19 September 2015
16:30 - “Ҳаракат” ҳақ чиқди: Европага қочиб келаётганларнинг бешдан тўрти оддий қочқин эмас, қашшоқликдан фарорвонликка қочаётган мусулмонлар

Ҳозир дунёда “қочқин” деганда сиёсий, диний, гомосексуал сабаблар билан ўз мамлакатидаги мавжуд режимнинг босим остида қолиб, қамалиш ёки ўлдирилиш хавфидан қутилиш ниятида қочаётганлар ёки катта қонли уруш бўлаётган жойлардан қочаётганлар тушунилади.

Сўнги йилларда Осиё ва Африкадан Европага қочиб келаётганларнинг сони кескин ошиб бораётгани, шу кунларда қочқинлар масаласи катта муаммога айланиб бўлгани, ЕИ давлатлари бу муаммоани ечиш йўлларини қидиришаётгани, бу масалада ЕИ давлатлари ичида якдиллик йўқлиги, Шарқий Европа давлатлари қочқинларни умуман Европага киритмаслик ёки жуда кам киритиш тарафдори бўлсалар, Ғарбий Европа қочқинларга ёрдам бериш ниятида эканлигини биз ҳам хабар қилгандик.

Шу кунларда Македония, Словения, Хорватия ва Венгрия чегараларида уруш ҳолатига ўхшаш вазият юзага келди. Юзлаб-минглаб қочқинлар чегараларни бузиб ўтиб, Ғарбга қараб кетмоқдалар, чегарачилар, ҳатто полиция ва аскарлар билан тўқнашувлардан чекинмаяптилар. Қочқинларни бор кучлари билан тўхтатолмаётган Венгрия алллақчон жанубий чегараларини тиканли сим билан тўсиб бўлган эди, бугун армияга резервистларни чақирди. Яъни аҳвол жиддий.

Аммо, бу муаммонинг шу пайтгача асосан “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан урғуланаётган яна бир тарафи бор. Гап шундаки, Европага қочиб келаётганларнинг мутлақо кўпчлиги, дунё жамоатчилиги тарафидан эътироф қилинган маънодаги қочқинлар эмас. Улар қашшоқ ислом мамлакатларидан фаровон Европа мамлакатларига етиб олиш ниятидаги мусулмонлардир.

Бу ҳақиқатни Европа Итифоқи ҳам тушунишга бошлабди. Инглизларнинг The Daily Mail газетаси сайтида ЕИ расмийларига асосланиб ёзилишича, Европага келаётган 5 та қочқиндан 4 таси уруш ичидаги Суриядан қочаётганлар эмас. Апрель-июнь ойлари Европага келган 231 минг қочқиннинг 44 минги Суриядан холос. Яна 21 минг киши Афғонистондан.

Табиий, қолганларни қочқинлар деб ҳам бўлмайди, уларни меҳнат муҳожирлари дейиш тўғрироқ бўларди. Бундай муҳожирлар оқимини камайтириш ёки тўхтатишнинг йўли – бу мамлакатларда турмуш даражасини кўтариш, бу мамлакатларни ривожлантириш. Буни Ғарбнинг моддий ёрдами билан ҳам қилиб бўлмайди, чунки қашшоқ ислом мамлакатларида диктаторлар ҳукмрон, демократия йўқ, демак, Ғарбнинг ёрдами коррупционерлар қўлида қолади.

Шундай экан, бу мамлакатларни демократлаштириш, бунинг учун биринчи навбатда Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш шарт. Буни бир кунда қилиб бўлмайди. Аммо, бошқа йўл йўқ.