Кундалик хабарлар - 09 July 2014

  • 17:04Россия Президенти фашизмга қарши курашаётган яҳудийларга миннатдорчилик билдирибди, “Бирлик”га ҳам билдирадими?

    Россиянинг расмий давлат хабар агентлиги РИА “Новости” билдиришича, бугун Россия Президенти Владимир Путин замонавий дунёда фашизм ғоясини тиклаш учун уринишларга қарши курашаётган яҳидийлар жамоасига миннатдорчилик билдирибди. У халқаро жамоатчилик ва диний ташкилотларининг вакиллари билан учрашиб, айнан шундай дебди: “Фашизм идеологиясини турли шаклда ташқарига чиқаришга ва уни тиклашга уринишлар борлигини замонавий дунёда кўриб турибмиз. Уларга қарши актив ва қаҳрамонларча ...

08 July 2014
  • 23:24“Остона-Моторс” компанияси “Hyundai” автомобилларини йиғишга бошлади

    Қозоғистоннинг “Остона-Моторс” компанияси кореяликларнинг “Hyundai” маркали енгил автомобилларини йиғишга бошлади, дейилади қозоқларнинг Казинформ агентлиги бугун тарқатган хабарда. Жанубий Кореяда чиқариладиган “Hyundai” автомобилларини Қозоғистонда сотиш 2013 йилда бошланган ва ўша йили 12,4 минг автомобиль сотилган экан, энди автомобиллар Қозоғистоннинг ўзида йиғилади. Улар шу ойнинг охирида сотишга чиқарилади. Хабарда айтилишича, “Остона-Моторс” компанияси ўтган асрнинг 90-чи йиллари...

  • 22:44Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва сохта “шайх” лақабли Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ироқда ўрнатилган халифаликни қоралаб чиқибди, лекин бу лаганбардорлар Ислом Карим режимини ҳеч қачон қораламайди

    Ироқ ва Ливияда кечган жиҳодчилик ҳаракатлари ва мазкур мамлакатларда хилифалик тузилгани ҳақидаги иддаолар Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан кескин қораланди. Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов дунёвий давлатчилик ва қонуний республикага қарши жиҳодчилик ниқоби остидаги курашни “фитна” деб атади. Ўзларини халифа деб танитаётган лидерларнинг “самозванец” экани ва уларнинг ислом динидаги чиркин доғлар эканини тахкидлади. Шунингдек, Ироқ ва Ливияда ўзаро нифоқлар ...

  • 22:08Украина Президенти Петр Порошенко сепаратист-террористлардан озод қилинган Славянск шаҳрига келди

    Табиий, бу тарихий воқеадир. Украинанинг шарқий қисмидаги Луганск ва Донецк вилоятлари ўзларини мустақил республиклар деб эълон қилишгандан кейин мамлакатнинг янги Президенти Петр Порошенко қисқа вақт ичида ачинарли аҳволда бўлган Украина армиясини қайтдан оёққа турғазди ва бу икки масхарабоз республиканинг террористларини ўз жойига қўйиб қўйишни бошлади. Биринчи буюк ғалаба – Донецк вилоятидаги Славянск ва Краматорск шаҳарларини озод қилишдан бошланди. Петр Порошенко Славянск аҳолиси ва Укра...

  • 21:31Наманганда ўтган «Баркамол авлод — 2014» мусобақалари кўпгина раҳбарларнинг бошини еди

    Президент Ислом Каримнинг ташаббуси билан ҳар йили ўтказиладиган спорт мусобақаларидан сўнг кўпгина раҳбарларнинг тагига сув кетиши анъанага айланган. Хусусан, шу йилнинг 29-31 май кунлари ўтказилган анъанавий “Баркамол авлод — 2014” спорт мусобақаларидан кейинги тафтиш жараёнлари ниҳояланди. Прокуратура органлари текширувларидан сўнг мазкур мусобақаларга етарлича тайёргарлик кўра олмаган ва уни ўтказишда сусткашликка йўл қўйган Сирдарё (Б. Исматов) ва Жиззах (М. Юсупов) вилоятлари маданият...

  • 20:18Сенсация: Туркия Ташқи ишлар вазири Тошкентга келади, у Турк Дунёсини шарманда қилмайдими?

    Шу йилнинг 10 июль куни Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Аҳмад Довутўғлининг юртимизга ташрифи чоғида давлат аҳамиятига молик икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалангани ҳақида маълум қилди. Учрашувларда Ўзбекистон-Туркия алоқаларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда, деб ё...

  • 19:02Ташқи ишлар вазирлигида ўзбек-америка контактларининг графиги тузилган эмиш. Шунга ишонадиган аҳмоқ бормикан АҚШда?

    Бугун, 8 июлда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган АҚШ элчиси Жорж Крол ишгтирокида ўзбек-америка муносабтлари, шунингдек, яқин истиқболдаги ўзаро алоқаларга оид учрашувлар графиги белгиланган. Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари элчидан минтақавий ва халқаро муаммолар борасида АҚШ ҳукуматининг позицияси, истиқболдаги режала борасида сўрашган. Яқин ойларда Қозоғистон Республикасида дипломатик миссиясини давом эттирадиган Жорж Крол ўзбек ҳукумати билан кўпгина қарашларда ўзаро фикрларнинг...

  • 18:19Тошкентда автобекатга ўт кетибди, Ўзбекистон ўт кетиш арафасига олиб келинганини ҳам унутмайлик

    Кеча пойтахтнинг Ҳамза тумани Мухтор Ашрафий ва Фарғона йўли кўчалари кесишган чорраҳадаги автобуслар бекати ёниб кетди. Пойтахтдаги Рисовий (гуруч) бозори қаршисидаги Алукобонд профиллари билан томи ёпилган ва махсус пластмасса билан ўралган бу бекатнинг ёниши, бир томондан, ваҳима уйғотган бўлса, унинг бунчалик тез ёниши ҳаммани ҳайратга солди. Кўтарилган олов тили ҳатто бир неча километргача кўринди. Бекат маъмурларига кўра, кундузи иссиқ ҳаво ҳароратини ўзида тўплаган тез ёнувчан профилла...

07 July 2014
  • 21:46Жаҳон Банкининг эътирофи: Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан 7 баравар орқада

    Халқаро молия муассасаси эълон қилган ҳисоботда 190 мамлакатнинг Ялпи Ички Маҳсулоти миқдорлари келтирилган. Мазкур рўйхатнинг 138-ўринини банд қилган Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот киши бошига бор-йўғи 1 минг 878 АҚШ долларини ташкил қилади. ЯИМнинг 2013 йилдаги миқдори 56,5 миллиард долларни ташкил қилган. Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг умумий ҳажми 220 миллиард АҚШ долларига тенг ва у киши бошига 13 минг 172 АҚШ долларини ташкил этади. Бу дегани Ўзбекистон Қозоғистондан 7 баравар, ...

  • 21:11Ислом Каримнинг оиласи: Фуҳуша кетиб, Лола исмли Фуҳуша-2 саҳнага чиқди

    Режимбоши Ислом Каримнинг кенжа қизи, Ўзбекистонннинг ЮНЕСКОдаги вакили Лола Карим (уни матбуотда Тиллаева деб ёзишмоқда) моҳи Рамазон кунлари ўз саховатпешалиги билан жамоатчилик кўз ўнгида пайдо бўлди. Унинг интернетдаги веб сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, “Сен ёлғиз эмассан” номли жамғарма раиси бўлган Лола пойтахтда майдони 2,5 гектар бўлган меҳрибонлик уйи (етимхона) қуриб, унга 21 ва 23-Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини бирлаштирибди. Барча қулайликларга эга бўлган кошо...