Кундалик хабарлар - 12 January 2015

  • 19:44Путин Остонага келмоқчимас шекилли

    Маълумки, 15 январь куни Остонада Донбассдаги низоларга барҳам бериш бўйича «норманд формати»да контакт гуруҳи учрашуви бўлиб ўтади ва унда Украина президенти Пётр Порошенко, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд иштирок этади. Мазкур учрашувда қатнашиши кутилаётган яна бир президент, яъни Владимир Путиннинг иштироки эса аниқ эмас. Бунинг устига, Олланд ҳам Парижда бўлган қонли воқеалар туфайли келолмаслиги мумкин. Россия президенти Владимир Путиннинг м...

  • 19:18Яхши хабар: Ўзбекистон Тожикистон ўртасида виза режими қулайлаштирилиши мумкин

    Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган шу мамлакатдаги элчимиз Шоқосим Шоисломов Ўзбекистон билан Тожикистон ўзаро виза режимини бекор қилиш ва икки мамлакат ўртасида авиақатновни қайта йўлга қўйиш масаласини вазир ўринбосари Парвиз Давлатзода муҳокама қилди. Вазир ўринбосари ва элчи ўтган йилнинг сентябрда икки мамлакат президентлари учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масаласини урғулаб, ўзаро виза олишни қулайлаштириш, яъни визани чегарада олиш ва авиақатновни йўлга қўй...

  • 18:47Қўғирчоқ парламентга янги қўғирчоқ спикер сайланди, Ислом Карим илк сессияда қатнашди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги чақириғи бўйича илк мажлис бугун иш бошлади. Регламентга кўра, илк мажлисни Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов очиб, олиб борди. Мажлисда Президент Ислом Карим қатнашди. Янги депутатлар мажлис кун тартибидаги бир қатор ташкилий масалаларни кўриб чиқди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери этиб Нурдинжон Исмоилов сайланди. 54 ёшли Нурдинжон Исмоилов парламент сайловларида Халқ Демократик Партияси номзоди сифатида Наманган вилояти...

  • 06:47АҚШ экстремизмга қарши туриш масаласи бўйича саммит ўтказмоқчи. Натижа бўладими?

    18 февралда Оқ Уй зўравонликка асосланган экстремизмга қарши туриш масаласи бўйича Саммит ўтказмоқчи эканлиги ҳақидаги хабар АҚШ Президенти маъмуриятига асосланиб жаҳон ахборот воситалари тарафидан тарқатилмоқда. Саммитнинг мақсади - зўравонликка асосаланган экстремизмни жиловлаш учун қилиниши керак бўлган ички ва халқаро шартларни белгилаб олиш эканлиги ҳам айтилади. Ҳозир Саммит қатнашчилари ва йиғилишнинг кун тартибини белгилаш устида иш олиб борилмоқда экан. Бу каби саммитлар одатда одди...

  • 00:57Парижда мисли кўрилмаган намойиш бўлди, аммо ислом терроризми Ислом дини ислоҳот қилинмагунча битмайди

    Франциянинг Париж ва бошқа шаҳарларида ўтказилган терроризмга қарши бирлик-биродарлик юриши тарихда кўрилмаган катта намойиш бўлгани айтилмоқда. Бу мамлакат ички ишлар вазирлиги Франция бўйлаб намойишларда 3 миллиондан кўп одам қатнашгани, Парижнинг ўзида 1,5-2 млн намойишчи шаҳар марказидаги юришда бўлганини билдирди. Баъзи гуруҳларни ҳисобламаса, кўпчлик сукут ичида юрди. Франция Президенти ва бошқа давлатларнинг раҳбарлари намойишчиларнинг бошида қўл ушлаган ҳолда юрдилар. Бу ерга келган кут...

11 January 2015
  • 18:47Парижда буюк намойишга одамлар тўпланмоқда

    Париж марказида бўлган икки майдон – Республика майдонидан Миллий майдонга бирлик-бирдамлик юришида қатнашиш учун одамлар бир неча соатдан бери Республика майдонига тўпланмоқдалар (расмда). Бу ерда ҳозирнинг ўзида юз минг атрофида одам бор. Юришда қатнашиш учун 40 тан ортиқ давлатларнинг раҳбарлари Парижга етиб келишди. Уларнинг ичида Германия канцлери Ангела Меркел, Украина Президенти Петр Порошенко, Буюкбритания, Италия, Испания бош вазирлари Дэвид Кэмерон, Матео Рензи, Мариано Рахой, Е...

  • 08:52Тошкентда икки нафар суд бошқарувчиси қамалди

    Кеча “Ҳуқуқ” газетаси Тошкент шаҳридаги «Наргиз Шаҳзодабону Савдо» компаниясининг банкротлик иши учун пора олган икки нфар суд бошқарувчисининг пора олгани ҳақида хабар қилди. Хабарда таъкидланишича, суд бошқарувчилари банкротликни белгилаш, мурожаатни қонуний ҳал қилиб бериш ўрнига нафс йўлига бориб, бундан фойдаланиб қолмоқчи бўлибди ва компаниянинг фаолиятини тугатиш ишларини тезлатиш эвазига 2000 АҚШ доллари беришни талаб қилди. Ўзи учун катта бўлган бундай маблағни эшитган жабрланувчи с...

  • 08:24Туркманистон Марказий Банки раҳбари ишдан олинди, Ўзбекистонники қачон олинади?

    Туркман матбуотининг хабарига кўра, президент Қурбонқули Бердимухамедов Марказий Банк бошқаруви раиси Гочмурод Муродов ва «Туркмангаз» давлат концерни раҳбари Чоримуҳаммад Хомадовни лавозимидан четлатибди. Икки раҳбар мулозимнинг фаолияти тафтиш қилинмоқда. Унинг истеъфоси ортидан соҳани назорат қилувчи бош вазир ўринбосари Аннамуҳаммад Гочиевга “ўтган йили у томонидан назорат қилинадиган барча муассасаларнинг қониқарсиз иши” учун қаттиқ хайфсан эълон қилинган. Ўзбекисто...

  • 07:49Ўзбек футболчилари Шимолий Корея устидан ғалаба қозонди

    Австралияда ўтаётган Осиё кубоги мусобақаларининг “В” гуруҳдаги Шимолий Корея ва Ўзбекистон футболчилари кеча биринчи тур ўйинини ўйнадилар. Футболчиларимиз 1:0 ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни Игорь Сергеев киритди. Бу гуруҳдаги Хитой ва Саудия Арабистони ўйинини хитойликлар ютди. Ҳисоб яна 1:0. Энди 14 январда бўладиган иккинчи турда, Ўзбекистон Хитой билан, Шимолий Корея Саудия Арабистони билан ўйнайди. Мутахассисларнинг фикрича, гуруҳдаги фаворит корейсларни ютган футболчилари...

10 January 2015
  • 22:24Ислом Карим яна 4 вилоят ва Тошкент шаҳрига ҳоким тайинлади

    Бугун матбуотда эълон қилинган президент Ислом Каримнинг фармонлари билан Сирдарё, Жиззах, Андижон ва Навоий вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрига ҳокимлар тайинланди. Тўғрироғи, амалдаги ҳокимларнинг муддатлари узайтирилди. Шундай қилиб, Андижонга вилоят ҳокими вазифасини бажариб турган Шуҳрат Абдураҳмонов ҳоким этиб тайинланди. Навоийга Эркин Турдимов, Сирдарёга Ойбек Ашурматов, Жиззахга Сайфиддин Исмоилов ва Тошкент шаҳрига Раҳмонбек Усмонов қайтан ҳоким этиб тайинланди. Маълум бўлиши...