Кундалик хабарлар - 13 January 2015

  • 18:33Қашқадарёда порахўр ғазнабоши 6 йилга қамалди

    “Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди томонидан Қашқадарё вилояти ғазначилик бошқармаси бошлиғи Неъматилла Чориев 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) билан жавобгарликка тортилган бу шахс маҳаллий ғазначилардан бошқа ишга ўтказиш, лавозимлар ҳадя этиш эвазига пора олиб келган. Шулардан бири - Муборак туман ғазначилик бўлими бошлиғи Отабек Сапаров - ҳуқуқни муҳофаза филиш идораларига ёрдамлашиб, ўз бошлиғи...

  • 16:20Тошкент метрополитени Сергелигача бормайди

    Бир муддат аввал Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев туманни Тошкентнинг қолган қисми билан боғлайдиган темирйўл қурилиши режалаштирилаётгани, туман геологик шароитлари мураккаб бўлгани сабаб “енгил метро” лойиҳаси кўриб чиқилаётганини ҳақида матбуотга маълум қилганди. Аммо бу гаплар ёлғон бўлиб чиқиди ва яқин йилларда туман пойтахтга темир йўл орқали боғланмайдиган бўлибди. “Тошшаҳартрансхизмат” ширкати бошқаруви раиси Отабек Содиқов Тошкент метрополитенини шаҳарнинг Сергели туманига қада...

  • 15:05Ўзбекистонда Сенатга сайловлар бошланди

    Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимликлари вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари ўтказмоқдалар. Бу мажлисларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайланиши керак. Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан, ҳаммаси бўлиб 84 нафар сайланади. 100 кишилик Сенатнинг қолган 16 сенатори эса президент тарафидан тайинланади. Сенат ҳам, худди Қонунчилик П...

  • 03:26Ақлдан озган Ислом Карим: "Баъзи давлатлар, қани, биз ҳам шундай натижаларга эришсак, деб бизга ҳавас билан қараётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас"

    Масхарабозлиги билан танилган Президент Ислом Каримнинг кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишида сўзлаган нутқи кўрсатмоқдаки, бу одам масхарабозлик чегарасидан ҳам четга чиқиб, ақлдан озганлигини очиқча намойиш қилишга ўтган. Унинг нутқи расмий ЎзА агентлиги тарафидан кеча кечасига яқин эълон қилинди. Қуйида нутқ матнининг қора ҳарфлар билан ажратиб қўйилган жойларидан баъзиларини ўқишингиз мумкин: “...Баъзи давлатлар, қани, биз ҳам шундай натижаларга эришсак...

  • 02:06Германияда антиисломчиларга қарши намойишларда 100 мингга яқин одам қатнашди

    Немисларнинг DPA агантлигига асосланиб тарқтилган хабарларда Германиянинг турли шаҳарларида кеч антиисломчиларга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтгани билдирилди. Масалан Лейпцигдаги намойишларда 30 минг, Мюнхенда 20 минг, Ганноверда 17 минг киши қатнашган. Бундан ташқари Берлин, Гамбург ва Дюсселдорф шаҳарларидан ҳам кичикроқ акциялар бўлган. Намойишчилар, жумладан, Pegida номли антиисломчилар ҳаракатини қоралашган. Хабарларда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, дейди мухбиримиз, кеча...

  • 01:49“Нормандия тўртлиги”нинг Остонада бўладиган саммити бир неча ҳафтага қолдирилди

    Европарламентнинг Ташқи ишлар комитети раиси Эльмар Брокга асосланиб тарқатилган расмий хабарларга кўра, Россия, Украина, Франция ва Германия президентларининг, яъни “Нормандия тўртлиги”нинг 15 январга Остонда ўтказилиши режалаштирилаётган йиғилиши бир неча ҳафта орқага қолдирилди. Ҳамма ҳаракатларга қарамасдан, саммит олдидан ташқи ишлар вазирлар ёки бошқа даражадаги расмийларнинг йиғилишларида керакли прогресс бўлмаган, ҳали ҳам тарафлар умумий позицияга келишмаган. 11 январда Парижда ўт...

  • 01:14Бу дунёда фақат террор эмас, гўзалликлар ҳам бор

    Содда ўзбеклар, айниқса, мусулмон мамлакатларида ҳар куни юз бераётган қонли воқеаларни, асосан, террор воқеаларини кўриб, “Худога шукр, бизнинг осмонимз тинч” деб ўтиришгани ҳаммага маълум. Аммо, тан олиш керакки, 1-2 йил аввал украиналар ҳам, бор-йўғи бир неча кун аввал французлар ҳам, шундай кунларга келамиз деб ўйламасдан юришарди. Аслида, ўйлаш керак эди. Жамият ичида муаммолар вақтида ечилмаса, улар ахир бир кун портлайди, қон тўкилади. Ўзбекистонда чуқурлашиб бораётган ижтимо...

12 January 2015
  • 22:33Даҳшат: Турклар руслашмоқдами?

    Даҳшат: Турклар руслашмоқдами? Кўп ароқ ичгандан кейин совуқни сезмасдан, уйқуси келиб қолган жойда қор устига ётиб олган ва эраси эрталаб катта муз ҳолида топилган руслар ҳақида ҳатто шу кунларда ҳам сал кам ҳар куни хабарлар чиқиб туради. Бунга ортиқча ҳайрон бўладиганлар ҳам йўқ. Аммо, Туркияда шунга ўхшаш воқеа юз бергани ростакам даҳшатдир. Бу мамлакатдаги энг катта ва обрўли “Миллиёт” газетаси хабар беришича, Истанбулдан ўтадиган Султонбейли автобан ёнидаги бўш жойда одамлар бир к...

  • 20:55Нью-Йорк фондлар биржаси чиқиб-тушиб турибди, Москва биржаси фақат чўкмоқда

    Нью-Йорк биржасида бўлаётган жараёнларни “Ҳаракат” агентлиги доим ёритиб келмоқда. Охирги ойларда бу ерда ҳам жиддий тушишлар бўлди, аммо биржа тезда тикланиб олаверди. Масалан, бугун биржа очилганига Нью-Йорк биржаси 3 соатча бўлди. Бироз тушиш бор - Dow Jones индекси 44 га камайибди, яъни бор-йўғи 0,3% га. Москва биржасининг РТС индекси 2009 йил даражасига тушиб кетиб, 899,6 га тенг бўлгани ҳақида 2014 йилнинг 6 декабрь куни хабар қилган эдик. Бугун биржа бекилганда, РТСнинг бир...

  • 20:24Қозоғистонга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти бўлиши керак

    Қозоғистон Республикаси Парламентининг юқори палатаси бўлмиш Сенат Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси фуқароларининг ўзаро борди-келдисига оид шартларни тартибга солиш борасидаги Протоколни тасдиқлади. 2016 йилнинг бошидан кучга кирадиган янги тартибда Ўзбекистонга келадиган Қозоғистон фуқаролари учун ҳеч нарса ўзгармаган. Қозоғистонга борадиган ёки унинг ҳудудларидан ўтадиган Ўзбекистон фуқаролари учун эса ўзгаришлар бор. Энди Қозоғистонга бормоқчи бўлган ёки транзит орқали б...