29 June 2015
22:36 - Қирғизистон билан чегарада ҳам тинчлик йўқ: Ўзбек ва қирғиз чегарачилари яна отишди
Қирғизистон давлат чегара хизматининг хабар қилишича, Қирғизистон жанубидаги Ўзбекистон билан чегарадаги Қорашўро назорат пунктида чегара отрядлари ўртасида отишма содир бўлган. Хабарномада айтилишича, икки томоннинг чегарачилари ўртасида келишмовчилик юзага келиб, дастлаб Ўзбекистон чегарачилари қирғизларга қарата ўқ узишган. Бироқ қурбонлар йўқ.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон томони доимгидек воқеа юзасидан изоҳ бергани йўқ.