11 November 2015
16:12 - Бугун "Бирлик" туғилган, Ўзбек миллати ва Ўзбекистоннинг тарихида абадий қоладиган кун

1988 йил 11 ноябрь куни тарихимиздаги биринчи миллий-озодлик ҳаракати - "Бирлик" Халқ Ҳаракатига асос солинган кун. Айнан ўша куни бу ташкилотнинг Ташаббус гуруҳи тузилди. Машҳур миллатпарвар хонанда Дадахон Ҳасаннинг уйида тўпланган тахминан 15 кишилик гуруҳ ўзини "Бирлик" Халқ Ҳаракатиганинг Ташаббус гуруҳи деб эълон қилди. Кейинчали бу гуруҳга яна бир неча киши қўшилди ва Ташаббус гуруҳи "Бирлик" Халқ Ҳаракатини яратиш, унинг Таъсис қурултойина тайёрлаш ишларини бошлади.

"Бирлик"нинг тузилиш Декларациясини тайёрлаш Абдураҳим Пўлатга топширилди. Унинг қатъий таклифларига қарамасдан, ўша куни Ташаббс гуруҳига раис сайланмади, аммо 2 ҳафтадан кейин ҳамма қаршиликларига қарамасдан айнан унинг ўзи раис этиб сайланди.

"Бирлик"нинг ўша пайтдаги бош мақсади - миллий қадриятларни тиклаш, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишига эришиш эди. Унинг тарихда биринчи марта ўтказган митинги (1989 йил 19 март) айнан шу талабларни ўртага қўйди. Шундан кейин митинглар тўхтовсиз давом этди. Лубянка томонидан Ўзбекистоннинг бошига ўтказилган Ислом Карим митингчиларни калтаклатди, ўзбек тили давлат тили бўлишини талаб қилганларни 15 кунлик қамоқлардага ташлатди. Яъни, ўзбек тилини давлат тил қилдирмаслик учун қўлидан келганча ҳаракат қилди.

Аммо, борган сари қатнашувчиларининг сони ортиб бораётган митинглар талаби остида Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги парламенти - Олий Совети 21 октябрь куни ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилишга мажбур бўлди.

Ислом Каримга сотилган 53-54 лақабли Салой Мадаман раҳбарлигидаги ҳаромий ёзувчилар айнан ўша кунларда аввалига "Бирлик"ни Совет режимининг қўғирчоқ ташкилотларидан бирига айлантириш учун ҳаракат бошладилар, қилолмагач, "Бирлик"ни парчаладилар. "Бирлик" оёқда қолди, анча заифлашди, аммо миллат ва ватаннинг келажаги учун курашини давом эттирди.

"Бирлик" Халқ Ҳаракати бошқа республиклардаги халқ ҳаракатлари ва фронтлари билан биргаликда СССРни парчалаб йўқ қилди ва Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирди.

Аммо, 53-54-чилар ёрдамида оёққа туриб олган Ислом Карим Ўзбекистонда ўзбекларга душманлик руҳида бўлган тожиклар режимини ўрнатиб олди. Бу режим остида ҳам бирликчилар курашни тўхтатмадилар, ўша даврда асосан ҳуқуқ ҳимоячиларига айландилар. Уларнинг 10 йиллик кураши натижасида "Бирлик" қайтадан оёққа турди. 2003 йили унинг қурултойи ўзтказилди ва у "Бирлик" Халақ Ҳаракати Партиясига айлантирилди.

КГБнинг вориси бўлмиш МХХ 2005 йилда акромийлар қўли билан уюштирган Андижондаги қонли воқеалардан кейин Ўзбекистонда яна аҳвол ёмонлаши. Фақат сиёсий эмас, иқтисодий аҳвол аянчли даражага тушди. Миллионлаб ўзбеклар ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик қилибгина оилаларини боқа оладиган бўлиб қолдилар.

2010 йили июнь ойида қирғиз фашистларии Қирғизистон жанубида ўзбекларни аёвиз қирғин қилдилар. Ўзбекистон ўзбеклари ҳамма тешикларини қисиб ўтирганлари кўрсатдики, миллатимиз миллат сифатини йўқотиб бўлган, у ўзининг бугуни ва эртасини ҳам ўйламайдиганларга айланган.

Булар ҳаммаси "Бирлик" Партияси олдига янги вазифалар чиқарди - ўзбекларни қайтадан миллат, Ўзбекистонни қайтадан давлат қилиш, ўлаётган иқтисодимизни қайтадан оёққа турғазиш.

Айни замонда, динимиз ҳам ғариб аҳволда эканлиги маълум. Исломда ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилишига эришишгина ўзбеларни ўз келажаги учун курашадиган миллатга айлантириш имкони беради.

Демак, бу икки вазифа - ўзбекларни қайтдан миллат қилиш, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ҳам "Бирлик"нинг елкасига тушган янги вазифалар бўлиб қолмоқда. Буларни бажармасдан, Ислом дини чуқур илдиз отган Ўзбекистонни замонавий ва фаровон давлатга айлантириб бўлмайди.

Аммо, ҳеч қандай шубҳа йўқки, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштиролган "Бирлик" ҳозир олдига чиққан янги вазифаларни ҳам бажаради.