир ойгача импорт автомобиллар харид қила олишмайди

    Тўғрироғи, Ўзбекистонга импорт қилинган автомобилларни расмийлаштириш бир ой муддатга тўхтатилди. Хорижда ишлаб чиқарилган машиналарнинг нафақат олди-сотдиси, балки ишонч қоғозлари ҳам нотариал тартибда расмийлаштирмаяпти. Мамлакат Адлия вазирлиги бу қарорини импорт машиналар учун давлат божини йиғиш тартибига ўзгартишлар киритилаётгани билан изоҳлади, аммо ўзгартиришларнинг нимадан иборат эканига ойдинлик киритмади. “Ҳаракат” манбаларига кўра, хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг давлат...

  • 19:23ЕИнинг янги махсус вакили Тошкентга келди

    Бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё масалалари бўйича янги тайинланган вакили Янош Херман Тошкентга келди. Тарқатилган расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказган Херман ЕИ-Ўзбекистон муносабатларига оид сиёсиё, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилган. Хабарларда ЕИ мулозимининг Ўзбекистон ҳукумати билан қўшма лойиҳаларга кўпроқ эътибор қаратгани айтилади. Янош Херманнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақ...

  • 17:38Ўзбек жамиятининг аҳволи: Андижонлик 20 яшар аёл ўз бооласини ҳожатхонага ташлади

    Ўзбекистон Ички ишлар вазрлигининг “Постда” нашри Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ўз фарзандини ўлдирган 20 ёшли аёл устидан тергов бошлангани ҳақида хабар қилди. Газетага кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига мазкур ҳолат юзасида туғруқхона ходимлари қўнғироқ қилишган. 20 яшар аёл шифокорларга 12 май куни опасининг уйида ўғил туққани, сўнг болани елим халтага ўраб, ҳожатхона ўрасига ташлаб юборгани ҳақида айтган эмиш. У нима учун ўз қилган жиноятни туғруқхонадагиларга очиқла...

  • 09:46Мода на демократию проходит?

    ("Turkiye gazetesi", Турция) Джерен Кенар (Ceren Kenar) Журнал The Economist подготовил упоительное досье под заголовком «Что пошло не так с демократией?» Будучи, безусловно, самым успешным проектом XX века и, вероятно, единственной всемирно признанной идеей, демократия оказалась в начале XXI столетия в состоянии кризиса. В конце прошлого века демократическая идея не только имела моральное и идеологическое превосходство, в то время существовал консенсус относительно того, что это наиболее де...

  • 08:33Туркияга Турк Дунёсидан яна иккита меҳмон келди, Турк Кенгаши саммитигами? Ўзбекистон қаерда?

    Туркиянинг оммавий ахборот воситалари кеча Бош вазир Ражаб Эрдўғон Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов билан, Президент Абдуллоҳ Гул эса, аввал Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан, кейин Қурбонгули Бердимуҳаммедов билан учрашганини хабар қилдилар. Ортиқча тафсилотлари бўлмган хабарлардан Туркманистон ва Қирғизистон президентлари нима учун Туркияга келганларини ҳам тушуниб бўлмайди. Аммо, кеча қозоқларнинг расмий хабарларида Нурсултон Назарбой Турк тилли давлатлар ҳа...

  • 03:37Барак Обама кечадан бери Варшава, Брюсель, Нормандия сафарида, Мустафа Жамилўғли ҳам Варшавада

    АҚШ Президенти кеча Варшавда Марказий ва Шврқий Европа давлатлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда иштирок этди. У эртага шу ерда Украинанинг янги Президенти Петр Порошенко билан ҳам учрашади. Кечқурун эса, Брюсселга келиб, G7 саммитида бўлади. Брюсселдаги йиғилиш - дунёнинг энг кучли давлатларини бирлаштирувчи G8 дан Қримни босиб олган Россия чиқариб ташлангандан кейин яна G7 га айланган ташкилотнинг саммитидир. Бу ерда Россияга қарши киритиладиган янги санкциялар масласи ҳам тилга олиниши...

  • 01:31Башар Асадни президент курсисида қолдириш учун кеча Сурияда сайлов номли ўйин ўйналди

    Ғарб Украина билан овора эканидан фойдаланиб бўлса керак, Суриянинг диктатор Президенти Башар Асад кеча президент сайлови ўтказиб олди. Суриянинг қўғирчоқ парламенти томонидан чиқарилган қонунлари ҳам, табиий, унинг фойдасига ишлатилди ва биронта мустақил мухолифатчига номзод кўрсатиш имконияти берилмади. Ҳозир Асад режимига қарши курашаётган мухолифатдан ҳеч ким номзод кўрсатолмади, шу сабабли мухолифат сайловларни бойкот қилди. Сайловда Башар Асаддан ташқари кўпчиликка унча таниш бўлмаган я...

03 June 2014
  • 23:21Турк тилли давлатлар ҳамдўстлиги Кенгашининг навбатдаги саммити Туркиянинг Бодрум шаҳрида бошланиш арафасида

    Қозоғистонда тарқатилган қисқа расмий хабарга кўра, Президент Нурсултон Назарбой Турк тилли давлатлар ҳамдўстлиги Кенгашининг 4-чи саммитида иштирок этиш учун бугун Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги Бодрум шаҳрига келди. Эслатиб ўтамиз, бу ташкилот 2009 йили Озорбайжоннинг Нахичеван шаҳрида тузилган. Унга Туркия, Озорбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари аъзодир. Ўзбекистон ва Туркманистон унга аъзо эмас. Туркманистон Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) замонида қабул қилинган нейтралит...

  • 22:55Киевнинг янги ҳокими Виталий Кличко бўлгани аниқ, аммо Украинада ички уруш давом этмоқда

    Эслатиб ўтамиз, 25 май куни президентлик сайловлари билан бирга Киев шаҳар ҳокими ҳам қайтадан сайланганди. Бугун Шаҳар Сайлов Комиссияси Украина парламентининг депутати, “Удар” Партиясининг лидери Виталий Кличко сайловда ғолиб чиққани ҳақидаги узил-кесил натижани эълон қилди. Виталий Кличко сиёсатга келмасидан аввал профессионал боксер эди. У бир неча версиялар бўйича жаҳон чемпиони ҳам бўлган. Президент сайловларида Петр Порошенконинг номзодини қўллаб-қувватлади ва мухолифатни шу номзод атр...

  • 22:20Нуробод тумани ҳокими Жамолиддин Ибрагимов лавозимидан четлатилди

    1 июнь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Нуробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими Жамолиддин Ибрагимов ўз фаолиятида йўл қўйган хатолари туфайли лавозимидан четлатилди. Тумандаги “Ҳаракат” манбасига кўра, Ибрагимов қудаси, Каттақўрғон тумани собиқ ҳокими Пирмат Ўсаровга қарши қўзғатилган жиноят иши доирасида ишдан олинган. Унинг ҳам жавобгарликка тортилиши, аҳолига ғайриқонуний тарқатилган ер участкалари бўйича терговларга ...