Кундалик хабарлар - 12 November 2015

  • 07:06Диққат: Ўзбекистонда эски паспортларнинг амал қилиш муҳлати ўзгартирилмайди

    Ўзбекистон Президентининг 2011 йилнинг 5 январдаги имзоланган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2015 йилнинг охирига қадар ўзбекистонликлар янги биометрик паспортларга эга бўлиши керак эди. Аммо эски паспортларнинг тугаш муддати битаётганига қарамай, аҳолининг паспортларини тўлиқ алмаштиришга эришилмади. Ҳозирда аҳолининг каттагина қисми эски паспортлар билан юрибди. Бир қатор оммавий ахборот воситаларида ҳук...

11 November 2015
  • 22:22Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орифнинг жиянини мурдаси Шовот каналидан топилди, Абдулла Орифнинг ҳаёти ҳам шунақа битса керак

    6 ноябрь куни Қарши шаҳрида дафн қилинган Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш департаментининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 45 яшар Абдувоҳид Орипов Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг акаси, профессор Раззоқ Ориповнинг ўғли бўлиб чиқди. Оммавий ахборот воситаларига кўра, Урганч марказидан ўтувчи Шовот каналидан топилган Абдувоҳид Ориповнинг "бўйин қисмида бўғилиш аломатлари бўлган". Раҳматли Абдувоҳид Ориповнинг фожеали ўлими билан боғлиқ бўлган во...

  • 16:12Бугун "Бирлик" туғилган, Ўзбек миллати ва Ўзбекистоннинг тарихида абадий қоладиган кун

    1988 йил 11 ноябрь куни тарихимиздаги биринчи миллий-озодлик ҳаракати - "Бирлик" Халқ Ҳаракатига асос солинган кун. Айнан ўша куни бу ташкилотнинг Ташаббус гуруҳи тузилди. Машҳур миллатпарвар хонанда Дадахон Ҳасаннинг уйида тўпланган тахминан 15 кишилик гуруҳ ўзини "Бирлик" Халқ Ҳаракатиганинг Ташаббус гуруҳи деб эълон қилди. Кейинчали бу гуруҳга яна бир неча киши қўшилди ва Ташаббус гуруҳи "Бирлик" Халқ Ҳаракатини яратиш, унинг Таъсис қурултойина тайёрлаш ишларини бошлади. "Бирлик"нинг тузилиш...

10 November 2015
  • 22:14Россия бир парча ерини Хитойга бермабди, аммо каттароқларини сув текинга сотишга мажбур бўлади

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Хитойга Уссурийскдаги 4,7 кв. км ерини бериб юборгани ҳақидаги хабарни рад этди. Ер берилганини хитойларнинг China Daily ахборот воситаси эълон қилган экан. Буни рад этган эса, русларнинг давлат хабар агантлиги "Новости". Ташқи ишлар вазирлиги шундай демоқдами, демак, ростдан ҳам руслар шу бир парча ерни Хитойга бермаганлар. Аммо, келажакда, дейди мухбиримиз, руслар ўз қўлларида бўлган ерларининг катта-катта қисмларини Япония ва Хитойга арзимаган пулга сотишг...

  • 21:17Ўзбекистоннинг олтин заҳиралари 25 миллиард долларга етди, қудрат белгисими?

    Ўзбекистон Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2005 йилдан бери Ўзбекистон ўзининг олтин захиралари ҳажмини ошириб, 24-25 миллиард АҚШ долларига етказган. Маълумотларга кўра, ҳозирги олтин захиралари ҳажми 2 йиллик импорт қийматига тенг, ташқи қарз эса ЯИМнинг 16 фоизини ташкил қилмоқда. Шундан 8 фоизи давлат қарзини ташкил қилиб, унга хизмат кўрсатиш учун бюджет харажатларининг 1 фоиздан кам қисми ишлатилмоқда. "Бундай кўрсаткичлар, республиканинг эҳтиёткорона ва чуқур уйланган ташқи қарз олиш...

  • 20:35Пойтахт комендантлик соати жорий этиш йўлидан кетмоқдами?

    Рамий хабарларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, давлат Солиқ бош бошқармаси, Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, барча коммунал хизмати кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарларидан иборат махсус гуруҳ тузилибди. Айнан шу гуруҳ уйма-уй юриб, паспорт тизимини назорат қилиш ишларини уюшириш билан шуғулланади. Яъни, шаҳар яна бир марта элакдан ўтказилиб, пропискасизлар шаҳардан қувилади. Бундан таш...

  • 19:21Ислом Карим ўриснинг бош нефтчисини қабул қилиш билан овора

    Бугун Оқсаройда президент Ислом Карим Россиянинг “Лукойл” ширкати раҳбари Вагит Алекперовни қабул қилди. Ҳар сафар Тошкентга келганида Оқсарой дарвозасини тепиб кирадиган бу одам билан Ислом Карим Хаўзак, Шоди, Қўнғирот ва Қандим нефт конлари истиқболлари ҳақида сўзлашган. Расмий хабарларда эса Ислом Каримнинг Алекперов билан нефт ва газ соҳаси истиқболлари, Устюртдаги конларни ўзлаштириш масаласимда сўзлашгани қайд этилади. Ўзбекистон нефтга бой мамлакат эмас, нефть иқтисодимизда...

  • 18:13“ЭЗГУЛИК” ФАОЛЛАРИ МАҲКУМ МУРОД ЖЎРАЕВ БИЛАН УЧРАШДИ ( “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №45, 10.11.2015)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 10 октябрида Ўзбекистон ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятига Мурод Жўраев билан учрашишга рухсат сўраб, мурожаат қилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия Кодексининг инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари асосида уни муддатидан аввал озодликка чиқаришни сўраганди. Жамият Мурод Жўраев озодликка чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 252-моддасига мувофиқ, унинг муносиб хулқ-атворда бўлишига кафолат берг...

  • 13:30ИШИДнинг жонли бомбаси Толибон жангарилар гуруҳининг командирини ўлдирди

    Хитойнинг "Синьхуа" агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Афғонисоннинг Забул вилоятида ИШИДни тан олган гуруҳлардан биттасининг жиҳодчиси бугун эрталаб белидаги бомбани ИШИДни тан олмаган жиҳодчилар гуруҳи ичида портлатиб, шу гуруҳнинг командири Мулла Пир Агхани ўзи билан бирга нариги дунёга олиб кетибди. Командирнинг ўринбосари Мулла Мати ярадор бўлган ИШИДчи тарафидан Толибон жангарилари ўлдириши биринчи марта бўлаётган воқеа, дейилади хабарда. Кўриниб турибдики, ...

  • 07:49Бечора Путин: Россияниннг Адлия вазирлиги Ҳуқуқ ҳимоячиси "Мемориал" марказини конститутцион тузумга путир етказишда айблади

    Дунёга машҳур ташкилотга бундай ҳужум бошлаш учун Адлия вазирлиги Россия президентидан рухсат олгани шубҳасиз. Бечора Путин эса шунақа ишлар билан шуғулланишга мажбур, чунки у ўзининг ва Россиянинг обрўси кун сайин тушиб бораётганини оқлаш учун бунинг айбдорларини топиши керак. Мана шундай айбдорлардан бири "Мемориал" бўлади. Адлия вазирлигининг иддаосига кўра, "Мемориал"нинг ҳуқуқ ҳимоячилари Россиянинг олий органлари тарафидан олиб борилаётган давлат сиёсати хусусида жамиятда салбий фикр шакл...