Кундалик хабарлар - 09 June 2014

  • 18:40Ажойиб хабар: Корея Республикаси Президенти Марказий Осиёга келмоқда

    Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари Латвия президентининг Ўзбекистога келишини катта сиёсий воқеа каби кўрсатишга ҳаракат қилганлари устидан роса кулганимизни ўқувчиларимиз сезишган бўлса керак. Чунки Латвиядек бир мини-давлатнинг Ўзбекистон билан пичоққа илинадиган алоқалари борлигига ёш болани ҳам ишонтириб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Кўпчилик Жанбуя Корея деб биладиган, аммо, расмий номи Корея Республикаси бўлган мамлакатнинг Президенти ҳақида гапириш бутунлай бошқадир. Чунки, Жану...

  • 16:23Дунёнинг 111 ёшли энг кекса эркаги АҚШда вафот этди, Ўзбекистонда эркаклар ўртача 65 йил яшайди

    Гиннес рекордлар китоби бўйича жунёнинг энг какса эркаги ҳисобланган Александр Имич кеча оламдан ўтди. У 1903 йил 4 февралда Польшада туғилган, 1951 йилдан бери АҚШда яшар эди. Мутахассислиги кимёгар бўлган Александр Имич бир қатор китоблар муаллифидир. У ўзининг бунча узоқ яшаганини, аввалги интервьюларидан бирида, спорт билан шуғуллангани, алкоголь ичимликлардан узоқроқ тургани ва диетик овқат егани билан изоҳлаган экан. Энди жаҳоннинг энг кекса эркаги унвони Александр Имич дан бир кун кеч т...

  • 14:32Исломчиларнинг мақсади одам ўлдириш, кимлигининг фарқи йўқ. Ўзбек исломчилари ҳам кўзини очиши керак! (Тўлатилган вариант)

    Покистон, Афғонистон, Ироқ яна бир қатор мамлакатларда исломчилар таафидан уюштирилаётган террористик актлар айнан шундай дейишга асос бўлолади – уларнинг мақсади одам ўлдириш, кимлигининг фарқи йўқ. Reuters агентлиги хабар қилишича, бугун Толибоннинг Покистон бўлими жангарилари Карачи аэропортини босиб олиш пайтида 27 киши ўлдирилибди. Сабаб нима дейсизми? 2013 йил 1 ноябрь куни АҚШнинг учувчисиз учоқлари, яъни дронлари уюштирган ҳужум натижасида Толибоннинг лидерларидан бири Ҳикматулло Меҳс...

  • 13:46Журналист Политковскаянинг қотиллари ниҳоят жазоланди, Ўзбекистонда ҳам “Бирлик”чи Шовруқ Рўзимуроднинг қотиллари жазоланаши керак

    2006 йили Москвада ўзи яшайдиган уйнинг лифтида отиб ўлдирилган машҳур журналист, Путиннинг ва унинг Кавказдаги Рамазон Қодиров каби гумашталарининг ашаддий танқидчиси Анна Политковскаянинг иши бўйича бугун Москва шаҳар суди ўз қарорини берди. Қотилликнинг ташкилотчиси Лом-Али Гайтукаев ва қотил Рустам Маҳмудов умр бўйи қамоқ жазоси олди. Қотилик иштирокчилари Ибрагим ва Жабраил Маҳмудовлар 12 ва 14 йил қамоқда ётадилар. Қотилликнинг буюртмачиларини топиш учун тергов ишлари давом этаверади. А...

08 June 2014
  • 19:31Қорақалпоғистон сепаратистлари Қозоғистонга қўшилишни хоҳлашади

    Қозоғистонда ишлайдиган kursiv.kz сайтида айтилишича, Қорақалпоғистонда “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракати бор ва унинг мақсади Қорақалпоғистонни Қозоғистон ёки Россия таркибига киритиш. Сал кам ҳеч ким танимайдиган бу ташкилотнинг раҳбарлари шу кунларда Жаҳон Банкига мурожаат қилиб, Ўзбекистонга берилаётган ёрдамнинг навбатдаги траншини бермасликни сўрашибди. Уларга кўра, бу пул барибир давлат мулозимларининг чўнтагига тушади, ҳатто болалар меҳнатини эксплуатация қилишни камайтиршга ...

  • 01:50Яқиндагина Тошкентда бўлган Латвия Президенти эртага Душанбега келармиш

    Латвия Президенти Андрис Берзинш 28-30 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида анчагина истеҳзоли хабарлар тарқатгандик. Чунки, кичкинагина Латвия билан Ўзбекистон ўртасида жиддий алоқалар борлигига сиёсатни билмайдиган одам ҳам ишонмаслиги аниқ эди. Катта эҳтимоллик билан Андрис Берзинш лавозимидан фойдаланиб, латиш халқи ҳисобига Самарқандни кўриб кетишга келганини айтса бўларди. Тожикларнинг хабарига кўра, эртага Андрис Берзинш Тожикистонга расмий ташриф билан келаётган эмиш. Яна ў...

07 June 2014
  • 23:14Қозоғистоннинг олқишга сазовор қадами: Петр Порошекнонинг инаугурациясига Бош вазир Карим Масимов борибди

    Бугун Киевда янги Президент Петр Порошенконинг инаугурацияси бўлгани ҳақидаги хабаримизда, маросимда 60 мамлакатнинг вакиллари иштирок этганини айтиб ўтган эдик. Инаугурацияда АҚШ Вице-президенти Жо Байдон иштирок этиши аввалдан эълон қилинган эди. У ерга Белорусия Президенти Александр Лукашенко келгани кейинроқ маълум бўлган эди. Ҳозир маълум бўлишича, инугурация маросимига Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов ҳам иштирок этган экан. Бу ҳақда қозоқларнинг расмий хабарларида айтилади. Кари...

  • 22:09Ражаб Эдрўғон Истанбулда дунёнинг энг катта аэропорти қурилишини очди, у ёптирган Твиттер очилганига эса 2 кун бўлди

    Твиттер тармоғида Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги Туркия ҳукумати ичида қоррупция ва порахўрлик авж олганини далиллар билан исботловчи видеофильмлар бир неча ой аввал кимларддир тарафидан Твиттерга жойлаштирилганди. Бу воқеалар бўйича текширувлар ўтказиш - Бош вазирнинг вазифаси эди. Аммо, бу бошқа йўлни танлади ва “Твиттерни илдизи билан йўқ қиламан” дейишгача бориб, уни Туркияда очилмайдиган қилиб қўйди. Аммо, мамлакатнинг Конституцион Суди Твиттерни ёпиш қарори Конституцияга қарши эканлиги ҳақид...

  • 15:42Петр Порошенко Украина Президенти лавозимига расман ўтди

    Бир оз аввал Украинанинг янги Президенти Петр Порошенконинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. 60 мамлакатнинг вакиллари иштирок этган бу маросимда Украинанинг аввалги 3 президенти ҳам - Леонид Кравчук, Леонид Кучма ва Виктор Юшченко - ҳозир бўлдилар. Маълумки, сўнгги президент Виктор Янукович Россияда бекиниб ётибди. Инаугурация маросими Олий Радада ўтказилди. Табиий, ҳамма фракциялар ва ҳукумат тўла тартибда шу ерда эди. Петр Порошенко қўлини украин тилида ёзилган Пересопницк евангелиесиг...

  • 06:15Оламшумул воқеа: Кеча Тошкентда озиқ-овқат масаларига бағишланган халқаро конференцияда Ислом Карим саводсизларча нутқ сўзлади

    Ҳозир 21-чи аср, информацион технолигиялар ва инсоннинг интеллектуал фаолиятининг натижаси бўлган бошқа турли инновациялар асри. Тўғри, инсоният қанчалик ривожланган бўлмасин, одамларнинг овқат ейиш ва туалетга бориш эҳтиёжлари қондирилиши керак. Демак, озиқ-овқат масалалари билан шуғулланишимиз лозим ва шарт. Аммо, ривожланган давлатларда бу соҳадаги ишлар шундай йўлга солинганки, уларга боғишланган халқаро конференция ўтказиш ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайди. Аммо, Ислом Каримнинг ибтидоий ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону