Кундалик хабарлар - 21 September 2015
11:11Қримтатарлари Россия босиб олган Қрим яриморолини Украина таарфдан блокада қилдилар
Кеча қримтатарлари ва уларни қўллаб-қувватлаётганлар Россия ўтган йили босиб олган Қрим ярим оролини Украина тарафидан блокда қилиб, Қримга ҳеч қандай автотранспортни ўтказмадилар. Қримтатарларнинг бу акцияси кутилганидан ҳам кўпроқ шов-шувларга сабаб бўлди. Бундан ҳам муҳими, қримтатарлари Путин режимига очиқча тиш кўрсатдилар. Бу акция бир кунлик эмасди, у тўхтовсиз давом этаверади. Қримтатарлар Миллий Мажлисининг раиси, Олий Рада депутати Рефат Чубаровнинг айтишича, Қримни “озиқ-овқат ...
09:38ЕИни ҳам кризисга тортмоқчи бўлган юнонларнинг ақли киришга бошлабди, кечаги сайловларни яна Алексис Чипраснинг партияси ютди
Сўнгги йилларда ЕИнинг бош оғриғи Юнонистон эди. Фақат қарзлар билан яшаб келаётган Юнонистонга улуғ тоғлар ваъда қилган сўлчиларнинг СИРИЗА партияси ва унинг раҳбари Алексис Ципрас шу йилнинг бошида ўтказилган параламент сайловларида ғалаба қозонгач, Бош вазирлик курсисига ўтириб, мамлакатда оламшумул ўзгаришлар қилиш ҳаракатига тушди. Аммо, тезда маълум бўлдики, ҳозирча Юнонистон ЕИнинг қарзларииз яшай олмайди. Бечора Алексис Ципрас бор қарзларни тўлаш бўйича ЕИ таклиф қилган йўлларни қабул қи...
17:21Ucell-нинг Ўзбекистонда ишини давом эттириш нияти мавҳум, аммо Azercell Telekom Озорбайжондан кетмоқчи эмаслиги аниқ
Ислом Карим оиласига катта пора бериш эвазига Ўзбекистонда иш бошлаган Швеция-Финландия қўшма корхонаси TeliaSonera МДҲда ўз фаолиятини тугтиш ниятида эканлигини аввалги хабарларимизда билдирган эдик. Аммо, бу ширкатнинг Ўзбекистондаги бўлими Ucell ўз ишини тўхтатмаслигини эълон қилди. Озорбайжонда ҳам шундай бўлмоқда. TeliaSonera ширкатининг Озорбайжонда Azercell Telekom Limited бренди остида иш олиб борадиган бўлими ҳам ўз фаолиятини давом эттиришини эълон қилди. Azercell Telekom Limited ак...
- 09:10Қозоқча ва МДҲча масхарабозлик: Нурсултон Назарбой дунёдаги аҳволнинг, МДҲ эса ислом терроризмининг моҳиятини тушунмасдан бир нарсалар қилмоқчилар
Нурсултон Назарбойнинг ҳам, МДҲнинг ҳам, истаги олқишга сазовор, аммо унутмайликки, ҳолва деган билан оғиз чучимайди. Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Донишмандлар Кенгаши деб номланган ташкилот аъзолари билан учрашув ўтказибди. Бу ҳақда хабар тарқатган қозоқ агентликлари Донишмандлар Кенгаши деган нарса қаердан пайдо бўлганини айтмаслар ҳам, бу Кенгаш аъзолари ичида машҳур давлат арбоблари, Нобел мукофоти олган улуғ шахслар борлиги айтилади. Масалан, Исроил, Польша ва Колумбияни...
16:30“Ҳаракат” ҳақ чиқди: Европага қочиб келаётганларнинг бешдан тўрти оддий қочқин эмас, қашшоқликдан фарорвонликка қочаётган мусулмонлар
Ҳозир дунёда “қочқин” деганда сиёсий, диний, гомосексуал сабаблар билан ўз мамлакатидаги мавжуд режимнинг босим остида қолиб, қамалиш ёки ўлдирилиш хавфидан қутилиш ниятида қочаётганлар ёки катта қонли уруш бўлаётган жойлардан қочаётганлар тушунилади. Сўнги йилларда Осиё ва Африкадан Европага қочиб келаётганларнинг сони кескин ошиб бораётгани, шу кунларда қочқинлар масаласи катта муаммога айланиб бўлгани, ЕИ давлатлари бу муаммоани ечиш йўлларини қидиришаётгани, бу масалада ЕИ давла...
14:09Юсуф Жума: Турклар қирдими, қирилди?!
Уч юз йилдан ошиқ вақт мобайнида Марказий Осиёни қонга ботирган, ҳамон - Марказий Осиё турклари қирғини устида турган, Андижон ва Ўш фожеаларини ҳам маънан бошқарган, турклар ери бўлган Қиримни яқинда босиб олган ва бу ердаги эгилмас туркларни (Қирим татарларини)Ватандан чиқариб қувган, қуваётган, бир қисмини бедарак йўқотаётган, ҳамон геноцидни давом қилдираётган Ўрисларнинг бугунги Президенти Путин турклар гўёки арманиларни геноцид қилгани ҳақидаги айбловни қўлаб-қувватлаши муносабати ...
- 22:26БЕКОБОД СУДИ ИККИ МИЛИИЯ ХОДИМИНИ ЖАЗОЛАДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №30 18.09.2015)
Шу йилнинг 16 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бекобод тумани суди Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБга қарашли тергов ҳибсхонасининг икки нафар тезкор ходими – Зокир Кубаев ва Ҳасан Тошматовни уч йил ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолашга ҳукм қилди. Милиция ходимлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш)да айбланган. Суд ҳукмига кўра, юқорида номлари зикр қилинган милиция ходимларининг совуққонлиги натижасида шу йилнинг 9 апрелига ўтар ...
- 21:14Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишлонланади
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь, пайшанба куни байрам қилинади. Президент Ислом Каримнинг бугунги қарорига кўра, 24 сентябрь мамлакатда дам олиш куни деб белгиланган. Ҳайит намози 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат тонгги 6:30 ўқилади. Афсуски, бу пайтда мамлакат аҳолисининг аксар қисми пахта теримида бўлади. Айтиш мумкинки, далада пахта териб, раҳбарларга “пахта қўйиб” яшаётган ўзбеклар ҳайитни далаларда т...
17:35Қизиқ: Татаристон Президентининг инаугурацияси бўлиб ўтди
Ўтган якашанба куни Россиянинг кўпгина минтақаларида маҳаллий сайловлар ўтказилди, жумлардан, Россия Федерацияси таркибида аввал автоном республика, 1992 йилдан бери республика (давлат) ҳисобланадиган Татаристонда ҳам давлат раҳбари сайланди. Бугун яна бир муддатга сайланган Рустам Миннихановнинг президентлик лавозимига расман ўтириш маросими, яъни инаугурацияси бўлиб ўтди. Ҳеч қандай эътиборга лойиқ бўлмаган бу воқеани “қизиқ” деб баҳолашимизнинг сабаби эса қуйидагича. СССР парчалагандан ...
- 21:40Ўзбеклар яна мобил-инқироз арафасида: Ўзбекистондаги Ucell компанияси отдан тушса ҳам, эгардан тушмоқчимас
TeliaSonera нинг бугунги баёнотидан сўнг Ucell Ўзбекистондан чиқиб кетиши деярли маълум бўлди. Аммо Ucell компанияси гўё бундан хабарсиз ёки отдан тушса ҳам, эгардан тушмоқчимас. Хусусан, компания бугун тушдан сўнг оммавий ахборот воситаларига: “Ucell компанияси ўз мижозлари ва ҳамкорларини ишонтириб айтадики, компаниянинг бизнес ҳаёти бугунги кунда мутлақо ўзгармайди. Ucell мижозлари барча йўналишлар бўйича худди ҳозиргидек узлуксиз сервисга эга бўлади”, - деган баёнот тарқатди. “TeliaSonera...