Кундалик хабарлар - 06 June 2014

  • 07:48Нормандия баҳона - Украина ғанимат (Тузатилган вариант)

    Бугун Франциянинг шимолий-ғарбидаги Нормандияда АҚШ, Канада ва Британия қўшинларини Иккинчи Жаҳон Урушида иштирок этиш учун бу ерга кемалардан индирилишининг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимлар бўлади. Уларда иштирок этиш учун Европа давлатлари, АҚШ ва Канада лидерларининг кўпчилиги кечаёқ Парижга келиб олганлар ва тўхтовсиз икки-тарафлама учрашувлар ўтказдилар. Учрашувлардан муҳокама қилинаётган асосий мавзу – Украинадаги аҳвол, Украина-Россия мунсабатлари. Яъни, ўзбекча қилиб айтс...

  • 00:45Турк Кенгашининг Бодрумдаги саммити расмиятчилик учрашуви ва дам олишга айланибди

    Турк тилли давлатлар ҳамдўстлиги Кенгашининг саммити кеча Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги Бодрум шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ерга Туркия, Туркманистон, Озорбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари тўпланишди. Туркманистон бу ташкилотга аъзо эмас, демак, унинг президенти меҳмон сифатида бу йиғилишга қатнашган бўлса керак. Туркия ахборот воcиталарининг баъзи бирларигина бу саммит ҳақида хабар бериб ўтганларидан тушунса бўладики, аслида, Турк Дунёсининг беш президенти саммит баҳонасида Ў...

05 June 2014
  • 22:18Куннинг латифаси: “Ҳаракат”нинг усулига асосланиб башорат қилинишича, иқтисодий юксалишда Ўзбекистон Қозоғистонни ортда қолдиради

    2000 йилдан бери Қозоғистон Республикасининг Ялпи Ички Маҳсулоти ҳажми 11 марта ўсиб, 18,3 миллиард АҚШ долларидан 200 миллиард АҚШ долларига етибди. Бу ҳақда Кун.Уз номли ўзбек веб нашри хабар қилган. Шу сайтнинг ўзи Осиё Тараққиёт Банкига асосланиб, Ўзбекистонда ҳам Ялпи Ички Маҳсулоти ўсиб бориб, 50 миллард АҚШ долларига етганини ҳам билдиради. Сайб ҳисобдонларининг фикрича, бу кетишда 2035 йилга бориб, Ўзбекистон Қозоғистондан иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўтиб кетиши тайин экан. Осиё...

  • 21:06АҚШдан чўчқа гўшти харид қилишни тўхтатдик, чўчқачилик ўзимизда бўлиши керак.

    Бу ҳақда ўрисларнинг РИА Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси расмийсига таяниб хабар қилган. Ўзбекистоннинг бу импортни таъқиқлашига Америкада чўчқалар орасида ичбуруғ эпидемияси авж олгани сабаб бўлгани айтилмоқда. “АҚШдан чўчқа гўшти импортининг тўхтатилгани Ўзбекистон озиқ-овқат хавсизлигига таҳдид туғдирмайди”, дейишмоқда божхоначиларимиз. Божхоаначиларимиз ҳақ, дейди мухбиримиз. Совет замонида Ўзбекистонда чўчқачилик тузуккина йўлга қўйилганди. Ислом Ка...

  • 20:22Ўзбекистон Хитойнинг пилотсиз учқичларига харидор бўлди, чўкаётган мамлакатимизни дронлар ёрдамида қутқарамиз!

    Хитойдан пилотсиз учқичларни сотиб олаётган Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи бу ҳақда бирор хабар тарқатгани йўқ. Аммо хитойлиларнинг инглиз тилида иш олиб борадиган Wantchinatimes.com веб нашри ҳукуматимизнинг Pterodactyl русумидаги техникаларини харид қилаётгани ҳақида маълум қилган. Хабарда Ўзбекистон Мудофаа ишлари вазирлигининг нечта дрон сотиб олгани ҳақида рақамлар йўқ. “Pterodactyl дронлари характеристикалари Америка ҳаво кучлари ишлатадиган General Atomics MQ-1 Predator пилотсиз аппартла...

  • 19:46Россияда мардикорларимиз учун хавфли манёвр бошланди

    Бутунроссия Православ Черковлари Уюшмаси меҳнат муҳожирларимиз учун ўзбек тилида махсус Инжил китобини нашр қилмоқчи. Епархия кенгаши кеча Инжилнинг амалдаги ўзбекча нусхасини Швециядаги Инжил тадқиқоти институти ёрдамида қайта кўриб чиқиши ва уни оммавий чоп этиш режалаштирилгани ҳақида хабар қилди. Бир неча юз минглаб, балки миллионлаб ўзбек муҳожирларини рус жамиятига интеграциялаштиришга ҳаракат қилаётган ўрисларни тушуниш мумкин, аммо бу ҳаракат ўзбек жамияти учун тўла маънода потенциал ха...

  • 19:19Уйғуристонда антитеррор операция режими доирасида 20 киши ҳибсга олинди

    Ҳозир Хитой таркибида бўлган Уйғуристоннинг пойтахти Урумчи шаҳрида 22 май куни уюштирилган террористик ҳужум натижасида 39 киши ҳалок бўлгани, ярадорларнинг сони 100 га яқин эканлиги ҳақида биз ҳам хабар берган эдик. Шундан кейин, аниқроғи, 23 май куни расмий номи “Шинжон-уйғур мухтор ўлкаси” бўлган Уйғуристонда Хитой ҳукумати тарафидан бир йил давом этадиган антитеррор операция режими киритилган экан. Шу операция доирасида 22 майдаги ҳужумларни тайёрлашда иштирок этганлиги гумон қ...

  • 02:42Турк Дунёсининг лидерлари Бодрумда, яккамохов Ислом Карим Тошкентдаги инида

    Тукиянинг Ўрта ер денгизи бўйидаги Бодрум шаҳрида Турк тилли давлатлар ҳамдўстлиги Кенгашининг навбатдаги 4-чи саммити бўлишини аввал эълон қилган эдик. Бу саммитда қатнашиш учун Бодрумга келган Турк Дунёси давлатларининг президентлари кеча норасмий учрашув ўтказганлари Туркия матбуотида ёритилди. Қирғизистн, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон ва Озорбайжон президентларини расмда кўрмоқдасиз. Аслида, бу расмда Ўзбекистоннинг тожик аслли Президенти йўқлигидан ҳайрон бўлмаслик ва у ўз вазифаси...

  • 01:07“Халқ Банки” ўғриликдан бошқа нарсани билмайдиган янги раис билан таъминланди

    Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Абдурасул Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси “Халқ Банки” бошқарувчиси этиб тайинланди. Тўлиқ бошқарув ва активлари давлат ихтиёрида бўлган мазкур молия муассасаси раҳбарияти шу йилнинг январь ойида лавозимидан четлатилиб, жавобгарликка тортилганди. Маълум бўлишича, янги тайинланган бошқарувчи Абдурасул Абдуллаев шу пайтга қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки бошқарувчи раиси бўлиб ишлаган. Замонақий иқтисоднинг мотори банкчилик система...

04 June 2014
  • 23:23Малайзияда юртдошимиз қатл этилиши мумкин, Ўзбекистон элчихонаси мум тишлаган

    Малайзиянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари 50 яшар юртдошимизнинг Куала-Лумпур аэропортида наркоташмачиликда айбланиб, ҳисбга олингани, унинг айби тасдиқланса, қатл этилишига оид хабар тарқатди. Маълум бўлишича, Тошкентдан учиб келган ўзбекистонликнинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида тўққизта кофе пакети ичида метамфетамин моддаси борлиги аниқланган. Аммо шу ернинг ўзида ҳибсга олинган юртдошимиз бу айбловни рад қилмоқда. Малайзия қонунчилигида ноқонуний наркотик траффиги учун...