30 April 2015
02:24 - Эски тос, эски ҳаммом: Қозоғистонда “янги” Президентнинг таклифи билан “янги” Бош вазир тайинланди, қани энди Ўзбекистонда ҳам шунақа бўлса

Кеча Қозоғистоннинг умрбод “янги” Президенти Нурсултон Назарбой мамлакат парламенти Мажлисда жорийдаги Бош вазир Карим Масимовни янгидан бош вазирликка таклиф қилди. Сал кам бир овоздан сайланган Нурсултон Назарбой киритган номзод, табиий, бир овоздан тасдиқланди.

Аввалги хабарларимзда ҳам эслатилгандек, 1965 йилда туғилган уйғур аслли Карим Масимов (расмда) Пекин тиллар институтини, Ухан Юридик институтини, Қозоғистон давлат бошқарув академиясини битирган, АҚШнинг Колумбия Университетида стажировка ўтган. У 2007-2012 йиллари ҳам Бош вазир бўлган, 2012-2014 йиллари Президент маъмуриятининг раҳбари лавозимида ишлаган, 2014 йил бошида қайтадан Бош вазир лавозимига тайинланган эди.

Кўринишидан, Карим Максимов ўз ишини яхши биладиган яхши Бош вазир. Сарлавҳадаги “Эски тос, эски ҳаммом” сўзларини истеҳзо эмас, ҳазил сифатида тушуниш керак.

Аслида, “Эски тос, эски ҳаммом” сўзларини ўзбеклар Ислом Карим ва Шавкат Мизиё учун ишлатишлари керак. Мана булар ростдан ҳам эски тос, эски ҳаммомлардир. Улар янгилик нималигини ҳам билишмайди, тушунишмайди, СССРдан қолган маъмурий-буйруқбозлик системасига ёпишиб олганча, Ўзбекистон иқтисодини ўлимга олиб кетишмоқда, ўзбекларни мардикорлар подасига айлантиришмоқда.