29 April 2015
02:25 - Ўзбекистон Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамламоқда
Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги Ўзбекистон чегара хизмати Афғонистон билан чегара назоратини кучайтирмоқда, деган хабар тарқатди. Агентликка кўра, чегарага яқин туманларда жангариларнинг тўпланиши ҳақидаги хабарлар туфайли назорат ишлари кучайтирилган. Бу ҳақда “Ҳаракат” агентлиги Ўзбекистон Республикаси МХХнинг Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитасиги асосланиб, аввал ҳам хабар қилганди.

Афғон матбуотига кўра, душанба куни “Толибон” гуруҳи жангарилари Қундуз вилоятидаги афғон полицияси ходимларига ҳужум уюштирган. Жангарилар вилоят марказига ҳужум қилиш мақсадини ошкор қилишгани туфайли мамлакат президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай Ҳиндистонга расмий сафарини қолдиришга мажбур бўлганди. Жангарилар билан тўқнашув ҳозирга қадар давом этмоқда. Айрим экспертларнинг фикрича, Қундуз вилояти жангарилар назорати остига ўтиши хавфи мавжуд. Ўзбекистон балки шу боисдан ҳам хавотирга тушмоқда.

Талвасага тушган Ислом Карим расмдаги каби ҳақиқий чегаралар қуришга тушса, ҳайрон бўлмаслик керак.