Кундалик хабарлар - 03 June 2014

  • 21:38“Эзгулик” жамиятининг Марказий Бошқарув мажлиси ўтди

    Техник сабаблари туфайли кечикиб олинган хабарга кўра, Тошкентда 31 май куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жаммиятининг навбатдаги Марказий Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. Унда жамиятининг Фарғона, Андижон, Қашқадарё, Сирдарё Тошкент вилояти ва шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасидан келган жамият фаоллари иштирок этиб, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишган. Жамият раиси Васила Иноятова ташкилотнинг бу йилги йўналиши ҳуқуқ ҳимоясининг бошқа кўринишларини камситмаган ҳолд...

  • 21:07Билайннинг Марҳаматдаги офиси ёниб кул бўлди

    Шу йилнинг 31 май куни Beeline алоқа оператори Андижон вилоятининг Марҳамат тумани бўлими офисига ўт кетди ва бино утунлай ишдан чиқди. Марҳаматлик мухбиримизга кўра, бинода қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. “Афсуски, ёнғин ҳақида эшитмаган яқин орадаги туман аҳолиси ҳам унинг оқибатини сезди, - дейди воқеани шарҳлаган Unitel‘нинг техник директори Денис Котляренко. – Гап шундаки, оловдан деярли йўқ бўлиб кетган база станцияси асосий бўлиб, унинг ишдан чиқиши оқибатида, йигирмадан ортиқ ба...

  • 20:43Ҳукумат мажбурий меҳнатни таъқиқлашга оид қарор чиқарди, вилоятларда талабалар пахта чопиғига ҳайдалди

    Хабарларга кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2014-2016 йилларда меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир имзоланган халқаро конвенцияларни бажариш чора-тадбирлари борасида қарор қабул қилди. Мазкур қарор БМТнинг Халқаро Меҳнат Ташкилоти комиссарлари ўтган йили Ўзбекистонга келиб кетганига жавобан қабул қилингани айтилмоқда. Расмий изоҳга кўра, қарор, хусусан мажбурий меҳнат турларига йўл қўймаслик ҳамда болалар меҳнатининг энг ёмон кўринишлари олдини олишга доир қонунчиликни такомиллаш...

  • 20:16Қамоқдан чиқарилган “Эзгулик” фаоли Абдурасул Худойназаровнинг аҳволи оғир

    30 май куни муддатидан аввал озод қилинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли Абдурасул Худойназаровнинг аҳволи оғирлашган. Республика Онколония илмий марказида текширувлардан ўтказилган ҳуқуқ ҳимоячисида 4-босқичли жигар саратони мавжуд экани, тиббий жиҳатдан унинг саноқли кунлари қолгани маълум бўлди. Узоқ йиллик қамоқ ва руҳий тушкунлик, ўткир ўпка сили (туберклёз) ва аденома хасталиги саратон ривожланишига шароит яратган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент...

  • 19:22Алишер Усмонов Тошкентда мачит қурдираётгани ҳақидаги хабар хато чиқди

    Ўзини “Россия-Узбекистан. Вести.uz” деб танитадиган, аммо фақат рус тилида ишлайдиган сайт қандайдир “16/12” телеканалига асосланиб, Россиянинг энг катта бойи, ўзбек аслли Алишер Усмонов Тошкентда Ўзбекистоннинг энг катта масжидини қурдираётганини билдиргани, аммо “Ҳаракат” агентлигининг мухбирлари буни шубҳа остига олганини 26 майдаги хабаримизда айтгандик. Бу хабарни фақат шубҳа остига олиш билан чекланмасдан, “ҳозир Алишер Усмонов Ўзбекистонда ҳеч нар...

  • 17:44Россия америкалиларни аввал Хонободдан ҳайдатган эди, энди Манасдан ҳайдатди

    Маълумки, 2005 йилнинг фераль ойида Остонада ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити, Афғонистонда террористик уруш битаётганига имо қилиб, АҚШни Ўзбекистондаги Хонобод авиабазасини бўшатиб қўйишга чақирганди. Бу ташкилотнинг ҳақиқий хўжайинлари Россия ва Хитой эканлиги, америкаликлар олдига қўйилаётган талаб айнан улардан чиқаётганини ҳамма тушунарди. Ислом Карим ўз хўжайини Путиннинг бу талабини дарҳол бажарди ва қисқа вақтдан кейин Хонобод авиабазасидан америкаликларни чиқариб ю...

  • 07:40Украинанинг янги Президенти Порошенконинг инаугурацияси 7 июнда бўлади, совуқ уруш бошланмоқда

    Марказий Сайлов Комиссияси Украинада президент сайловларнинг узил-кесил натижаларини эълон қилди. Шундай қилиб, Петр Порошенко - бу мамлакатнинг янги президентидир. Петр Порошенконинг расман президентлик курсисига ўтириш маросими – инаугурация – 7 июнда бўлади. Бу маросимга АҚШдан Вице-президент Жо Байден келадиган бўлибди. Аммо Украина-АҚШ учрашувлари энг юксак даражада бундан ҳам олдинроқ, аниқроғи, 4 июнда бўлади. Айнан шу куни Варшавада бўладиган бир йиғилиш даоирасида Петр Порошенко АҚШ ...

02 June 2014
  • 19:17Конституция куни муносабати билан эълон қилинган амнистия 70 минг кишини жавобгарликдан ёки қамоқдан қутқарибди

    Олий Мажлис Сенатининг 2013 йил 12 декабрда ўтказилган 13-чи йиғилишида Президентнинг тавсияси ва Конституция куни мунорсабати билан амнистия эълон қилинган эди. Сенатнинг қарорини бажаришга 3 ой вақт берилган бўлиб, 30 майда Бош прокуратура унинг натижаларини кўриб чиққани бугун расмий хабарларда айтилди. Маълум бўлишича, амнистиция 69 минг 497 киши нисбатан қўлланилган. Улардан 43 минг 82 киши жиноий жавобгарликдан ва унинг кетидан бўлиши мумкин бўлган жазодан қутилган. 3237 киши қамоқдан о...

  • 12:11Бугун ва кечагина ўткан кунларимиз: Москвада ЎИҲ етакчиларидан бири ушланди, унинг асосчиларини тақдири қандай бўлганди?

    Россия рамий “Новости” агентлиги Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) етакчиларидан бири деб саналаётган шахснинг қўлга олингани ҳақида хабар қилди. Исми айтилмаётган 27 ёшли бу “етакчи” Тожикистон фуқароси бўлиб, ҳар ҳолда, миллати ўзбек бўлса керак, шу кунларда Москва вилоятининг Ногинск шаҳарчасида ўтказилган амалиёт чоғида ҳибсга олинганини биз ҳам русларга асосланиб хабар қилган эдик. Бу “етакчи” уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиш ва 2012 йилда Москвадаги...

  • 06:00Абхазияда ҳам инқилоб, президент истеъфога кетказилди, навбат Ислом Каримга келмоқдами?

    Ҳозир чиройли қилиб, истеъфо сўзини ишлатиш модага айланди. Аслида, гап давлат тўнтариши ҳақида кетмоқда. Украинлардан ўрнак олиб бўлса керак, Абхазиядаги мухолифат катта намойишлар ўтказди, ягона телеканалнинг биносини феълан босиб олди. Авваллари фақат ҳукумат истаган хабарлар бериларди, энди фақат мухолифат истаган хабарлар берилмоқда. Хўш, ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги нима учун ҳозир бунчалик кескинлашди? Жавоб жуда ҳам оддий. Ўзини Гуржистондан мустақил деб эълон қилган Абхазия,...